СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

Ишлаб чиљарувчи фирмалар
Воситани љайд 
љилиниши ва 
сотилишига рухсат 
Ишлаб чиљарувчи 
фирмаларни регионал 
вакиллари
Дистребьютер фирмалар
Врач
Фармацевт 
Истеъмолчи 


36 
ОТС – воситаларини ишлатишда рационал фойдаланиш жавобгарлиги 
асосан истеъмолчи зиммасида. Бунда, фармацевт қизиқтирилаѐтган дори 
воситаси ҳақида албатта тўлиқ ва объектив маълумот бериши керак. Бу 
тадбирда фармацевтларни асосий вазифалари сифатида қуйидагилар 
келтирилган: 
-
Рецептсиз сотиладиган дори бўйича тўлиқ маълумот бериш, 
ишлатилиши, хусусиятлари, бўлиши мумкин бўлган ножуя таъсирлар, 
дори воситалари ва озиқ-овқатларнинг ўзаро таъсирлари ва бошқалар; 
-
Маълумот берувчи варақа (йўриқнома) мавжудлигини текшириш, 
сақлаш, ишлатиш муддати, восита ўров материалларини бутунлиги; 
-
Мижоз талаби бўйича дори воситаси хусусиятлари тўғрисида чуқурроқ 
маълумот бериш; 
-
Рационал ишлатиш ва сақлаш шароитларини кўрсатиш; 
-
Истеъмолчилар 
орасида 
тарқаладиган 
реклама 
буклетларини, 
проспектларини, брошюра, лифлетлар билан таништириш ва объектив 
хулоса бериш. 
МУСТАҚИЛ ДАВОЛАНИШ КОНЦЕПЦИЯ МОҲИЯТИ ВА ПАЙДО 
БЎЛИШНИ ИҚТИСОДИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ. 
Кўп йиллар давомида турли давлатларда аҳолини соғлиғини сақлаш 
ҳаражатларини асосий қисми мажбурий тиббий суғурта тизими орқали 
молиялаштирилган. Ўтган асрнинг 90-йилларига келиб тиббий суғуртани бир 
қатор Давлатларда миллий тизимлари ресурсларни жиддий етишмаслигини 
бошдан кечира бошлади.
Бунга асосан қуйидаги омиллар сабаб бўлган: 
-
инсон ўртача умрини узайиши натижада аҳоли орасида ѐши улуғ 
одамларнинг кўпайиши (уларда эса сурункали касалликлар кўп учрайди 
ва тиббий ѐрдам харажатлари катта ҳажмда ишлатилади);
-
тиббиѐт ва техника сохасидаги катта муваффақиятлар натижасида 
амалий тиббиѐтда тиббий хизматлар спектри кенгайди; 
-
инсонларни ҳаѐт тарзи яхшиланиши ва уларнинг умумтаълим 
даражасини ошганлиги натижасида истеъмолчилар ўз соғлиғига фаол 
таъсир кўрсата бошладилар, профилактик тадбирлар ва воситаларга 
қизиқиш ошиб борди; 
-
дори воситалари бозорини жадал ривожланиши. 
Соғлиқни сақлаш ресурсини икки йўл билан кўпайтириш мумкин: 
социал таъминот бюджетини кенгайтириш ва ўз – ўзини даволашни 
рағбатлантириш. Биринчи ҳолатда, фуқаро ҳаражатлари солиқларни 
кўпайиши, эгилувчан тизим йўли билан компенсация қилиниши мумкин. 
Иккинчисида, фуқароларни соғлиқни сақлаш бўйича ҳаражатларини аксарият 
қисмини тўғридан тўғри ўз ҳисобидан тўлайди ва бунда Соғлиқни озгина 
бузилишини, даволаш масъулияти ва жавобгарликни ўз зиммасига олади.


37 
Европа иттифоқига кирган давлатларда муаммони биринчи ҳолати 
одатда кузатилмайди, чунки бу давлатлар бюджет харажати нормалари 
мувофиқлаштирилган (Европа иттифоқи ҳақидаги Битим, Маастрихт 
битими). Аксарият давлатлар соғлиқни сақлаш ресурслар муомаласи иккинчи 
ҳолатга бўйсунади. Жавобгар мустақил даволаниш концепцияни қабул 
қилиниши Соғлиқни сақлаш ҳаражатларини ижтимоий мухофаза даражасида 
ушлаб туришга ва инсонларни ўз соғлиғи ҳақида ўзлари қайғуриши 
имконини беради.
Жавобгар мустақил ўз-ўзини даволашда – осон аниқланадиган симптом 
ва ўзгаришларни даволаш учун истеъмолчи арзон дори воситаларини 
ишлатади. Масалан, шамоллаш, бош ѐки мушак оғриғи, овқат ҳазм қилишни 
бузилиши, енгил ҳолсизланиш ва бошқалар. Амалда ўз-ўзини даволашни 
оила аъзоларига, танишларига кенг тарқатиши мумкин. Ўз-ўзини даволаш 
врач даволашига альтернатив бўла олмайди, у ўз чегараларига эга. 
Эркин сотувда бўлмаган дори воситаларни малакали маслаҳат ва 
назоратсиз истеъмол қилишда шахсий жавобгарликни олиш ўз-ўзини 
даволашга кирмайди.
Жавобгар ўз-ўзини даволашни ўтказишда қуйидагиларга риоя қилмоғи 
зарур: 
-
рецептсиз сотиладиган дори воситаларини амалиѐтга жорий этиб 
тасдиқланган буйруқ ва Давлат реестрида мавжудлиги
-
рецептсиз сотиладиган дорилар бозори юқори даражада ривожланган 
бўлиши: ассортиментнинг хилма-хиллиги, воситалар тўғрисидаги 
объектив маълумотлардан эркин фойдаланиш; 
-
ўзига диагноз қўйиш қобилиятга эга бўлиш; 
-
аҳолини катта қисмини юқори тўловга қобилиятлилиги. 
Жавобгар ўз-ўзини даволаш концепция асослари ―Мустақил даволаниш 
учун тиббий маҳсулотлар баҳоси қўлланмаси‖да тўлиқ ѐритилган. 
Бу концепцияда хусусан қуйидагилар айтилган: 
-
Инсонлар индивидуал ѐки коллектив ҳолда ўз соғлиғини сақлаш 
ҳуқуқига эга ва бунда шахсий соғлиқни сақлашда қоидаларига риоя 
қилиб қатнашишга мажбурдирлар; 
-
тиббий 
консультациялар 
талаб 
қилинмайдиган 
касалликларни 
симптомларини тез ва самарали бартараф этиш учун истеъмолчига барча 
шароитлар яратиб берилиши зарур; 
-
малакали тиббий ѐрдам олиш қийин бўлган қишлоқ жойларда ва маълум 
регионларда аҳолига жавобгар ўз-ўзини даволашда амалий даволаниш 
ѐрдамини кучайтириши керак. 
Рецептсиз сотиладиган дорилар бозори умумий фармацевтик бозорни 
таркибий қисми ҳисобланади.
Йирик фармацевтик компаниялар ўтган асрнинг 80 – йилларида 
рецептсиз дориларни ишлаб чиқаришга ва савдосига катта аҳамият 
беришмаган, чунки уларни рентабеллиги, оригинал ва рецепт билан 
бериладиган дорилар билан солиштирилганда жуда паст эди, аммо 90 – 
йиллар бошига келиб бирламчилик ҳуқуқи ўзгарди ва кўпгина фармацевтик 


38 
фирмалар рецептсиз сотиладиган дориларни ишлаб чиқариш ва сотиш 
бўйича маҳсус концепциялар ишлаб чиқди. Бунга қуйидаги омиллар асосий 
сабаб бўлди: 
-
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жавобгар ўз-ўзини 
даволашни рағбатлантирилгани учун рецептсиз сотиладиган дорилар 
истеъмолини кўпайиши; 
-
рецепт билан сотиладиган дори воситаларини рецептсиз сотиш 
категориясига айлантириш имконини ўсганлиги; 
-
рецептсиз сотиладиган дорилар баҳосини қаттиқ назорати бўлмаганлиги, 
(чунки уларни баҳоси медицина суғурта тизимлари томонидан 
қопланмайди); 
-
оригинал дори воситаларнинг рентабеллик даражасини пасайиши; 
-
оригинал дори воситаси патентли муҳофаза муддати тугагандан сўнг 
ҳаѐтийлик циклини узайиш имконияти. 
Рецептсиз сотиладиган дори воситалари бозори ҳажми турли 
давлатларда анчагина фарқ қилади. Масалан, 1992 йилда у бутун дори 
воситаларни савдо ҳажмини 8% дан 17% гача ташкил этган. Аммо 1995 
йилда катта учлик давлатларида рецептсиз сотиладиган дорилар бозори 
қуйидагича ҳажмга эга эди: 
Европа иттифоқига кирган давлатларда – 10 млрд. долл. (рецептли 
дорилар бозорини 11% ҳажми)
АҚШ – 15 млрд. дол. (рецептли дорилар бозорини 25% ҳажми)
Япония – 7 млрд. дол. (рецептли дорилар бозорини 15% ҳажми).
1987 йилдан 1993 йилгача бозорни бу сектори ўсишни юқори даражага 
эга бўлган, 9,9% ташкил қилган. 1993 йилдан 2000 йилгача рецептсиз сектор 
бозори ўсиш даражаси анча пасайди . Шунинг учун ҳозир кўпгина 
фармацевтик компаниялари бозорни бу сектори учун янги воситалар устида 
тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар ва ривожланишни маркетинг 
стратегиялари қайта кўриб чиқилмоқда. Бу тадбирлар истеъмолчиларни жалб 
этиш учун самарали ва жадал таъсир этувчи омилларга киради. Чет эл 
мутахассислари томонидан ўтказилган кўпгина бренд ва савдо маркаларни 
ўрганиш, шуни кўрсатдики, 70% га яқин брендлар 10 йилдан ортиқ, 35% эса 
– 20 йилдан ортиқ ѐшга эга. Маркетинг нуқтаи назардан муваффақиятли 
рецептсиз сотиладиган дорилар брендлари 50 дан ва ундан ортиқ ѐшга эга 
бўлиши мумкин. Масалан, ―Аспирин‖, ―Вауеr‖ (Германия) ѐши 100 йилдан 
ортиқ ―Smith Kline Beecham‖ (Буюк Британия) фирмасини ―Панадол‖ савдо 
маркаси 50 йилга яқин. 
Рецептсиз дориларни асосий ишлаб чиқарувчилари орасида Ўзбекистон 
фармацевтика бозорида тақдим этилганлардан қуйидагиларни айтиб ўтиш 
мумкин: ―Bayer‖ (Германия), ―Smith Kline Bеаcham‖ (Буюк Британия), ―Lek‖ 
(Словакия), ―Berlin - Chemie‖ (Германия), ―KRKA‖ (Словения), ―Gedeon 
Richter‖ (Венгрия), ―Egis‖ (Венгрия), ―Rivopharm‖ (Швейцария), ―UPSA‖ 
(Франция), ―Zentiva‖ (Словакия), ―Ajanta‖, (Хиндистон), ―Chinoin‖ (Венгрия), 
―Poffa‖ (Польша), ―Pharmachin‖ (Болгария), ―Unigue‖ (Хиндистон), ―Galena‖ 
(Чехия), ―Richard Bittner‖ (Австрия), ―Ratiopharm‖ (Германия) ва бошқалар. 


39 
-
2000 йилдан бошлаб рецептсиз сотиладиган дориларнинг дунѐ бозори 
барқарорлашди ва савдо ҳажмини ўсишига эга бўлди. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish