Жавоблар
4-машқ. “Суҳбат” (давоми)
Мақсад: ўзига нисбатан баҳо тушунчаси билан танишишни давом эттириш. Ўтказиш вақти: 10 дақиқа. Бошловчи: айтингчи ўзига нисбатан ҳаддан зиёд юқори баҳо берадиганларга атрофдагилар қандай муносабатда бўлишади?
Жавоблар... Бошловчи: демак ўзига нисбатан тўғри баҳо қанчалик аҳамиятли эканини тушундик. Айтингчи ўзингизни яхши биласизми? Ўзингизга нисабатан тўғри баҳодамисиз?
Жавоблар... Бошловчи: гуруҳда кимлардадир иккиланишлар юзага келиши мумкин. Буни гуруҳдошларингиз билан муносабатингиз асосида билиш мумкин. Биз “Менинг тенгдошларим билан муносабатим” тести асосида буни ўрганамиз.
5-машқ. “Жонли анкета” машқи
Мақсад: иштирокчиларнинг ҳиссий ҳолатини кўрсатиш. Вақт: 10 дақиқа. Жараён: Давранинг барча иштирокчилари қуйидаги саволларга жавоб беришади: 1. Ушбу дарсда сиз учун кутилмаган нарса бўлдими? 2. Сизга нима ёқди? 3. Нима ёқмади?
“Эмоционал мулоқот хусусиятлари”
Мақсадлар: иштирокчиларни ҳиссий мулоқот классификациялари билан таништириш ва турли мулоқот вазиятларида ҳиссий мулоқот усулларини англаш, коммуникатив кўникмаларни, ҳиссий идрокни ривожлантириш.
1-машқ. “Саломлашиш”
Мақсад: тренинг муҳитига кириш. Ўтказиш вақти: 5 дақиқа.
Жараён: бошловчи иштирокчилар билан саломлашиб шартли сигналлар асосида ишга тайёрликларини кўрсатишларини сўрайди.
2-машқ. “Сўзлар”
Мақсад: машғулот жараёни ва кайфиятига кириш. Ўтказиш вақти: 10 дақиқа.
Бошловчи: турли эмоционал ҳолатларни ифодаловчи сўзларни айтинг: ҳайрат, қўрқув, нафрат, чарчоқ, ва х.к.
Ҳозирги асосий эмоциянгизни айтинг.
Мулоқотга тегишли бўлган сўзларни айтинг: монолог, сухбат, мунозара, чиқиш ва бошқалар.
Келинг қандай усулда сухбатлашишимизни англаймиз: сўзлар, товушлар, мимика, туриш, кўзлар, интонация, ҳаракатлар.
3-машқ. “Ўзига нисбатан ишонч”
Мақсад: ўзига нисбатан ишончга психологик йўналтириш. Ўтказиш вақти: 20 дақиқа.
Бошловчи: қулай ўтириб олинг. Ички ҳолатларингизга эътибор қаратинг. Танангизни ҳис қилинг ва эркин ўтиринг…
Тасаввур қилинг осмонга қараб ўтирибсиз. Ҳаёлан осмонни ҳис қилинг. Унинг чексизлигини тўлиқ ҳис қилинг.
Танангиз дам олиб, онгингиз ишлаб турибди. У фаол. Менинг овозимни эшитиб турибсиз… унга эътиборингизни қаратинг!
Сизга яхши муносабатдалигимни ҳис қилинг. Ҳар бир сўзим кўнглингиздан жой олсин.
Мен сизни қувноқ, тўлиқ ҳаётга-ҳозир, эртага ва бутунлай йўналтиряпман. Сиз қувноқ, кучли ва соғлом бўласиз.
Ҳаётнинг зарбаларига енгил муносабатдасиз. Ҳеч қачон оптимизмни йўқотманг! Жиддий бўлинг!
Ўзингизни барча қобилиятларингизни кўра олишингизга йўналтиряпман: ҳозир, эртага ва бутун ҳаётингиз давомида…
Онгингиз янада кучли бўлганини ҳис қилинг. Сиз тетиксиз! Ҳеч нимадан қўрқмайсиз! Кучли ва ўзига ишонган одамсиз! Ҳамма ишингиз ўнгидан келади!
Сиз кучингиз, кайфиятингиз, иштиёқингиз сабабли янада яхши ўқишни бошлайсиз.
Фикрларингиз теран, онгингиз ва ички сезгингизни ўткирлашаётганини ҳис қилинг.
Янги ҳаётий қувватни келаётганини ҳис қилинг. Ҳали хаммаси олдинда! Иқтидорлисиз! Сизда ҳаммаси яхши!
Яхши… энди ишимизни якунлаймиз.
Ўзингизни дам олганингизни ҳис қилганингизда кўзларингизни очинг.
Шундай қилиб, ҳамма тайёр бўлганида кўзларини очади…
Do'stlaringiz bilan baham: |