СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Касалларни парвариш қилишда ишлатиладиган буюмлар



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

Касалларни парвариш қилишда ишлатиладиган буюмлар.
Уларга қуйидаги воситалар киради:
1. Резинали грелкалар, эсмарх кружкаси, компрессли клѐнкалар, 
белбоғлар, бандажлар, тиббиѐт банкалари, кўзни ювиш учун ванналар ва 
бошқалар. 
2. Ётиб қолган касалларнинг хожати учун зарур буюмлар. 
3. Касалнинг шахсий гигиенаси учун зарур буюмлар (матраслар, 
простиналар, резина матоли буюмлар. 
4. Дори воситасини қабул қилиш учун идишлар.
Парафармацевтик воситалар 
Гигиена ва косметика воситалари. Бу гуруҳга: атир совун, паста ва тиш 
порошоклари, суюқ парфюмерия воситалари, косметик кремлар ва бошқа 
товарлар киради. 
Атир совун – ѐғ кислоталарининг натрийли тузларидан иборат, бўѐвчи 
моддалар қўшилган, оқартириладиган ва ҳид берувчи моддалар, 
пластифиқатор, антиоксидантлар ва бошқа компонентдан иборат. совунлар: 
экстра, болалар учун, I, II турлари бор. Атир совун қобиқ ѐки қобиқсиз 300 г 
гача фасофка қилинади. 300 г гача бўлган совунда фақат ишлаб чиқарган 
муассаса товар белгиси қўйилади. Атир совун қуруқ, ѐпиқ ва яхши 
шамоллайдиган жойларда 20
0
С дан паст ва 75% ҳаво намлигидан юқори 
бўлмаган жойларда сақланади. 
Тиш пасталари ва порошоклари. Тиш пастаси деб гел ҳосил қилувчи ва 
юза фаол моддаларнинг сув-глицерин эритмасидаги суспензиясига айтилади. 
Гигиеник ва даволовчи – профилактик турлари бор. Пасталарни таги 
ѐпишган пластмасса қопқоқ билан ѐпиладиган идишларга қадоқланади. 
Кўрсатилган тартибда тасдиқланган форма, ҳажм ва устки томони кўриниши 
берилган намуна ва чизмаларга мос бўлиши керак. Пасталар футлярда ва 
футлярсиз чиқарилади.
Тиш порошоги деб фаол қўшимчалар ѐки қўшимчасиз бўлган кимѐвий 
чўктирилган чўкмага айтилади. Ёқимли таъм берувчи ароматизаторлари бор 
(масалан: ялпиз ѐки анис, ментол таъми). Тиш пастаси ва порошоги 
қадоқланган идишда: тури, товар белгиси, ишлаб чиқарган корхона номи ва 
жойлашган жойи, ишлаб чиқарган вақти, стандарт кўрсаткичи, стандарт 
белгиси (ГОСТ) кўрсатилган бўлиши керак. 
Сақланадиган жойда хаво намлиги 70% дан ошмаслиги, температура 0є
С дан паст +25 єС дан юқори бўлмаслиги керак. Тиш порошогига қуѐш 
нурлари тушмаслиги керак, одатда уларни сақланиш муддати чиқарилган 
кунидан бошлаб 12 ой белгиланади.
Суюқ парфюмерия воситаларига одеколон, атир, спиртли ѐки сув – 
спиртли эритмалар билан парфюмер – композициядан иборат. Флакон ѐки 
пробиркаларда чиқарилади. Уларни қадоқлаш жараѐнида этикеткасида товар 
белгиси, ишлаб чиқарган корхона номи ва жойлашган жойи, маҳсулот тури, 
ҳажми, стандарт кўрсаткичи кўрсатилади. 


42 
Атирларни яхши шамоллатувчи ускуналари бўлган жойларда 
сақланади. Сақланиш муддати чиқарилган кундан бошлаб одекалон, атир, 
туалет сувлари учун 12 ой.
Косметик кремлар – терини парваришлаш учун қўлланилади, улар ѐғли 
ѐки эмульсион бўлади. Эмульсион кремлар сув/ѐғ, ѐғ/сув типдаги ѐки 
аралашган типдаги бўлиб, қўйилишига қараб: суюқ ва қуюқ бўлади. 
Сақланиш шароити: намлик 70% дан кам, температураси +5 єС дан паст ва 
+20 єС дан юқори бўлмаслиги керак. Сув/ѐғ типдаги эмульсион кремлар 
сақланиш жараѐнида табиий ѐғлар 50% дан кўп бўлганлиги сабабли устида 
юпқа кислотали қатлам пайдо бўлиши мумкин. Косметик кремларни 
сақланиш муддати – 12 ой, суюқ кремлар ва биокремлар учун – 6 ой. 
Минерал сувлар деб таркибида ноорганиқ минерал тузлар ва ионлар 
бўлиб одам организмига шифобахш хусусияти бўлган, ион бўлиб, газ билан 
бойитилган, биологик фаол, специфик хусусиятлари мавжуд бўлган табиий 
сувга айтилади. Минераллаштириш даражасига қараб (1 дан 10 г/л) ва (10 дан 
15 г/л) га бўлинади. Фаол компонентлар сақланишига қараб сувлар: углерод 
сақловчи (―Боржоми‖, ―Нарзан‖, ―Ессентуки‖), темир моддали (―Арман‖), 
мишьякли (―Вайхир‖), борли (―Лазаревская‖), кремнийли (―Джава‖), бромли 
(―Юрмала‖), органик моддалар сақловчи (―Нафтуся‖) турлари мавжуд.
Минерал сув идишларининг маркировкасида: ишлаб чиқарган корхона 
номи, унинг товар белгиси, сув тури, унинг гуруҳи, булоқ номи ѐки 
номланиши, минерализацияси (г/л), ишлатилиши, қўйилган вақти, сақланиш 
муддати, стандарт кўрсаткичи кўрсатилади.
Минерал сув идишини горизонтал ѐки вертикал равишда сақланади. 
Сақланиш тартиби пробка тагидаги материалга нисбатан олинади. Агар аниқ 
кесилган пробкадан иборат бўлса яшикларда горизонтал ҳолда 18 қатор 
баландликдан кўп бўлмаган ҳолда, вертикал шароитда ишлаб чиқарилган 
корхонада 5 кундан ортиқ сақланмайди.
Кронен пробкали идишларда ҳам горизонтал, ҳам вертикал равишда 
сақланади. Минерал сувлар бутилкаларда яхши шамоллайдиган жойларда, 
намлик сақланмайдиган, температура +5 
0
С дан 20 
0
С гача. Қўйилган кунидан 
бошлаб темирли яроқлик муддати минерал сувларга 4 ой, бошқа сувлар учун 
1 йил. 
Кўзойнакли оптика буюмлари. Асосий кўз коррекцияси ва химояси 
учун қўлланиладиган воситалар кўзойнаклар ҳисобланади. Давлат 
стандартига биноан 4 та асосий кўзойнакли линзалар тури мавжуд: А – 
афокал, О – бир фокалли, Б – бифокал, Т – трифокал. 
Афокал линзалар тасвирни иккиламчи тарзда кўрсатмайди, ғилайлик 
асоратли мавжуд ҳолда фойдаланилади.
Бир фокал – бир фокалли линзалар миопияда, гиперметропияда, 
астигматизмда, анизометропияда кўз рефракцияси бузилганда ишлатилади. 
Конкар номли қайтарувчи линзалар миопияда ишлатилади. Гиперметропияда 
мусбат йиғувчи конвенкс номли линзалар ишлатилади.
Бифокал линзалар деб юқори қисми бошқа, пастки қисми бошқа 
рефракцияга эга бўлган линзаларга айтилади. Юқори қисми (асосий линза) 


43 
узоқни кўриш учун, пастки (қўшимча линза) яқинни кўриш ва ўқиш учун 
мўлжалланган. 
Трифокал линзалар кучли пресбиопияда (қариликдаги узоқни 
кўрмаслик) ишлатилади.
Кўзойнаклар турли қиррасиз шаклда ишланади. Ҳар бир линзада оптик 
маркази қора ўчиб кетадиган нуқта билан белгиланади ва белгиси рефракция 
катталиги этикеткада ѐпиштирилган бўлади. 
Амалиѐтда қуйидаги турдаги контакт линзалар бор:
-
газ ўтказувчи ва ўтказмайдиган қаттиқ линзалар; 
-
газ ўтказувчи гидрофил, эластик юмшоқ линзалар;

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish