Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда туман ва шаҳар филиаллари тўғисида
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси (КОК) 1969 йилда ташкил топган бўлиб, қарийиб 50 йиллик тарихга эга. Бу даргохда устозларимиз, касбдошларимиз ажойиб инсонлар меҳнат қилишган ҳамда жуда кўп фойдали ва машақатли ишлар қилишган. Бугунги кунда кутубхона аввалги йилларга қараганда ривожланиб, моддий техника базаси кенгайиб-бойиб бормоқда.
Собиқ совет итифоқи даврларида ҳам, ҳозирги вақтларда ҳам кутубхоналарга, яъни китобларга эътибор катта бўлган. Мамлакатимиз мустақиликка эришган йиллардан бошлаб кутубхоналарни ривожлантириш бўйича қатор Президент ва ҳукумат қарорлари ва фармойишлари қабул қилинди. Шулардан;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20-июндаги “Республика аҳолисини ахборот – кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида” ги ПҚ- 381 сонли қарори,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31 май 2017 йилдаги ПҚ-3022 “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги,
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ -3271 “Китоб махсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комлекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ги,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида» ги 2018 йил 14 майдаги ПҚ - 3727-сон қарорларидир.
Сирдарё вилояти КОК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 – июндаги “Республика аҳолисини ахборот – кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида” ги ПҚ – 381 сонли қарорига асосланиб Сирдарё вилоят ҳокимининг 2008 йил 12 – майдаги қарорига биноан ташкил қилинган бўлиб Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси тизимида фаолият олиб боради.
Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонасининг асосий мақсади вилоятда истиқомат қилувчи кўриш бўйича I, II ва III гурух кўзи ожиз ногиронларга ва уларнинг оила аъзоларига ҳамда вилоятимизнинг аҳолисига кутубхона хизматини кўрсатади.
Вилоят КОК ҳозирги кунда Гулистон шаҳар Х. Дўстлиги кўчаси 30 уйда жойлашган Вилоят халқ таълими бошкармаси биноси 1 қаватида кутубхонага мослаштирилган 3 та хонаси, Сирдарё туман Буюк турон кўчасида жойлашган 42-ўрта умумтаълим мактабининг кутубхонага мослаштирилган 2 та хонада вақтинчалик иш фаолиятини олиб бормоқда.
2015-2016 йилларда вилоят КОКнинг Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё туманлари ҳамда Янгиер шаҳарларида ҳам филиаллари ташкил қилинган. Филиалларда ёлғиз, кекса, худудларда истиқомат қилувчи кўзи ожиз ногиронларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Филиалларда ишловчи ходимлардан ташқари вилоят КОК ходимлари томонидан марказимиз Гулистон шаҳардан узоқ бўлган худудларда ногиронлиги бўлган шаҳсларнинг яшаб турган жойларига бориб касаначилик хизмати ҳам кўрсатилмоқда.
Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган филиалларимиз ҳам ўз биносига эга бўлмаганлиги сабабли ҳозирги кунда Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамиятининг Сирдарё вилоят бўлимининг шаҳар ва туман бўлинмаларининг кутубхонага мослаштирилган 1 тадан хонасида вақтинча жойлашган. Ҳоналар тор, иссиқлик манбаларига уланмаган, хоналар кутубхоналар учун мўлжалланмаган. Кутубхона учун ажратилган бино (Гулистон туман) хоналар кутубхона талабларига умуман жавоб бермайди, иситиш тизимига уланмаган. Китобхонларга хизмат кўрсатиш учун абономент ва ўқув заллари мавжуд эмас. Кутубхона фойдаланувчиларига шароитлар яратилмаган, Ҳоналар замон талабига жавоб бермайди. Лекин, бугунги кунда етарли даражада муоммолар бўлсада, филиалларимиз шаҳар ва туманлардаги Кўзи ожизлар жамияти бўлинма раҳбариятларининг ёрдамлари туфайли иш фаолиятини тўхтатгани йўқ.
Ҳозирги кунда Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, туманлари ҳамда Янгиер шаҳар филиалларда 1 тадан ходимлар ишламоқда. Филиалда ишловчи ходимларга 1 тадан компьютер жамламаси, 3/1 принтер ва бошқа жихозлар билан таъминланган. Филиалларда хозирги кунда 1000 та нусхадан хар хил адабиётлар берилган, яна 2020 йилда қўшимча 2000 яқин нусхада ҳар-ҳил адабиётлар берилиши режалаштирилган. Сирдарё вилояти КОКнинг асоссий кўрсаткичлари асосан филиаллар томонидан берилган хисоботлар асосида иш фаолиятини юритмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, кутубхонанинг умумий китоб фондидаги 75 % китоблар совет иттифоқи давларидаги адабиётлар хисобланади. Бу адабиётлар хозирги кунда фойдаланувчилар томонидан ўқилмайди ва фойдаланилмайди. Вилоят КОК ходимлари ушбу муаммоларни ўрганиб чиқиб, 2018 йилда филиалларга ўзбек тилидаги янги нашриётлардан чиқарилган адабиётлар билан таъминланди ва таъминланиб келинмоқда.
2020 йил II чоракдан бошлаб вилоятимизнинг Ховос туманида ҳам кутубхонамизнинг филиали иш фаолиятини бошлаши режалаштирилган. Вилоят КОК ва филиалларимиз маҳаллий бюджетдан молиялаштирилади. Вилоят Молия бошқармаси томонидан янги адабиётларни сотиб олиш учун етарли маблағлар ажратилмаяпти. 2018 йилда кўзи ожиз китобхонлар учун жами 10 000,0 сўмлик Луи Брайль шрифтидаги адабиётлар харид қилинган бўлса янги бино қурилса яна қўшимча маблағ ҳисобидан 100000,0 сўмлик китоблар харид қилиш режалаштирилган.
Бугунги кунга келиб кутубхонанинг умуммий китоб фонди 20738 нусхадан ортиқни ташкил қилсада, шундан 40% Луи Брайль шрифтдаги адабиётлар ва гапирувчи дисклар ташкил қилади.
Кутубхонамиз фаолиятини ривожлантириш ва китобхонларимиз маънавиятини юксалтириш мақсадида кутубхонанинг фондини 200 000 нусхадан ортиқ адабиётлар билан бойитиш режалаштирилган.
Кутубхонанинг моддий техник базаси хар йили кенгайтирилиб борилмоқда. Ҳозирги кунда кутубхонада 8 дона компьютер, икки дона 3/1 нусха кўчириш принтери, 5 дона оддий принтер, факс аппаратлари, ЮПС каби техника воситалари билан таъминланган.
2020 йил 1 март ҳолатига умумий китобхонлар сони 3632 нафардан ортиқ китобхон бўлиб, вилоят бўйича I, II ва III гуруҳ кўзи ожизлар сони 1432 нафардан ортиқ бўлса, шундан 1215 нафари СВКОКнинг китобхонлари ҳисобланади. Кўриш бўйича I, II ва III гуруҳ кўзи ожиз китобхонларимизга қулай шароитлар яратиш, мамлакатимизда, вилоятимизда хар йили ўтказиб келинаётган байрам кунлари тадбирларда ногиронлиги бўлган шаҳсларга имкон даражада хизмат қилиб келинмоқда. Кўзи ожиз ногирон китобхонлар билан ўтказилган тадбирларда уларнинг ҳам жамиятда ўз ўринлари борлиги, ўксик кўнгилларига хурсандчилик бериш мақсадида, концерт томошалар, сахна кўринишлар ўтказилиб эсдалик совғалар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланиб келинмоқда.
Кутубхонанинг ишчи ходимларидан 6 нафари кўриш бўйича I ва II гуруҳ ходимлар хисобланади.
2020 йил 1 март холатига кутубхонада жами 18 штат бирлиги бўлиб, шундан 5 нафар ходим олий маълумотли, 11 нафар ўрта махсус ва 7 нафар ходим ўрта кутубхоначилик маълумотга эга. Бундан ташқари ишчи ходимларимизни хар йили кутубхонашунослик бўйича малакаларини ошириш мақсадида пул ўтказиш йўли билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ўқишга юборилади.
Ҳаммамизга маълумки, кейинги вақтларда Президентимиз ва хукуматимиз раҳбарлари томонидан ногиронлиги бўлган шаҳсларга катта эътибор берилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқга асосан, 2018 йилнинг III чорагида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ижроси аҳволи бўйича републикадаги кўзи ожизлар кутубхоналари ўрганилди. Республика бўйича кўзи ожизлар кутубхоналар сони 103 тани ташкил қилиб, уларда атиги 393 мингдан ортиқ бўртма нуқтали ва босма адабиётлар мавжуд экан. Бу жуда паст кўрсаткичдир.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан республикадаги кўзи ожизлар кутубхоналрини ўрганишидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга аҳборот тариқасида маълумот киритди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан киритилган маълумотномага асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 18 сентябрдаги “
Do'stlaringiz bilan baham: |