СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


ДОРИХОНАДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

 
5.3. ДОРИХОНАДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ 
СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ 
Дорихонада тайѐрланадиган дори воситаларини сифати стандарт 
талабларига мос бўлиши энг долзарб масалалардан биридир. Бунга эришиш 
мумкин бўлган йўллардан бири тайѐрланган дори воситалари сифатини 
таъминлаш ва назорат қилишдан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29 декабрь 
2002 йил 583-сонли буйруғи ―Дорихона муассасаларида тайѐрланган дори 
турларининг 
сифатини 
баҳолаш 
бўйича 
қўлланма‖ни 
тасдиқлаш 
тўғрисидадир. Ушбу қўлланма дорихона муассасаларида тайѐрланадиган, 
қадоқланадиган дори турларининг сифатини баҳолаш ва йўл қўйилиши 
мумкин бўлган оғиш меъѐрларини белгилайди ҳамда дорихона 
муассасаларида кўрсатма сифатида фойдаланилади. 
Дорихоналарда дори воситаларининг сифатини назорат қилиш 
ишларини олиб бориш учун назорат – аналитик хоналари ташкил этилади. 
Назорат – аналитик хоналарида аналитик столлар бўлиб, улар керакли 
тартибда жиҳозланган бўлиши шарт. Столлар олдида айланма вертушкалар 
уларда эса штангласлар, штангласларда керакли реактивлар бўлади. 
Столларда бюреткалар ва зарур бўлган эритмалар туриши шарт. Бундан 


74 
ташқари давлат фармакопеясининг охирги нашри ва бошқа меъѐрий 
ҳужжатлар бўлиши лозим.
Дорихонада тайѐрланган дори воситалари сифатини назорат қилувчи 
фармацевт-аналитик, фармацевт-технологларнинг ҳуқуқ ва бурчлари:
-
дорихонада тайѐрланган дорилар сифатини назорат қилиш;
-
дори воситалардан бўшаган штангласларини ўзи вақтида тўлдириб 
туриш; 
-
ассистентлар хонасида дори воситаларни амалдаги белгиланган 
қоидаларга биноан тўғри сақланишини таъминлаб туриш; 
-
қадоқловчиларнинг иш жараѐнларига раҳбарлик қилиш; 
-
қадоқловчиларнинг ўрталаридаги вазифаларини тақсимлаб бериш.
Дорихонада 
тайѐрланган 
дорилар 
сифатини 
оширишни 
таъминлайдиган қуйидаги омилларга алоҳида эътибор бериш керак: 
-
дори воситаларни қабул қилиш жараѐнида уларни диққат билан 
текшириб, 
сифат 
юзасидан 
шубха 
туғилса 
назорат-аналитик 
лабораториясига юбориш; 
-
амалдаги буйруқлар, талабларга мувофиқ дорихонада санитария ва 
фармацевтика тартибларига риоя қилиш; 
-
ишлаб чиқаришда ишлатиладиган аппарат, асбоб-ускуналарнинг аниқ, 
тўғри ишлашини таъминлаш; 
-
дорихонада 
дори 
воситаларининг 
физик-кимѐвий 
хоссаларини 
яроқлилик муддатини эътиборга олиб, муайян шарт-шароитларда сақлаш 
(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 10 
мартдаги 109-сонли буйруғи ―Дори воситалари тиббиѐт буюмларининг 
яроқлилик муддати тўғрисида‖); 
-
дори моддалари билан тўлдирилган штангласлардаги ѐрлиқларда 
тегишли ѐзувларнинг бўлишини назорат қилиш; 
-
дорихонада келиб тушган рецептларни ѐки талабномаларни тўғри 
расмийлаштирилганини текшириш ва дориларни тайѐрлаш технологияси 
қоидаларига амал қилиш кабилардир. 
Якка тартибда тайѐрланадиган дори воситалари, тез бузилувчи ва 
турғун бўлмаган препаратлар, концентратлар, ярим фабрикатларни сифат ва 
миқдорини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг 21 апрель 2000 йилда тасдиқланган 195-сонли (Дорихона 
шароитларида тайѐрланадиган дори воситаларининг сифатини яхшилаш 
борасида) буйруғига мувофиқ дорихоналарда тайѐрланадиган дори 
воситаларининг сифатини назорат қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
ѐзма, оргонолептик, оғзаки, физикавий ва кимѐвий назорат. 
Бундан ташқари қабул қилиш назорати ҳам мавжуд. Қабул қилиш 
назоратида дорихонага келиб тушган дори воситаларини қадоқланиши, 
маркировкаси ва ташқи кўриниши текширилади. Агар шубха туғилса бу дори 
воситаси назорат таҳлил лабораториясига жўнатилади.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish