Соғлом она — соғлом авлод гарови Соғлом авлод тарбияси — устувор мақсад



Download 39,15 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi39,15 Kb.
#294402
Bog'liq
4. Соғлом она — соғлом авлод гарови

Соғлом она — соғлом авлод гарови


Режа:
  1. Соғлом она — соғлом авлод гарови

  2. Соғлом авлод тарбияси — устувор мақсад

  3. Репродуктив саломатлик – соғлом авлод гарови

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариш, бунинг учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, қисқача айтганда, опа-сингилларимизнинг бахтли ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Зеро, аёлни улуғлаш — оилани, Ватанни, ҳаётни улуғлашдир. Энг муҳими, бу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ бугунги кун аёли нафақат оила бекаси, шу билан бирга, жамиятнинг фаол аъзоси: депутат, фермер, тадбиркор, раҳбар. Яъни ҳар бир соҳада хотин-қизлар фидойилик билан меҳнат қилишаяпти.
Бўстонлиқ туманидаги “Оқтош” санаторийсида “Соғлом она — соғлом авлод гарови” шиори остида бўлиб ўтган спорт фестивали ҳам хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбияга бўлган қизиқишни ошириш, уларни ижтимоий-иқтисодий, моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётидаги фаоллигини янада кучайтириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва пировардида баркамол авлодни тарбиялаш каби мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, унинг тасарруфидаги “Касаба — сайр” шўъба корхонаси ва Санатор-курортлар бошқармаси, Алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашлари ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда ҳудудлардан ташриф буюрган 140 нафар хотин-қиз спорт турлари ҳамда маданият йўналишларида баҳcлашди.
— Аёллар спорт фестивали нуфузи йилдан-йилга ошиб бормоқда,
— дейди Ўзбекистон Алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев.
— Масалан, ўтган йили унинг саралаш босқичларида 1500 нафарга яқин аёллар қатнашган бўлса, бу йил иштирокчилар сони 3500 нафардан ошди. Опа-сингилларимиз спортнинг волейбол, кўп кураш, шахмат ва шашка турларида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ўтган йилдан бошлаб уюштирилиб келинаётган спорт фестивали доирасида маданий тадбир ўтказиш ҳам анъанага айланди. Жорий йил учун Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан “Бувижоним алласи” мавзуи танлаб олинди. Унда иштирокчилар алланинг ҳудудларга хос жиҳатларини саҳна кўринишлари, куй ва тароналар орқали намойиш қилди. 
— Фестивалнинг “Бувижоним алласи” баҳсида ғолиб бўлдик,
— дейди Андижон жамоаси аъзоси Зуҳра Мамажонова.
— Вилоятимизда алланинг ўзига хос қирралари шаклланган. Саҳнада шуни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Умуман, спорт баҳсларида қатнашиб, жисмоний тарбияга бўлган қизиқишим янада юксалди. Шунингдек, тоққа қилинган саёҳат ёдимизда қолди. Айни чоғда турли маданий кечаларда иштирок этдик. Хуллас, мароқли ҳордиқ чиқардик.
Спорт фестивали доирасида ўтказилган шахмат мусобақасида пойтахтлик, шашка бўйича бухоролик, кўп курашда самарқандлик, волейбол баҳсларида навоийлик аёллар муваффақият қозонди. Умумжамоа ҳисобида самарқандликлар биринчи бўлди.
— Инсон ҳаётида бундай тадбирларнинг аҳамияти жуда катта,
— дейди самарқандлик Нодира Раҳимбердиева.
— Бу ерда спорт баҳсларида қатнашиш баробарида, маданий тадбирлардан баҳраманд бўлдик. Мароқли дам олишимиз учун яратилган шарт-шароитлар ҳам барчамизда илиқ таассурот қолдирди. Уч кун давомида санаторий кутубхонаси, кинозал, тренажёр хонаси, фитобар, физиотерапиядан унумли фойдаландик. Шунингдек, кенгайтирилган тиббий кўрикдан ўтдик. Буларнинг барчаси учун ташкилотчилардан миннатдормиз.
Фестиваль якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 
Пойтахтимизда “Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш жамият ривожланишининг муҳим асоси: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат, жамоат, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар, журналистлар иштирок этди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири этиб белгиланди. Миллат генофондини яхшилаш, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш, аҳолининг турмуш фаровонлиги ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш, соғлом авлодни тарбиялаш мақсадида кенг кўламли умуммиллий дастурлар ҳаётга татбиқ қилинди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг -Биринчи Президенти Ислом Каримов соғлом авлодни тарбиялаш орқали буюк давлат, фаровон ҳаёт асосини қуриш заруратига устувор эътибор қаратди ҳамда бу йўналишдаги изчил ва самарадор -ислоҳотларнинг ташаббускори бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон тарихан қисқа даврда оналик ва болалик муҳофазасини, оила институтини ривожлантириш, хотин-қизлар учун муносиб турмуш шароитини яратиш борасида салмоқли ютуқ ва марраларни эгаллаганига алоҳида урғу берилди. Бунда мазкур йўналишларнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий асослари шакллантирилгани, соғлом авлод тарбиясига -наинки манфаатдор давлат органлари, балки фуқаролик жамияти институтлари ҳам кенг жалб қилиниб, якдиллик ҳамда ҳамжиҳатликда иш олиб борилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунга келиб, оналар ва болалар ўлими, хавфли юқумли касалликларга чалиниш, гўдакларнинг ирсий ҳамда наслий хасталик, ногиронлик билан туғилишининг олдини олиш борасидаги юртимиз тажрибаси халқаро миқёсда ҳам юксак даражада эътироф этилмоқда, намуна қилиб кўрсатилаяпти.
— Ўзбекистонда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга доимий эътибор қаратилаяпти,
— дейди БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миеко Ябута.
— Ушбу мақсадда аниқ манзилли чора-тадбирлар ижтимоий шериклик асосида олиб борилаётгани катта аҳамият касб этаётир. Бу эса ўз натижасини бераётганига Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган Олимпиада ўйинларида яна бир бор гувоҳ бўлдик. Унда Ўзбекистон ёшлари эришган муваффақиятлар юртингизда соғлом авлодни камолга етказиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг ёрқин амалий ифодасидир.
“Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш ғояни ўзида мужассам этган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда қатор жамоат ташкилотлари, хусусан, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси муносиб улуш қўшаётгани қайд этилди. Қўмита ва унинг ҳудудий бўлимлари аёллар учун, айниқса, қишлоқ туманларида яшаётган опа-сингилларимиз учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий шароитлар яратиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари билан муҳим лойиҳаларни амалиётга йўналтираётир. Шу билан бирга, қўмита ташаббускорлигида маҳаллаларда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси”, “Саломатлик”, “Бандлик”, “Оилаларга кириш” каби секторлар фаолияти йўлга қўйилгани жамиятда соғлом муҳитни қарор топтиришга хизмат қилаяпти.
— Ўзбекистонда соғлом она
— соғлом бола масаласига устувор эътибор қаратилиб, бу борада хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла институти давлат ҳокимияти органларининг яқин кўмакчисига айлангани диққатга сазовор,
— дейди германиялик эксперт Илона Гросс. — Пойтахтингиздаги маҳалла ва оилавий поликлиникада бўлганимизда аёллар билан суҳбатлашдик. Бири-биридан файзли хонадонларга кириб, ўзбек оилалари ҳаёти билан яқиндан танишдик. Менда, айниқса, хотин-қизларнинг ўз саломатлигига масъулият билан ёндашиши чуқур таассурот қолдирди. Улар фарзандлари соғлом ва бахтиёр бўлиб улғайиши, оиладаги тотувлик, жамият барқарорлиги оналар саломатлиги билан чамбарчас боғлиқлигини теран англайдилар. Бу жуда муҳимдир.
2013 йилнинг 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси "Болалар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги - соғлом авлод гарови” мавзуидаги сайёр давра суҳбати ўтказди.
Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Адлия вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти масъул ходимлари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги олий таълим ва илмий муассасалар олимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчилари томонидан истиқлолимизнинг илк кунларидан бошлаб Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини барпо этишнинг принципиал янгича ёндашувлари ишлаб чиқилганлиги, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш соҳасида “Соғлом она – соғлом бола” ғояси доирасида кенг қўламли умумдавлат чора-тадбирлари амалга оширилганлиги, оилада ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар ижобий натижалар бераётганлиги таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмини болалар ва ўсмирлар ташкил этиб, хозирги кунга келиб 14 ёшгача бўлган болалар сони 8.500.000 дан зиёдни, 15-18 ёшдаги ўсмирлар эса 1.900.000 дан зиёдни ташкил этиши ҳақидаги статистик маълумотлар келтирилди. Мамлакатимизда баркамол авлодни шакиллантиришда болалар ва ўсмир қизларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати соҳага оид давлат дастурларининг қабул қилиниши туфайли янада янги босқичига кўтарилди.
Жумладан, тиббиёт олий ўқув юртлари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот институтларининг етакчи ходимлари ва мутахассислари иштирокида мазкур дастурлар асосида мунтазам равишда фертил ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларнинг 100 фоизини камраб олган ҳолда чуқурлаштирилган комплекс тиббий кўриклар ўтказилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, оналар ва болаларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология ҳамда педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказлари, акушерлик ва гинекология марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида филиаллари ва барча ҳудудларда болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика перинатал маркази ҳамда вилоят, шаҳар перинатал марказлари ташкил этилди.
Ушбу марказлар бугунги кунда энг юқори технологияли тиббий жиҳозлар билан таъминланиши натижасида республикада оналар ва болалар ўлимининг кескин камайишига эришилди.
Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган “Соғлом она-соғлом бола” дастурини амалга оширишда болаларни, айниқса қизларни спортга жалб этиш масаласи алоҳида ўрин тутади. Мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ҳар бир маҳалла, ҳар бир оилага татбиқ этиш учун барча шароитлар яратилмоқда. Ўқувчи болалар ва ёшлар орасида “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақалари кенг оммалашди. Бугунги кунда республикада миллионлаб ўқувчилар спортга жалб этилмоқда, натижада 2005 йили мамлакатимизда мутлақо соғлом болалар 52,7%ни ташкил қилган бўлса, 2012 йилга келиб бу кўрсаткич 63,2%га эришилди.
Тадбирда асосан болалар ва ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилашда рационал овқатланиш, микронутриент ва йод етишмаслигининг олдини олиш мақсадида “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги (2007й.), “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги (2010й.) қонунларининг қабул қилиниши аҳоли ўртасида тўғри оқатланиш, микронутриент, йод етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган ҳолатларининг олдини олишда ижобий самарасини бераётганлигига тўхталиб ўтилди.
Давра суҳбати иштирокчилари болалар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги - соғлом авлод гарови эканлиги эътироф этилиб, экологик номақбул ҳудудларда болалар гинекологияси ва эндокринологияси бўлимларини ташкил этиш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш, тиббиёт кадрларининг касбий маҳорати ва билимларини ошириш масаласига эътиборни кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.
Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари болалар ва ўсмир қизларнинг гинекологик ва бошқа касалланиш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини яратиш бўйича умумий норматив ва меъёрий хужжатларни қабул қилиш, олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлик хизматини такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, юқори технологияли ташхис қўйиш ҳамда даволаш усулларини, шунингдек профилактик чора-тадбирларни кенг татбиқ этиш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Юртимизга кириб келган кўклам фасли ўзи билан чор-атрофга янгиланиш, ёшариш нафаси ила зеб бериб, наботот оламига гул-чечаклари билан оро берди. Кўклам ўлкамизга нафақат гўзаллик, яшиллик сепини ёзди, балки ўзи билан қувонч ва шодиёналарга тўлиқ байрамларни ҳам етаклаб келди. Унинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда энг нафосатли айём хотин-қизлар байрами, халқимизнинг севимли байрами – “Наврўзи олам” кенг нишонланади.
Маълумки, аёлни улуғлаш–оилани, Ватанни, ҳаётни улуғлашдир. Ўзбекистонда доимо аёллар, айниқса, ўсиб келаётган ёш қизларимизга, уларнинг саломатлиги, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларига давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, мамлакатимиз алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларимиз, айниқса, қизларимизни маънавий-аҳлоқий камолотга йўналтириш, уларнинг руҳиятини, иймон-эътиқодини, иродасини одамийлик, инсонпарварлик, юртпарварлик, меҳр-оқибат, саҳоват ва келажакка ишонч фазилатлари билан бойитиш, давлатимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган муносиб шароитлардан оқилона фойдаланиш, жамиятда, оилада ўз ўринларини топиш ва соғлом авлодни тарбиялаш, оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш кабилар касаба уюшмаси қўмиталарининг асосий вазифаларига айланган.
Юртимизга кириб келган баҳор айёмининг байрамлари арафасида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамкорлигида кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган аёллар ўртасида “Соғлом она — соғлом авлод гарови” шиори остида Аёллар спорт фестивали ўтказилди. Мазкур тадбини ташкил этиш ва ўтказиш тасдиқланган Низом асосида ташкил этилди ҳамда бу борада махсус Ишчи гуруҳлар фаолият олиб борди.
Маълумки, ушбу нуфузли спорт тадбирининг туман босқичи саралаш ўйинлари ўтган йилнинг декабр ойида бошланган эди. Уларда “Ўзбектелеком”, «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компаниялари, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ, “Алоқабанк” ОАТБ Республика, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва алоқа корхона, ташкилот, муассасалардан ҳамда туман, шаҳар филалларидан 1500 зиёд хотин-қизлар қатнашдилар.
Эътиборлиси, соҳанинг барча корхоналари вакилалари вилоятлардаги мусобақаларнинг саралаш босқичларида фаол иштирок этишди. Шу тариқа, финал босқичида қатнашадиган вилоят терма жамоалари шакллантирилди. Мусобақалариспортнингшахмат, рус шашкаси ва стол тенниси бўйича аёллар ўртасида яккахон тартибда, волейбол ва кўп кураш жамоа таркибида ўтказилди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган мусобақлар бўйича энг юқори натижаларга эришган иштирокчилардан иборат 2та ҳамда вилоятлардан 1тадан жами 15та терма жамоалар таркибида 165 нафар аёллар Фестивалнинг якуний Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

ХУЛОСА


Хулоса қилиб шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда соғлом она — соғлом бола масаласига устувор эътибор қаратилиб, бу борада хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла институти давлат ҳокимияти органларининг яқин кўмакчисига айлангани диққатга сазовор, — дейди германиялик эксперт Илона Гросс. — Пойтахтингиздаги маҳалла ва оилавий поликлиникада бўлганимизда аёллар билан суҳбатлашдик. Бири-биридан файзли хонадонларга кириб, ўзбек оилалари ҳаёти билан яқиндан танишдик. Менда, айниқса, хотин-қизларнинг ўз саломатлигига масъулият билан ёндашиши чуқур таассурот қолдирди. Улар фарзандлари соғлом ва бахтиёр бўлиб улғайиши, оиладаги тотувлик, жамият барқарорлиги оналар саломатлиги билан чамбарчас боғлиқлигини теран англайдилар. Бу жуда муҳимдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:



  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент, Ўзбекистон, 1992. – 43 б.

  2. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни. Тошкент, 1997.

  3. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури». Тошкент, 1997.

  4. Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни. Т.: 1992.

  5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. «Соғлом авлод» давлат дастури тўғрисида. – Т.: 2000 йил 19 феврал.

  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. «Она ва бола» давлат дастури тўғрисида. – Т.: 2001 йил 5 феврал.

  7. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Т.: Ўзбекистон, 1992. – 78 б.

  8. Каримов И.А. Ўзбекистон келажаги буюк давлат. – Т.: Ўзбекистон 1992. – 62 б.

  9. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – 47 б.

  10. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: 1997.

  11. Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси (Тузувчилар: Ш.Қурбонов, Халим Саидов, Р.Ахлиддинов) Шарқ нашриёти – матбаа концерни бош таҳририяти. Т.: 1999. – 181 б.

  12. Каримов И.А. Соғлом авлод - бизнинг келажагимиз. Таҳрир ҳайъати М.Муҳаммад Дўст, О.Мусурмонова, Т.Рисқиев ва бошқ. Т.Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти 2000. – 272 б.

  13. Абу Али ибн Синонинг соғлиқни сақлашга доир рисолалари. Т.»Фан» 1978. – 132 б.

  14. Агаджанян Н.А. Активный образ жизни и здоровье студента. М. Медицина 1988 г. – 91 с.

  15. Афанасьев Ю.А., Куликов Ю.А. Саломатлик алифбоси. Т.: Ибн Сино ном. Нашр. 1995. – 104 б.

  16. Чумаков Б.Н. Валеология (курс лекции) Педагогическое общество России. М.: 1999. – 405 с.

  17. Худойқулов Г., Каримов М., Атоев В., Саидов Б. Овқатланиш ва саломатлик. Т.: «Медицина». 1990. – 103 б.

Download 39,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish