Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш



Download 43,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi43,5 Kb.
#48239
Bog'liq
Баённома соглом турмуш


Гурлан тумани
33-умумий ўрта таълим мактабида вояга етмаган қизлар ўртасида
“Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш”
мавзусида ўтказилган тадбирлар
Гурлан тумани 33-умумий ўрта таълим мактабининг «Соғлом турмуш тарзи» буйича
Баённомаси

“Гулистон”қишлоғи 6-феврал 2017-йил


Мажлис раиси-Ф.Амонжулова
Котиби- С.Қодирова
Қатнашди: Гурлан тумани Гулистон қишлоқ врачлик пункти врачи Шоҳида Қўзибаева,ҳамшира Набира Айдрамазанова,7-8-9-синф ўқувчи қизлари.Мактаб психологи Х.Адамова
Кун тартибида:
1.Ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари
2. Қизлар тарбияси,уларнинг эрта турмуш қуришларининг олдини олиш чора-тадбирлари
Эшитилди:

Мажлисни ММИБДЎ Ф.Амонжулова сўзга чиқиб ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи ҳақида сўз юритиб,ўқувчиларнинг кун тартиби ва уларга ўқувчиларнинг унга риоя қилиши ҳақида сўз юритди ва ўқувчиларга бугунги тадбир шунчаки тадбир эмас, дилдан суҳбатлашиб ,очиқ мулоқат тарзида ўтказилишини таъкидлаб ўтди.


Мактаб рухшуноси Х.Адамова соғлом турмуш тарзи ҳақида ўсмирларда бўладиган руҳий ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди.
Гулистон ҚВП врачи Шоҳида Қўзибаева ўқувчи қизларнинг соғлом тумуш тарзи, кун тартибига риоя қилиш , “Овқатланишнинг олтин қоидаси”,кўрпа-тўшак, чойшабларининг озодалиги,ўқувчи қизларнинг шахсий гигиенаси,уларда бўладиган биологик ўзгаришлар ҳақида слайдлар орқали тушинчалар бериб ўтди.
Ҳамшира Набира Айдрамазанова қизлар билан яқиндан таниш,чунки “Ораста қизлар”тўгараги раҳбари. Савол-жавоб ва очиқ мулоқот вақтида ўқувчи қизлар фаол иштирок этишди.
Савол-жавоб пайтида 9-синф ўқувчиси Озода Қурбанбаева савол берди:
Айрим қизларнинг уст-бошидан синфхонага кирганда тер ҳиди келиб туради,ахир сен ювиниб юр десак кеча ювинганман дейди,лекин қўланса ҳид синфхонани жуда ёмон аҳволга солади. Шунга қандай чора кўрса бўлади?
Жавоб:
Қизлар биринчи навбатда шахсий гигиенага эътибор қаратиши лозим. Бундай ҳолатлар жамоат жойларида учраб туради. Бундай ҳолатларни ўта нохуш деб айтган бўлар эдим. Аввалом бор танани тоза тутиш, кийимларни тоза тутиш,ич кийимларни тоза тутиш ва ўзгаларнинг кийимларини алмаштириб киймаслик лозим. Ҳозирги кунда ҳар хил нархларда гигиеник воситалардан ишлатиш мумкин.
9-синф ўқувчиси Ражапова Юлдуз савол берди:
Уйни қанча озода тутсам ҳам ҳашаротлар кўпайиб кетаверади,нима қилиш лозим?
Жавоб:
Ҳашаротлар турига қараб кўпайиш ҳусусмятига эга. Улардан озгина бўлса бир жойда қолиб кетса,кўпайиш учун шароит бўлса тез кўпайиб кетади ,шунинг учун тез-тез дорилаб туриш ва ҳашаротларнинг уя қурадиган пана жойларни аниқлаш ва йўқ қилиш лозим. Бу масалада ота-онангиз мутахасссислар билан ҳам маслаҳатлашиши лозим,чунки ҳашаротлар асосий касал юқтирувчилар бўлиши ҳам мумкин.
8-синф ўқувчиси Жуматова Севара савол берди:
Менга ёзда тошма тошиб кетади,нима учун?
Жавоб:
Баҳор,ёз,куз мавсумларида айрим кишиларда аллергияга мойиллик бошланади. Буни аллаерголокка учрашиб сабабини аниқлаш ва ўз вақтида даволаниш лозим акс ҳолатларда асоратлари ёмон бўлиши мумкин.
8-синф ўқувчиси Тажибаева Динара савол берди:
Мен бировлардан эшитдим, сигирларни ҳомиладор қилиш учун бериладиган дориларни айрим йигитлар билдирмай қизларга ичиришар экан шу ростми?
Жавоб:
Азиз қизларжон ҳар-хил миш-миш,бўлар-бўлмас сўзларга асоссиз равишда ишонманг,лекин халқимизда бир мақол бор: “Саёқ юрсанг таёқ ейсан” деган. Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг,бевақт ҳар-хил жойларда вақтингизни таниш-нотаниш кишилар билан ўтказманг,сиз ҳали жуда кичкинасиз,ҳали олдинда коллеж бор,бирор касбни мукаммал эгаллашингиз лозим.
Қизлар билан савол-жавобдан кейин сўрашга истихола қилган ҳолатлар учун алоҳида қабул ўтказилди.
Врачга 7-синф ўқувчиси Хумора Назарбаева савол берди:
Менга ҳайз келганида қаттиқ оғриқ бўлади нима учун,мен касалманми?
Жавоб:
Ўсмир қизларда ҳайзнинг дастлабки ойларида шундай ҳолат кузатилади. Кейинчалик оғриқлар пасаяди бироқ озгина оғриқли бўлади. Агар оғриқ кучайиб безовталик мунтазам давом этса қабулимизга келасиз яхшилаб текшириб муолажа қилиб берамиз.
9-синф ўқувчиси Шеримметова Шохина савол берди:
Менда Ҳайз вақти 10 кунгача чўзилиб кетади.Бу меърми?
Жавоб:
Ҳайз вақти 27-29 кунда бир марта 3-4 кунни ташкил қилади
Сиз мутахассис маслаҳатини олинг.
8-синф ўқувчиси Ражапбаева Сабина савол беради:
Мен овқат емасам ҳам семириб кетавераман,менинг эшитишимча одамни озғин қилиб қўядиган дорилар бор эмиш,шуларни қабул қилсам бўладими?
Жавоб:Озиш учун дориларни истеъмол қилишни тавсия қилмайман.Жисмоний машқлар билан шуғилланинг ва овқатланиш тартибини қайта кўриб чиқинг,сизга семизлик ҳам жуда ярашиб турибди.
Ўқувчилар билан савол-жавоблар жуда қизиқарли ўтди.
Ўқувчилардан Машарипова Меҳринисо шундай тадбирлар тез-тез ўтказилиб турсин деб таклиф киритди. М.Машарипованинг таклифлари бир овоздан қабул қилинди.
Мажлис қарор қилади:
1.33-умумий ўрта таълим мактабида “Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш” мавзусида ўтказилган тадбир ўқувчи қизлар билан дилдан суҳбатлашишнинг яна бир омили бўлди ва самарали ўтди деб топилсин.
2.Ўқувчи қизларга бириктирилган ўқитувчилар ҳар бир қиз билан
мунтазам равишда суҳбат қилиб борилсин.Назорат қилиш учун масъул мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Тўраева
3.Ўқувчилар ўртасида “Соғлом турмуш тарзи” мавзусидаги тадбирлар ўқувчилар ўртасида мунтазам равишда ўтказилсин.Назорат қилиш учун масъул ММИБДЎ Ф.Амонжулова

Мажлис раиси: Ф.Амонжулова


Котиба: С.Қодирова
Гурлан тумани 33-умумий ўрта таълим мактабининг «Қизлар камолатида- касбнинг ўрни»мавзусида ўтказилган давра суҳбати
Баённомаси

“Гулистон”қишлоғи 6-феврал 2017-йил


Мажлис раиси-Ф.Амонжулова
Котиби- С.Қодирова
Қатнашди: Гурлан тумани Гулистон қишлоқ врачлик пункти врачи Ш. Қўзибаева,ҳамшира Н. Айдрамазанова, Мактаб психологи Х.Адамова,кутубхоначи С.Ибрагимова,лабарант Ш.Изаева,меҳнат фани ўқитувчиси Н.Аннамуратова,тикувчи З.Ражапова,7-8-9-синф ўқувчи қизлари
Кун тартибида:
1.”Қиз боланинг касби-унинг бахти”мавзусида давра сухбати
2. Қизлар тарбияси тўғрисида

Эшитилди:


Мажлисни ММИБДЎ Ф.Амонжулова сўзга чиқиб ўқувчилар ўртасида касб танлаш ва унинг афзалликлари ҳақида сўз юритиб,ўқувчиларнинг кун тартиби ва уларга ўқувчиларнинг унга риоя қилиши ҳақида сўз юритди ва ўқувчиларга бугунги тадбир шунчаки тадбир эмас, дилдан суҳбатлашиб ,очиқ мулоқат тарзида ўтказилишини таъкидлаб ўтди.


Мактаб рухшуноси Х.Адамова касб-ҳунарга йўналтириш ишлари,қиз болаларнинг касбга булган мойилликлари,қизиқишлари ҳақида гапириб ўтди.
Гулистон ҚВП врачи Ш. Қўзибаева ўқувчи қизларга мос касб шифокорлик касби ҳақида ҳамда соғлом тумуш тарзи, “Овқатланишнинг олтин қоидаси”,кўрпа-тўшак, чойшабларининг озодалиги,ўқувчи қизларнинг шахсий гигиенаси,уларда бўладиган биологик ўзгаришлар ҳақида слайдлар орқали тушинчалар бериб ўтди.
Ҳамшира Набира Айдрамазанова қизлар билан яқиндан таниш,чунки “Ораста қизлар”тўгараги раҳбари. Савол-жавоб ва очиқ мулоқот вақтида ўқувчи қизлар фаол иштирок этишди.
Масала юзасидан тикувчи З.Ражапова қизлар биринчи навбатда тикувчилик касби жуда қулай деб биламан,чунки ўз кийимларини ҳар хил фасонларда чиқимларсиз тикиб оладилар.Ундан ташқари бошқаларнинг ҳам талабини қондиради,уй юмушларига ҳам улгиради.
Меҳнат фани ўқитувчиси Н.Аннамуратова меҳнат дарсларида тўқувчилик,зардўзлик,попопчилик,мунчоқлардан ҳар хил безаклар билан ишлаш сир-саноатларини ўрганиб олиш, менимча ҳеч бир қиз болага зарар қилмаслигини таъкидлаб ўтди.
Лабарант Ш.Изаева қизлар камолатида- касбнинг ўрни жуда муҳимлигини, бирор касбни мукаммал эгаллашингиз лозим эканлигини айтиб ўтди.
Ўқувчилар билан савол-жавоблар жуда қизиқарли ўтди.
Ўқувчилардан Машарипова Меҳринисо шундай тадбирлар тез-тез ўтказилиб турсин деб таклиф киритди. М.Машарипованинг таклифлари бир овоздан қабул қилинди.
Мажлис қарор қилади:
1.33-умумий ўрта таълим мактабида «Қизлар камолатида- касбнинг ўрни»мавзусида ўтказилган давра суҳбати ўқувчи қизлар билан дилдан суҳбатлашишнинг яна бир омили бўлди ва самарали ўтди деб топилсин.
2.Ўқувчи қизларга бириктирилган ўқитувчилар ҳар бир қиз билан
мунтазам равишда суҳбат қилиб борилсин.Назорат қилиш учун масъул мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Тўраева
3.Қизлар билан касб-ҳунарга йўналтириш ишлари тўғри йўлга қўйилсин.Масъул: Х.Адамова

Мажлис раиси: Ф.Амонжулова


Котиба: С.Қодирова
Download 43,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish