Тропизм ва настик ҳаракатлар - Ўсимликларнинг турли омиллар таъсирида ўсиши, яъни бурилиши тропизм, ёруғликка интилиб ўсиши фототропизм дейилади. Мабодо, ёруғлик ўсимликка бир томонда тушса, ўсимликнинг ёруғликка қараб қийшайиши кузатилади, ёритилган томон кам ўсиб, қоронғи томонда ўсиш тезлашади, поянинг қийшайиши, яъни мусбат фототропизм рўй беради.
- Демак, мусбат фототропизм ёруғликка қараб интилишдир
Аксинча, ёруғликдан қочса, манфий фототропизм дейилади. Ўсимликнинг ер устки органларида мусбат, илдизларида эса манфий фототропизм ҳодисаси юз беради. Аниқроқ қилиб айтганда, ўсимликлар илдизи ёруғлик таъсиридан қочса, ер устки қисмлари ёруғликка интилади. - Аксинча, ёруғликдан қочса, манфий фототропизм дейилади. Ўсимликнинг ер устки органларида мусбат, илдизларида эса манфий фототропизм ҳодисаси юз беради. Аниқроқ қилиб айтганда, ўсимликлар илдизи ёруғлик таъсиридан қочса, ер устки қисмлари ёруғликка интилади.
- Геотропизм. Ернинг тортиш кучига нисбатан органларнинг ҳарактланиши геотропизм дейилади. Бунинг натижасида поя юқорига қараб ўсади, илдизнинг асоси эса пастга қараб, ён илдизларнинг бурчак остида ўсиши кузатилади.
Хемотропизм деб, ўсимликлар ўсишида органларининг кимёвий бирикмаларга томон эгилишига айтилади. Бундай ҳолат тубан ўсимликларда яққол кўринади. Масалан, илдиз тўқималарида электролит моддалар таъсирида юзага келади. - Хемотропизм деб, ўсимликлар ўсишида органларининг кимёвий бирикмаларга томон эгилишига айтилади. Бундай ҳолат тубан ўсимликларда яққол кўринади. Масалан, илдиз тўқималарида электролит моддалар таъсирида юзага келади.
- Гидротропизмда ўсимликлар илдизи сувга, намликка томон эгилади. Термотропизмда эса ўсимликлар органи ҳароратга томон интилиб ўсади. Аэротропизмда ўсимликлар илдизи кислородли муҳитга томон эгилиши кузатилади.
Настик ҳаракатлар - Ўсимликларнинг ташқи омиллар таъсирига қараб ҳаракатланиши настик ҳаракат дейилади. Настик ҳаракатланиш симметрияли тузилган органларда (барглар ва гултожибаргларда) кузатилиб, таъсир этувчи омиллар номи билан юритилади.
- Термонастия – ўсимликларда ҳароратнинг ўзгариши билан содир бўладиган ҳаракатларга айтилади. Масалан, лола гули паст ҳароратда юмилса, юқори ҳароратда очилади.
- Фотонастия - ёруғлик таъсирида ҳаракатланишдир. Масалан, кўпчилик ўсимликларнинг гули эрта тонгда очилиб, кечаси юмилади. Баъзиларида эса кечаси очилиб, кундузи юмилади (номошшомгул). Фотонастик ва термонастик ҳаракатлар нафақат ўсимликлар гулига, балки уларнинг баргларига ҳам хос бўлиб, бунда ҳужайраларнинг ўсиш жадаллиги муҳим роль ўйнайди. Масалан, ўсимлик қоронғидан ёруққа, ёки паст ҳароратли шароитдан юқори ҳароратли шароитга ўтказилса, гултожибарглари ички томонидаги ҳужайраларнинг тез ўсиши ҳисобига улар очилади.
- Сейсмонастик ҳаракатланиш ўсимликлар ҳужайраларининг тургор ҳолатига асослангандир. Уятчан мимоза ўсимлигида бундай ҳаракатланишни яққол кузатиш мумкин. Бу ўсимликнинг барглари майда япроқчалардан ташкил топган бўлади, унинг баргларига чертилса ёки тегиб кетилса, барг япроқчалари механик таъсирга жавобан юмилади. Бунга сабаб ҳужайралар таркибидаги сувнинг ҳужайра оралиғига ўтиб қолишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |