Қисқача хулосалар
Кишиларнинг давлат сиёсатига, мавжуд сиёсий режимга муносабатини моддий турмуш даражаси, кайфияти, интилишлари ва шу каби муносабатларни социологик тадқиқ қилиш орқали мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий ҳолатни юзага чиқариш мумкин. Фақат тўлақонли демократик тузумдагина мавжуд сиёсий кучларнинг фикрлар хилма-хиллигига йўл қўйилади.
Ўзбекистонда социология фанини ривожлантириш борасида талай тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан республиканинг барча олий ўқув юртларида социология фани ўқитилиши жорий қилинди. Республика Ижтимоий фикрларни ўрганиш маркази ва унинг вилоятлардаги шаҳобчалари орқали социологик тадқиқот ишлари кенг кўламда амалга оширилиб, ўзининг ижобий натижаларига эга бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |