(Роман ва бугунги ўзбек
романчилиги // Шарқ юлдузи. 2011 йил, №4. – Б. 131–136),
–
дейди.
Бундан келиб чиқиладиган хулоса шуки, эпос юқори табақа вакилларининг,
роман эса қуйи табақа вакилларига эстетик эҳтиёжлари асосида юзага келган.
Ёхуд бошқача айтадиган бўлсак, «Алпомиш», «Гўрўғли» каби эпик ижод
намуналари романдан фарқли улароқ бой-зодагонларнинг эстетик
талабларини қондириш учун юзага келган ва бу асарларда уларнинг орзу
умидлари куйланган.
Бундай чалкашлик илдизлари, албатта, Ғарб адабиётшуносларининг
қарашларига бориб тақалади. Ғарб олимларининг бу чалкаш фикрлари
кейинчалик рус ва бошқа қардош халқлар олимларининг ишларига ҳам кўчиб
ўтган. Оқибатда адабиётшуносликда романни эпосга қарама-қарши қўйиш,
романни қуйи омма талаблари ва диди асосида юзага келган бадиий асар деб
баҳолаш қатъий ҳукмрон фикрга айланди.
Бу хил ёндашув фақат бизда эмас, ҳатто хориж адабиётшунослигида ҳам
мавжуд. Ҳанузгача роман жанри қандай жанр деган саволга жавоб изланяпти.
Бироқ, аксар жавобларнинг ҳеч бирида бу жанрга тўлақонли таъриф
берилганича йўқ. Ҳамма тадқиқотчиларнинг фикрини бир жойга
жамлаштирадиган бўлсак, уларнинг фикри шундай: роман ўта мураккаб,
бироқ, ҳали тўла шаклланмаган жанр. Ҳатто рус адабиётшуноси М. М.
Бахтин ҳам романни «шаклланаётган, лекин тўлалигича шаклланиб
улгурмаган» жанр, деб тилга олади. Олим бу фикрларни роман энг кўп
ёзилган рус адабиётининг олтин даври таҳлилидан келиб чиқиб айтганини
назарда тутмоғимиз лозим.
«
Роман» атамаси ўрта асрларда юзага келди. Бунга қадар ҳар қандай
санъат асари ўша пайтгача урф бўлган лотин тилида ёзилиб келинган.
Дастлабки тажриба сифатида роман тилларида ёзила бошлаган бадиий
асарлар роман номи билан машҳур бўла бошлади. Лотин тилида ёзилган
илгариги бадиий асарлардан фарқлаш учун бу асарларни «conte roman» –
роман тилида ёзилган қисса, ҳикоя деб атай бошлашди. «Conte roman», яъни
айнан бирон-бир эпик асар эмас, балки, асарнинг роман тилидаги қисқа бир
шакли, иккаламчи ҳолати ҳақида сўз кетяпти. «Conte» сўзининг изоҳида ҳам
айнан унинг қисса, ҳикоя эканлигини ойдинлашяпти. Кейинчалик эса бу
сўзнинг асл маъноси унутилиб, насрда ёзилган ҳар қандай йирик бадиий
асарга нисбат берила бошланди. XVII–XIX асрга келиб эса роман энг етакчи
жанрга айланди. Орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамай, бу жанрга
берилаётган таърифлар ўз ниҳоясига етаётгани йўқ.
Романга берилган таърифларда икки хил ёндашувни кўрамиз.
Биринчиси, эпик ижод моҳиятини тушунмаслик ва бунинг оқибатида эпосга
романни қарама-қарши қўйиш, иккинчиси, романга ҳамон социалистик
реализм методи қолипидан келиб чиқиб баҳо бериш ҳамда унга буржуа
жамиятини фош этувчи бир жанр сифатида қараш.
135
Социалистик реализм методи вакиллари ҳам бу фикрни осмондан
олганлари йўқ. Улар Гегелнинг : «роман – буржуазия эпоси» деган
қарашларидан келиб чиққанди.
Романни ўз даврининг эпоси, деб атаганида Гегель ҳақ эди. Фақат унинг
бу фикрлари маълум бир табақанинг дунёқарашини эмас, балки роман юзага
келган даврни назарда тутилиб айтилган. Унинг бу фикрини Белинский ҳам
қўллаб-қувватлайди. Бироқ Лукач ва бошқа шўро олимлари Гегелнинг бу
фикрига қарши туриб, социалистик реализм методидан келиб чиқиб баҳо
беришга уринадилар. Бундай ёндашув бошқа олимларнинг ишларида ҳам
давом этди.
Ғарбда эпик санъат сўниш палласида бўлгани учун бу ижод намуналари
фақат бир йўналишда, яъни тарихий мавзуда бўлади деб тушунилган.
Ваҳоланки, туркий халқлардаги эпик ижод намуналари қаҳрамонлик,
романик, жанговар, тарихий ва китобий достонлардан иборат эканлигини
ҳаммамиз яхши биламиз. Қаҳрамонлик ва романик достонларидаги сюжет,
мотив ранг-баранглигига дуч келамиз.
Ғарбдаги эпик ижод намуналарининг якуни кўпинча фожиали тугаган.
Биздаги мавжуд достонларнинг аксарияти эса яхшилик, эзгуликнинг
тантанаси билан якун топади.
Албатта ҳар бир жанрнинг юзага келиши жамиятдаги ўзгаришлар ва
бунинг оқибатида инсонлар тафаккурида юз берадиган эврилишлар билан
чамбарчас боғлиқ.
Маълумки, бадиий сўз санъати азалдан учта катта: эпос, лирика, драма
турларига ажратиб келинади. Бадиий ижод асосан уч катта гуруҳга
ажралишини Аристотелдан анча илгарироқ Суқрот урғулаган бўлса-да,
«
Поэтика»да бу фикр янада чуқур асосланиб, маълум бир тизим ҳолатига
келтирилди ва орадан шунча вақт ўтганига қарамай адабиётшуносликда
унинг ана шу қарашларига суянилиб келинмоқда.
Шеллинг лирикани эркин руҳ, эпосни табиий зарурат, драмани эса
юқоридаги ҳар иккаласининг қоришиғи (синтези) сифатида талқин этади.
Гегель эса бадиий ижод намуналарини «объект» ва «субъект»га
муносабатига қараб турларга ажратади.
Немис олими Э. Штайгер эпик, лирик, драматик турларни ижодкор
услубининг бир кўриниши сифатида тасаввур, кечинма ва ҳиссий-
жўшқинлик ҳолатлари билан боғлайди.
Тадқиқотчи олимлар, жумладан, адабиётшунослик илмида ўзига хос
мактаб яратган А. Н. Веселовский адабий турлар қадим замонларда маросим
қўшиқларидан келиб чиққанини урғулайди. Бошқача айтадиган бўлсак,
бадиий санъатнинг асоси фольклорда экан, кейинчалик юзага келган ҳар
қандай жанрни фольклор намуналарига қарама-қарши қўйиш, ўз номи билан
умумхалққа тааллуқли мулкни маълум бир табақа эҳтиёжи билан боғлаш
мантиқсизликдир.
Воқеликни қабул қилиш ва ифода тарзи, йўсинлари, усуллари ҳар даврда
ўзига хос тарзда кечади. Маълум бир даврда устувор бўлган қонуниятлар,
бошқа бир даврда сусайиши, унутилиши, ўрнига янгилари кириб келиши
136
мумкин. Шундай экан, янги даврда эпос ижрочилари билан бир қаторда янги
ижодкорларнинг пайдо бўлиши ҳаётий зарурат эди. Бироқ бу дегани эпик
ижод тамоман унутилди, унинг ўрнини роман эгаллади, роман ўз-ўзидан
пайдо бўлган, бадиий адабиётда эпоснинг инкори ўлароқ юзага келган
мутлақо янги бир ҳодиса дейиш ҳам у даражада тўғри бўлмайди. Роман
эпосдан андоза олган ҳолатда, унга тақлид тарзда юзага келди. Бироқ энг
муҳими, бу жанр биз учун тамомила бегона ёхуд том маънода, кутилмаган
бир янгилик эмасди.
М. Бахтиннинг эпосга берган таърифини кўриб чиқайлик: 1) эпос учун
миллий эпик ўтмиш, Гёте ёхуд Шиллер таъбири билан айтганда, мутлақ
ўтмиш дастуруламал бўлиб хизмат қилади. 2) халқ афсоналари эпос учун
манба вазифасини ўтайди; 3) эпик вақт, яъни эпосда куйланаётган замон
билан бахши куйлаётган, тингловчилар тинглаётган замон ўртасида улкан
масофа мавжуд
Do'stlaringiz bilan baham: |