Кредит-модуль тизимида академик гуруҳлар қандай белгиланиши лозим? фанларга ва ўқитувчиларга ёзилган талабалар контингентидан келиб чиқиб, рухсат этилган чегарада
Кредит-модуль тизимида дарс жадваллари ким томонидан тузилади? регистратор офиси
|
Кредит-модуль тизимида дарс жадвалларида келтириладиган бандларни кўрсатинг. фан коди, ўқув аудиторияси, фан ўқитувчиси, академик гуруҳ
|
Кредит-модуль тизимида ишчи ўқув режа нима учун тузилади? алоҳида ҳар бир кафедра томонидан олиб бориладиган ўқув юкламаларини белгилаб қўйиш учун
|
Кредит-модуль тизимида ишчи ўқув режалар қандай ишлаб чиқилади? намунавий ўқув режа асосида турдош ОТМ лар билан келишилган ҳолда
|
Кредит-модуль тизимида қайси фаолият тури педагогнинг ўқув юкламасига киритилади? ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши
|
Кредит-модуль тизимида қайси фаолият тури талабанинг фақат ўзи томонидан амалга оширилади? талабанинг мустақил таълими.
|
Кредит-модуль тизимида лекторнинг вазифаси нимадан иборат? лекцияларни ўқиш ҳамда талабаларда билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш.
|
Кредит-модуль тизимида педагогик юклама турлари ва меъёрлари нимага қаратилган бўлиши зарур? таълим сифатини ва ОТМ рейтингини оширишга.
|
Кредит-модуль тизимида пререквизитлар ва постреквизитлар тизимини шакллантириш бўйича асосий ёндашувларни ишлаб чиқадиган комиссия турини кўрсатинг. ўқув режалари бўйича комиссия
|
Кредит-модуль тизимида талаба қандай академик гуруҳда ўқийди? ўз танлови асосида ҳар бир семестрда бошқа академик гуруҳда.
|
|