Ўсимликлар морфологияси ва


-§. ПРОТОПЛАСТНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#728135
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

3-§. ПРОТОПЛАСТНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА
ФИЗИКАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Протопластнинг кимёвий таркибига: оқсиллар, нукле- 
инлар, липидлар, углеводлар, минерал моддалар ва сув ки­
ради.
Оқсиллар 
— ҳужайранинг энг муҳим ва зарур таркибий 
қисми бўлиб, тирик материянинг тузилиши ва хусусияти­
ни ташкил этади. Улар полимер ва мономер бирикмалар- 
дан, аминокислоталардан тузилган. Ҳозирги вақтда аниқ- 
ланган 40 га яқин аминокислоталардан 20 таси оқсиллар- 
нинг мономеридир. Энг юқори концентрацияли оқсиллар 
ўсимликларнинг уруғида аниқланган бўлиб, уруғнинг қуруқ 
вазнига нисбатан 40% ни ташкил қилади. Бу оқсиллар 
“ғамловчи” вазифасини бажаради ва уруғ кўкариб чиқ- 
қандан сўнг сарфланади.
Кимёвий жиҳатдан оқсиллар оддий ёки 
протеин 
ва му­
раккаб ёки 
протеидлардан 
иборат. Булар хужайрадаги бош-


қа моддалар билан қўшилиб, мураккаб моддаларни, яъни 
ёғлар билан қўшилиб — липопротеид, углеводлар билан — 
гликопротеид, нуклеин кислоталар билан — нуклеопро- 
теидларни ҳосил қилади.
Оқсиллар протопластнинг моддий қисмини ташкил 
қилиш билан биргаликда ҳаёт жараёнини бошқарувчи 
ферментлар 
ёки 
энзинлар 
вазифасини ҳам бажаради. Фер- 
ментлар йирик ва мураккаб глобуляр оқсиллар бўлиб, 
табиатига кўра биологик катализатор ҳисобланади. Фер­
ментлар ўзининг таъсир этишига кўра икки гуруҳ (гидро- 
литик ва десмолитик)га бўлинади.
Гидролит ферментлар қандларни, ёғларни, глюкозид 
ва бошқа хил органик моддаларни гидролиз қилади, ле­
кин энергия ажратиб чиқармайди. Бу гуруҳ ферментларга 
оқсилни парчалайдиган 
протеаза; 
ёғларни парчалайдиган 
липаза, 
крахмални қандга айлантирадиган 
амилаза 
ва бошқа 
ферментлар киради.
Десмолит ферментлар углерод атомлари ўртасидаги 
боғланишларни узишга олиб келади ва натижада катга 
иссикдик энергияси ажралиб чиқади. Бир қатор ҳаётий 
жараёнларни жумладан нафас олиш, бижғишларни 
ката- 
лаза, пероксидаза 
каби ферментлар бажаради.
Ферментларни биринчи бўлиб, рус олими К. С. Кире- 
гоф (1814) унаётган уруғда крахмалнинг қандга айлани- 
шини аник,лади. Аммо, шарқ халқлари бу ҳодисани бир 
неча аср илгари ўсаётган уруғ ва майсалардан шарбат аж­
ратиб олиб, сумалак тайёрлаганлар. Бу жараённи ке­
йинчалик А. И. Опарин, A. J1. Курсанов, Б. А. Рубинлар 
илмий асосда аниқлаб бердилар ва ферментлар биология- 
сига асос солдилар. Ферментларнинг асосий хусусиятла- 
ридан яна бири, ўз фаолиятини организмдан ажралган 
ҳолда ҳам сакдаб қолишидадир.
Ш унинг учун ҳам ҳозирги кунда озиқ-овқат саноати- 
да, хусусан — нон, печенье маҳсулотларини тайёрлашда, 
чой, кофе, какао, чекиладиган, ичиладиган маҳсулотлар- 
ни тайёрлашда кенг қўлланилмокда.
Нуклеин (лот. нуклеус — ядро) кислоталар — Д Н К (де- 
зоксирибонуклеин) ва РН К (рибонуклеин) протопластнинг 
таркибида жуда оз учраса ҳам, улар 
биополимер 
гуруҳини 
ташкил этади. Нуклеинлар протопластда оқсилларни син­


тез қилишда иштирок этади. ДН К ҳужайрада ядро, мито­
хондрий ва хлоропластлар таркибида, РН К эса ҳам ядро, 
ҳам протопласт таркибида учрайди.
ДНКни биринчи марта 1936 йили А. Н. Белозерский 
ўсимлик ҳужайрасидан ажратиб олган. Д Н К — генетик 
(ирсий) информацияни сақлайдиган ва наслдан-наслга 
ўтказадиган молекула ҳисобланади. РН К эса шу ирсий 
информацияни ташиш учун хизмат қиладиган молекула- 
дир.
Кимёвий жиҳатдан Д Н К нинг ҳар бир занжири — по­
лимер бўлиб, унинг мономерлари икки хил азотли асос- 
ларга эга бўлган нуклеозид (пиримидин ва пурин) лардан 
иборат.
РН К бир неча хил бўлади, улар бажарадиган функция- 
сига қараб номланади. Масалан, транспорт-ташувчи ('T- 
РНК), информацион-ахборот (И-РНК), рибосом (Р-РНК); 
сўнггиси рибосомалар таркибида учрайди. РН К мономер­
лари азотли ва фосфат кислота қоддиқли нуклеотид (ада- 
нин, гуанин, цитозин) лардан иборат. РН К молекулалари 
турли аминокислоталар билан комплекслар ҳосил қилиб, 
буларни оқсил синтезланадиган жойларга — рибосомаларга 
етказиб беради.
Липидлар 
(ю нон . л и п о с — ёғ, м ой; э й д о с — 
ўхшаш) — протопласт таркибида учрайдиган энг муҳим 
моддалардир. Улар тузилишига кўра мураккаб эфир би­
лан бириккан ёғ кислоталари ва глицериндан ташкил топ­
ган. Кимёвий таркиби углеводларга ўхшамасада, улардан 
кислород сонининг озлиги билан фарқ қилади.
Ўсимлик ёғи, эфир, глицерин (уч атомли спирт) ва ёғ кис­
лоталари оленин, пальметин, стеариндан ташкил топган.
Липидларнинг асосий хусусиятларидан бири, улар гид­
рофоб (яъни “сувдан қўрқувчи”) — сувда эримайди, аммо 
баъзи органик эритмаларда эрийди.
Ўсимликларнинг протопластида оддий ёғлар ва мурак­
каб липидлар (липоидлар ёки ёғларга ўхшаш моддалар) 
бўлади. Липидларга фосфо ва гликолипидлар ҳамда баъзи 
пигментлар (каротиноидлар) киради. Булар хужайранинг 
таркибий қисмларидан ҳисобланади. Ёғлар билан липид­
лар ҳужайрада энергия (қувват) бериш вазифасини бажа­
ради.


Ёғлардан ташқари ўсимликларнинг ҳужайра оралиқла- 
рида эфир мойлари ёғ томчилари шакли (лаванда, ялпиз, 
л а г о х и л у

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish