Document Outline - Биз янги аср бўсағасида турибмиз. Юз йилликлар ниҳояланаётганда одатда жамиятнинг ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётида жуда катта ўзгаришлар бўлади, тафаккурда, онгда янгиланиш юз беради Бу янгиланиш ўз-ўзидан бўлмайди осонгина кечмайди ҳам. Одатда бун...
- 6
- Бизда театрни четдан кириб келган деган тасаввур мавжуд. Ваҳоланки, бахши бу – театр. Бир актёр театри. Бундан мукаммал ва қадимий театрни топиш мушкул. Шундай экан, театр бизга четдан кириб келган деган қараш баҳсли.
- Бахшилар, айниқса бахши шоирлар устоз-шогирдчилик анъаналарига жиддий қараганлар. Ўзбек бахшиларининг кўпчилиги ўз устозлари ҳақида деярли сўзлашмайди. Улар ўз қобилиятларини сир сақлайдилар ёхуд илоҳиёт билан боғлашади. Бунга сабаб халқимизнинг бахши...
- Эпик қатлам орасида бахшиларнинг ўз санъатини сирли – илоҳий эгаллаганлиги ҳақида турли афсоналар мавжуд. Бу ҳол фақат ўзбек бахшиларига хос хусусият эмас, бу ҳол халқаро миқёсда кенг тарқалган. Бахши бу худо томонидан танланган одамдир. Ҳамма ҳам шом...
- Қирғиз фольклорининг тадқиқотчиси З. Қыдирбоева ажойиб бир маълумот келтиради. «Бахшиларнинг туш кўриш билан боғлиқ афсоналар, – дейди у, – улар уйлаб топган уйдирмалар эмас. Аксинча, узоқ йиллик ўқиб-ўрганиш, кўникма ва маълум бир малака ҳосил бўлган...
- Ҳақиқатан ҳам шогирд бахши маълум бир поғонага кўтарилгандан сўнг у ўнгида ҳам, тушида фақат бир нарсани, ўз устозидан ўрганганларини қандай ҳаётга татбиқ этиш, қандай ижро этиш ҳақида тинимсиз ўйлай бошлайди. Бу бахшининг маълум бир малака ҳосил қилг...
- Бироқ, энг муҳими бирон-бир бахши ўз-ўзидан, ёхуд четдан пайдо бўлмайди. Бирон-бир бахшини ўрганиш учун у вояга етган муҳитни ўрганиш лозим бўлади. Чунки у ана шу эпик муҳитда катта бўлади, вояга етади. Бўлажак бахши ўз тинглаганларини, кўрган-кечирга...
- Бизда кўплаб «бахшичилик мактаблари» мавжуд бўлган. Бу бахшиларни тарбиялаб, вояга етказадиган бирон-бир жой ҳақида эмас, балки ўз ижро усули, мавзуси, эпик репертуари билан ажралиб турувчи бахшиларга айтилади. Бахшичиликка ўқиб-ўргатиб бўлмайди. Бу х...
- Халқимизнинг ҳар бир сўзида мусиқийлик мавжуд. Эрта тонгдан туриб, то қуёш ботгунга қадар биз қўшиқ айтамиз. Бизнинг саломлашишимиз ҳам, хайрлашишишимиз ҳам, сигир соғсак ҳам, уй супурсак ҳам, ер ҳайдасак ҳам, баҳор келса, ёз келса, куз келса ҳам, қор...
- 9
- Фольклоршунос олим Тўра Мирзаев бахшиларни уч тоифага ажратади: 1. Бахши-ижрочилар. 2. Бахши-импровизиаторлар. 3. Бахши-шоирлар.
- Бизнингча, бу – бахшилар ҳақидаги энг тўғри хулоса. Чунки ҳамма бахшилар ҳам бахши ижрочи, бахши импровизиаторликдан чинакам бахши-шоир даражасига кўтарила олмайдилар. Санъатнинг бундай юксак чўққисига Фозил Йўлдош, Эргаш Жуманбулбул, Пўлкан каби бахш...
- 10
- Булар бари эпоснинг, бахшининг ва қолаверса этноснинг ижтимоий ҳаётда тутган мавқеи ва ўрни ҳақида сўзлашга мажбур қилади. Ижтимоий ҳаётда уларнинг мавқеи тушиши билан эпоснинг ҳам сўниш жараёни бошланади. Эпик хотира бу халқнинг тарихидир. У мифологи...
- ЭПОС ВА МАРОСИМ
- Қадим маросимларда, хусусан, шомонликда маросимдан сўнг қаҳрамонга иккинчи исм берилган. Бу биринчидан шомоннинг эранлар томонидан танланганлигини ва руҳий камолотга етганлигини билдирса, иккинчи томондан унинг бошқа қиёфага кирганлигини, магик қудрат...
- Эпосда маросим ҳеч қачон батафсил тасвирланмайди, балки, унинг муҳим нуқталари ўз аксини топган бўлади. Энг эътиборли жиҳати, маросим эпос тизимида сюжетни юзага келтириб, эпик характер касб этади. «Алпомиш» достонидаги Ҳакимбекка иккинчи исм берилиши...
- Достонда Сурхайл кампир Барчиннинг онасига қарата шундай дейди:
- Қозонда қайнаган ширбоз гўштмиди,
- Шул қизингнинг агар боши бўшмиди.
- Боши бўшми дейин, сендан сўрайман,
- Келин қилиб бирор рўмол ўрайин.44F
- «Бошнинг бўшлиги» ҳали қизнинг бировга аталмаганлиги, ҳеч ким билан аҳду паймон қилмаганлиги ва ота-онасининг рози-ризолиги олинмаганлигини англатади. Барчин эса туғилгандаёқ «бешеккерти» қилинган эди. «Ана шунда Шоҳимардон пири Ҳакимбекка ой Барчинни...
- Бош кийим эса ҳамиша муқаддас саналган. О. Сухарева Ўрта Осиё халқлари бош кийимга алоҳида эътибор беришларини, ёшига қараб бош кийимлари ҳам ўзгариб борганлиги ва ҳар бир маросимда бош кийим муҳим аҳамият касб этганлигини таъкидлайди.
- Қадимда эса бош ва бош кийим кўк билан боғланган. Шунинг учун бойбичанинг Сурхайл кампирга берган кескин жавобида ҳам бир томондан қизининг ёшлигида Ҳакимбек билан «бешиккерти» қилинганлиги таъкидланаётган бўлса, иккинчи томондан улар икки дунё, икки ...
- Барчиннинг элдан ажратилиб, баланд бир тепаликка ўтов тикиши достонда шундай тасвирланади: «Ўн минг уйли қўнғиротдан чиқариб, Барчиннинг ўтовини кўтариб, ҳу, анадай овлоқ тепанинг бошига тикиб қўйди. Бул ўтовда қирқин канизлари билан Барчин ўтирди»46F...
- Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида узатилаётган қиз тўй куни бирон-бир қариндоши ёхуд қўшниларидан бириникида, яъни ўз уйидан узоқроқда бўлади. Қизнинг дугоналари узатилаётган қизни яширишиб, «қиз яширди» маросимини ўтказади. Куёв томондан танланган ...
- Барчиннинг алоҳида ўтов тикиб, ўз элидан ажралиб чиқиши, бу бир томондан қизнинг балоғатга етганидан далолат берса, иккинчи томондан унинг иҳота қилинишини англатади.
- «Қиз яшириш», яъни турмушга чиқаётган қизнинг жамоадан ажратилиши унинг иҳота қилиниши, яъни ҳар хил нохушликлардан, ёмон кўзлардан сақлаш учун қилинган амалий ҳаракат бўлиб, Барчиннинг тепаликка, ўтов тикиши эса ана шу қадим маросимнинг достондаги ба...
- Сочнинг маросим ва фольклордаги ўрни, функцияси ва поэтик кўлами шу даражада улканки, буни биргина мақола ёки тадқиқот доирасида ҳал этиш анчайин мушкул масала.
- Маросимда магик ҳаракатлар ритуал аҳамият касб этса, эпосда у бадиий кўринишга эга. Буни «Алпомиш» достонидаги «соч сийпатар» ва шунга каби маросимларда кўришимиз мумкин.
- Соч, ёл бу руҳга тегишли, бировнинг сочи ёхуд ёлига эгалик қилиш, унинг руҳга эгалик қилиш, уни ўзига тобе этиш билан баробар ҳисобланган. Фрэзер соч қадим маросимларда энг юксак мавқеда бўлганлигини, ибтидоий инсон сочни тараш, олдириш, куйдириш орқа...
- Фольклошунос олим Асқар Мусақулов жаҳондаги кўпгина халқларнинг туғилиш, никоҳ, ўлим маросимлари билан бир қаторда соч олиниши ҳам инсон ҳаётидаги энг муҳим бўлиб, у осмон ғояси билан боғлиқ бўлганлигини ёзади.49F
- Соч сийпатар, умуман сочнинг ўрилиши бу қиз боланинг балоғатга етганлиги англатувчи унсурлардан бири бўлиб, у қадимий соч магияси билан боғлиқ маросимнинг трансформацияга учраган бир кўринишидир. Соч магияси биринчи навбатда ҳосилдорлик культига бўлга...
- Арқон, таёқ, ойна маросимларда энг кўп ишлатиладиган предметлардир. Уларни бирлаштириб турувчи жиҳат эса, бу учала жисм қадим тасаввурларга кўра, икки дунё ўртасидаги чегара, белгини ифодалашидир. Шунинг учун куёв-келин йўлига ташланадиган арқон, таёқ...
- Ойна аслида сувнинг атрибути ҳисобланади, сув табиий хусусияти билан кузгуга тенглаштирилган. Сув эса икки дунё ўртасидаги чегара. Шунинг учун ҳам сувнинг барча дин ва турли хил маросимлардаги ўрни жуда баланд.
- «Кампир ўлди» маросими никоҳ тўйининг бир қисми ҳисобланади. Бу маросим баъзи жойларда келининг уйида, айрим ҳудудларда келин куёвникига олиб келингандан кейин амалга оширилган.
- «Алпомиш» достонида у келин, яъни Барчиннинг уйида амалга оширилади: «Бахмал ўтовда чимилдиқ тутиб, кўёв нўкарлари билан билан куёвни киргизмоқчи бўлиб, бир неча хотинлар «кампир ўлди» бўлиб, ўлганига бир нима олиб, «ит ириллар» деган расмини қилиб, б...
- Н. П. Лобачева бу маросим ўтган асрнинг ўрталарида Ўрта Осиёда яшовчи туркий халқларнинг барчасида учрашини таъкидлайди.51F Бу маросим бугунги кунда сақланиб қолган. Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида худди достонда айнан келтирилгани каби ҳолатлар к...
- Кампирнинг «улуши» берилгач, куёв ичкарига киритилади. Шундан сўнг «кампир ўлди» маросими бошланади. Унда яна ували-жували бир кампир келин-куёвга солинган ўринга ёш болани қучоқлаб ётиб олади. Атрофда турганлар «кампир ўлиб қолди», «кампир ўлиб қолди...
- Туш кўрибман,
- икки ёшни хуш кўрибман,
- Олтин бешик бу ёнда
- Олтин бешик у ёнда.
- тоқ, эмас, жуфт кўрибман.
- қўчқордай ул бир жонда,
- Басолқи қиз бир жонда,
- Кўркам савлатли,
- Молу давлатли,
- Фарзандли, неварали, чеварали кўрибман.52F
- Баъзи ўринларда «ўлган» кампирнинг тушини иккинчи бир кампир таъбири қилиб, тушдаги рамзларнинг нима маъно ифодалашини айтиб туради.
- Бу ўринда энг аввало, тушга тўхталиб ўтиш зарур бўлади. Чунки туш кўпчилик маросимларда, умуман инсон ҳаётининг барча нуқталарида алоҳида аҳамият касб этган. Ибтидоий инсон ўзининг ўтмиши, бугуни ва келажагини ҳам тушсиз тасаввур эта олмаган. Бирон-би...
- Никоҳ эса ҳамма вақт ўлим ва туғилиш орасидаги муҳим бир восита, ҳаёт–ўлим–ҳаёт давомийлик циклининг бошланиши ҳисобланган.
- Ўлиб тирилувчи маъбудлар ҳақидаги қадим тасаввурларга кўра, кекса қиш ер юзини тарк этгандан сўнг, у янги – баҳор қиёфасида дунёга келади. Ўлим йўқ экан, туғилиш ҳам бўлмайди; қиш ўлмаса, баҳор туғилмайди. Аслида, ўлим ва туғилиш бир ҳолатнинг икки кў...
- Достондаги «кампир ўлди» маросимида ҳам худди ана шу нарса, яъни бир фасл (цикл) ўрнини иккинчи бир фасл олганлиги, «кампир» ўлиб, янги оила дунёга келаётганлиги, мангу давомийлик циклининг рамзий ифодасидир.
- Табиат фаслини кекса кампир қиёфасида тасаввур қилиш «Чой момо», «Суст хотин» маросимларида ўзининг янада ёрқинроқ ифодасини топган.
- Маълумки, ўлиб тирилувчи маъбудлар ҳақидаги кўплаб мифлар мавжуд. Бундай мифларга хос бўлган энг муҳим хусусият уларнинг табиат ва ҳосилдорлик культини ўзида мужассам этгани ва уларнинг кўпчилиги албатта, аёл қиёфасида бўлганидир. Ҳар фасл алмашганда ...
- Германияда янги никоҳ қурган келинчакларга ўлимни ифодаловчи сомондан қилинган қўғирчоқ кўрсатилган. Қари кампир кўринишидаги «Ўлим» келинчакнинг кўп фарзандли бўлишига ёрдам беради деган тасаввур бўлган.
- Кўпгина тадқиқотчилар Ўлимнинг ҳосилдорлик ва серфарзандлик бўлишида кўрсатадиган таъсири ҳақида тасаввурлар никоҳ маросимларида жуда барқарор эканлигини таъкидлашади.
- Шунинг учун ҳам оила ва мавсум маросимларини бир-бири билан узвий боғлиқ равишда ўрганилиши зарур. Зеро, оила маросимларининг барча қирралари мавсумий маросимларни ўрганиш орқали очилади.
- Эпос ва маросим бир-бири билан чамбарчас боғлиқ жараён. Маросимларнинг тарихий илдизларини ёритишда эпосга мурожаат этиш табиий. Эпосдаги мотивларни эса маросимлар билан қиёсий ўрганганимиздагина уларнинг мазмун моҳияти янада тўлароқ очилиши мумкин.
- Маълумки, эпик асар сюжети албатта бирор макон ва замонда кечар экан, бу ҳаракат, шубҳасиз, мотивлар ҳаракати орқали амалга оширилади. Бизнинг мақсадимиз эса ана шу мотивлар, хусусан, туш мотивининг эпик асардаги ўрни, бошқа мотивлар билан муносабати,...
- Биринчи типдаги эртаклар нисбатан кам сонли бўлса-да, уларда туш воқеа асосини ташкил этувчи таянч – ўзак мотив вазифасини бажариши билан ажралиб туради. «Мусофирбек» (варианти «Сотилган туш»), «Хосиятли туш»( «Сирли туш»( «Ибратли туш»( «Давлатмирза»...
- Алпомишнинг туғилиши хаоснинг космосга айланиши, тартибсизликларга тартиб берилиши, парокандаликнинг бирлашиши, қувватнинг жам бўлиши, эзгу адолатнинг тантана қилишидир.
- Ой Қалдирғоч тортди отнинг белидан,
- Қадим-қадимдан Наврўз деҳқончилик байрами ҳам ҳисобланади. Баҳорги экин-тикин бевосита Наврўз кириши билан бошланиб, барча деҳқон ҳисоб-китоби Наврўз асосида юритилади. Наврўзда илк бор ерга қўш чиқаришади. Қўш чиқариш билан боғлиқ турли урф-одат, ири...
- РУҲИЙ ТАҲЛИЛ МЕТОДИ
- МИФ ВА РОМАН
- Руҳий дунёда «мен» шаклланмаган экан, у ерда культлар мавжуд бўлади ва бу культлар инсонни маънан мутеликда ушлаб туради; мифлардаги қаҳрамон мақсадга эришишда худолар, ёвуз руҳлар, деву жинлар тўсиқ бўлгани каби унинг «мен»га интилишини ҳар хил жимжи...
- Ч. Айтматовнинг «Оқ кема», «Асрга татигулик кун», «Қиёмат» асарларида параллел мифлар шу бугунги инсон руҳиятида миф билан қиёсланиб ҳар иккала мифдаги ўхшаш жиҳатлар кўрсатиладики, ёзувчи мифлар яратган аждодларидан кам фарқ қилади. ХХ аср адабиётини...
- Модернистик методнинг туб моҳиятида воқеликка ўзига хос реалистик ёндашув ётганлиги кундай равшан-ку! Ахир модернистик адабиётнинг энг сара асарлари билан ҳали яқиндан танишмасдан, мазмун моҳиятини тушунмасдан туриб нега энди биз уни инкор этишимиз ке...
- Санъаткорлик воқеликдан нусха кўчириш эмас, балки уни хаёл, кечинма орқали қайта идрок этиш, воқелик ва хаёлотни уйғунлаштиришда намоён бўлади.
- «Ҳеч қайси санъат, – деб ёзади Албер Камю, – воқеликдан буткул узилиши мумкин эмас. Шаклпарастлик қиёфасиз ижодни дунёга келтиради. Шунингдек, ҳаёлот иштирокисиз қуруқ реализм ҳам тубанликка айланиб қолади. Ҳатто энг яхши фотосурат ҳам қуруқ реализмда...
- Шу маънода абсурд маънисизлик эмас, аксинча, маънисиз воқеликдан қочиш, воқелик ва ҳаёлотнинг уйғунлигидир. Франц Кафка, Албер Камю, Ж. П. Сартр, Бэккет, Э. Сабота ва яна бошқа ўнлаб дунё адабиётида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган адибларнинг ижодида...
- «Гулзор четидаги қуёш», «Хароба шаҳар сурати», «Бевақт чалинган бонг», «Шамолни тутиб бўлмайди», «Муолажа», «Ўлик мавсум», «Алвон мато остидаги ҳаёт», «Суратдаги аёл» ва ўнлаб ҳикояларнинг юзага келишида Ғарб адабиётининг таъсирини кўришимиз мумкин. Б...
- ЯСУНАРИ КАВАБАТА
- Биз Кафкани қанчалик биламиз? Бу саволга жавоб бериш Кафканинг ижоди каби анчайин мушкул ва мураккаб. Кафкани англашнинг бир қанча муаммолари бор. Биринчидан, айрим кичик ҳикояларини ҳисобга олмаганда унинг асарлари ҳали она тилимизга тўлақонли таржим...
- Шуни айтиб ўтиш керакки, эпосда маросим ҳеч қачон батафсил тасвирланмайди, балки, унинг муҳим нуқталари ўз аксини топган бўлади. Энг эътиборли жиҳати, маросим эпос тизимида сюжетни юзага келтириб, эпик характер касб этади. «Алпомиш» достонидаги Ҳакимб...
- Жеймс Жойс ярми мазил, ярми чин аралаш мабодо Дублин шаҳри ер юзидан йўқолиб кетса, менинг «Улисс» романимга қараб уни қайта тиклаш мумкин деган гапни айтган. Худди шундай бизда қадимий урф-одат ва аъаналаримизнинг унутилган узвларини «Алпомиш»га ўхша...
- Демак, ҳиммат, маъмуркорлик, одамларга шафқат, кўнгилга қараб иш юритиш ва адолат туйғуси Бобурга Ҳақ томонидан ато этилган, яъни туғма хислатлар. Кўраётирсизки, унинг шоҳлик фаолиятида бу туйғу ва хислатлар нечоғлик муқим ҳамда муҳим ўрин ишғол этган...
- «Бобурнома»нинг гувоҳлиги шуки, Бобур нимани гапирса – шуни албатта амалга оширган, амалга ошмас ишларни эса асло тилга олмаган. Бобур тасарруфидаги сиёсий, ижтимоий муҳитда эркинлик, ўз-ўзига ишонч, ташаббус, адолат ва фидокорлик руҳи ҳукмронлик қилг...
- Мақсуд Шайхзода домла Навоий ва Бобурни миллатимиз тарихидаги икки буюк йўлчи, деб айтганлар. Шу икки улуғ йўлчидан қанча мадад тиласак, уларга қанча яқинлашиб, ижод оламига нечоғлик чуқур кириб борсак, маданий, маърифий, ахлоқий жабҳадаги ишларимиз ў...
- – «Бобурнома» дунёнинг шоҳ асарларидан бири эканлиги маълум. Унинг маъно-мундарижасини шоҳ Бобурнинг ҳаёти, сиёсий, ижтимоий, маданий фаолияти, бир сўз билан айтганда, қисмати ташкил қилади. Бобур оддий бир адиб сифатида «Бобурнома»ни яратганда, бу ас...
- – Болалик ва ёшлик бу – бир беғуборлик, самимият ва ишонч дунёси. Болаликда эшитган эртак, эртак эмас – ҳақиқат. Ёшликдаги самимиятнинг турган-битгани ишонч ва ишонувчанлик. Мен ёшликда қандай китоб ўқиган бўлсам, унда ифодаланган олийжаноб фазилат ва...
- Бобурга келадиган бўлсак, Бобур мавзуида қалам сурган ижодкорлар орасида яхши ютуққа эришганлари бор – фақат бармоқ билан санарли. Бобурнинг тақдири ва салоҳияти туганмас бир илҳом манбаи. Шу боисдан ҳам келажакка ишонч билан боқишга ҳақлимиз.
- Саксонинчи йилларнинг бошларида Бобурнинг бошида қора булутлар ўрмалаганида улар унинг тирноғига ҳам арзимасликларини намойиш этишди. Буни бутун эл-юрт билади. Қўрқоқлик, мунофиқлик билан айтилган фикр-мулоҳазалар ҳужжат ўлароқ ўша давр газета-журналл...
- Бобур шахсиятининг тамалларидан бири, балки биринчиси – тўғрилик ва ростлик. Ҳозир тўғриликдан сўз юритиб, одамларни ростликка чорланг – кўпчилик устингиздан кулади. Молпарастлик, мол-давлат йиғишга муккасидан кетиш разолатлигини тушунтириш маъносида ...
- Давлат учун кўнгулни зор этма,
- Иззат учун ўзунгни хор этма, –
- деган сатрларини ўқинг, «Ҳа, бу бечора ғирт китобий, хаёлпараст экан», деб ўйлашади. Эҳтимол, мен мавжуд ҳолат ва вазиятни бироз бўрттираётгандирман. Аҳвол балки мен айтганчалик эмасдир. Шундай бўлишини мен чин дилдан хоҳлайман. Лекин виждон дийдаси о...
- Бувим раҳматли «Болам, ўтар қаҳатчилик, қолар уятчилик», – дегувчи эди. Ҳамма қийинчилик, ҳамма ночорликлар ўтади. Иқтисодий танглик ва йўқчилик қулоч ёзиб турган замонда ким қаллоблик қилса, ким юлғичликни омад деб билса, кимда-ким моддий шароити беҳ...
- Ҳар вақтки кўргайсен менинг сўзумни,
- Сўзумни ўқуб соғинғайсен ўзимни, –
- деганида заррача ҳам муболаға қилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |