ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎСИШИ ВА ҲАРАКАТЛАНИШИ РЕЖА: - 1. Ўсимликларнинг ўсиши ҳақида тушунча
- 2. Ўсишга ташқи ва ички омилларнинг таъсири
- 3. Тропизм ва настик ҳаракатлар
- 4. Ўсимликлардаги тиним ҳолати
- 5. Хулоса
Ўсимликларнинг ўсиши ҳақида тушунча - Ўсимликларнинг ўсиши ҳақида тушунча. Ўсиш бу организм элементлари структурасининг янгидан ҳосил бўлиш жараёни. Структура элементлари дейилганда, органлар, ҳужайралар ва протоплазманинг субмикроскопик компонентлари тушунилади. Ўсиш ўсимликнинг массаси ва ўлчамининг ортиши билан боради. Ўсиш жараёнида организмнинг структура элементлари янгиланиши билан бирга уларнинг парчаланиши ҳам кузатилади.
- Ҳужайранинг ўсиш фазалари. Ўсимликларнинг пояси ва илдизининг учида ўсиш зонаси жойлашади. Ўсиш зонасининг ўлчами жуда катта бўлганидан илдиз учида 1,0 см атрофида, пояда –4,0 – 3,0 см бўлади. Ўсиш зонасининг охирида эмбрионал тўқима – бирламчи меристема жойлашади. У майда бир хил ҳужайралардан ташкил топади, йирик ядро ва юпқа қобиққа эга протоплазмадан иборат бўлади. Ҳужайралар тўхтовсиз бўлиниш ҳолатида бўлиб, бунда уларнинг ўлчами қисман ўзгармас ҳолда бўлади. Бўлинишдан сўнг массасининг ортиши она ҳужайрасидек ўлчамгача давом этиб, сўнгра ҳужайра бўлинади. Бу фазада ўлчамларининг катталашуви жуда оз бўлиб, асосан ҳужайра сонининг ортишидан иборат бўлади.
Ўсишнинг бу фазаси эмбрионал фаза дейилади. Ҳосил бўлган ҳужайралар кейинчалик ўсиш фазасига ўтиб, бунда ҳужайра ўлчамининг яхшигина катталашувидан иборат бўлади. Ҳужайрада майда вакуолалар ҳосил бўлиб, улар катталашиб битта вакуола ҳосил қилади. Бу фазада протоплазманинг сони кўпайиб, ҳужайра қобиғи калинлашиб, унинг ҳажми ортиши кузатилади. Ўсишнинг бу фазаси чўзилиш фазаси дейилади. Бунда ҳужайралар сони ўзгармайди, кучли ўсиш ҳужайралар ўлчамининг ортиши ҳисобига, яъни ҳужайра қобиғининг ўлчами ортиши ва ҳужайра ширасининг ҳажми ортиши билан боради. - Ўсишнинг бу фазаси эмбрионал фаза дейилади. Ҳосил бўлган ҳужайралар кейинчалик ўсиш фазасига ўтиб, бунда ҳужайра ўлчамининг яхшигина катталашувидан иборат бўлади. Ҳужайрада майда вакуолалар ҳосил бўлиб, улар катталашиб битта вакуола ҳосил қилади. Бу фазада протоплазманинг сони кўпайиб, ҳужайра қобиғи калинлашиб, унинг ҳажми ортиши кузатилади. Ўсишнинг бу фазаси чўзилиш фазаси дейилади. Бунда ҳужайралар сони ўзгармайди, кучли ўсиш ҳужайралар ўлчамининг ортиши ҳисобига, яъни ҳужайра қобиғининг ўлчами ортиши ва ҳужайра ширасининг ҳажми ортиши билан боради.
- Ўсган ҳужайралар ҳар хил тўқималар ҳосил қилиб дифференциялашади, яъни ажралади. Ўсишнинг бу фазаси дифференциаллашиш фазаси дейилади. Бу фазада ҳужайралар катталашмай, сони ҳам кўпаймай, ҳужайра ўсишдан тўхтайди.
- Ўсиш фазалари. 1-ёш ҳужайра,
- 2-вакуола ҳосил бўлиши,
- 3- вакуолаларнинг қўшилиши
- (дифференциал фазаси)
Do'stlaringiz bilan baham: |