Асфальтбетоннинг мустаҳкамлиги. Асфальтбетоннинг деформацияси фақат кучланишнинг миқдорига боғлиқ бўлмай, балки унинг таъсир этиш даврига ҳам боғлиқдир. Шунинг учун кўп ҳолларда, асфальтбетоннинг мустаҳкамлигини изоҳловчи кучланиш чегарасидан фойдаланилади. Кучланиш чегарасида материалларнинг бирлиги бузилади.
Асфальтбетоннинг асосий камчиликларидан бири, унинг мустаҳкамлиги ва деформацияланиш хусусиятининг ҳарорат даражасига боғлиқлигидир. Ҳарорат юқори бўлганда, асфальтбетон таркибидаги битумнинг ёпишқоқлиги камаяди. Натижада, минерал зарраларнинг ўзаро боғланиши бўшашади ва ўз навбатида мустаҳкамликнинг пасайишига олиб келади.
Асфальтбетоннинг кучланиш релаксацияси. Асфальтбетоннинг ишлаш шароитини тўғри талқин этиш учун унинг кучланиш релаксациясини тўлиқ ўрганиб чиқиш керак. Кучланиш релаксацияси - ички оқим натижасида кучланишнинг ўз-ўзидан қайтиш жараёнидан иборат1.
Релаксация-ташқи таъсир натижасида ўрганиладиган системанинг аста- секин мувозанат бўлмаган ҳолатидан, мувозанатга ўтишидан иборат. Агар асфальтбетонда пластик деформация ўсса, кучланиш камаяди.
Айрим сабабларга кўра, деформация доимий турса, кучланиш миқдорининг ўзгариши катта бўлади, ҳамда эластик чўзилувчан
1 Биринчи маротаба кучланиш релаксацияси ҳодисаси Пуассон фикрини жалб этди (1928 й) ва кучланиш релаксацияси назарияси кейинчалик Максвелл томонидан кашф этилди.
деформациянинг миқдори пластик деформациянинг ўсиши ҳисобига камаяди. Шу билан бирга кучланиш ҳам камаяди. Қуйидаги тенглама opқали пластик ва эластик деформация соҳасида релаксация коэффициенти (КР) топилади:
Кр = 1-Рр/Ри
бу ерда Рр — исталган вақтда намунага таъсир этадиган куч. Ри — бошланғич ҳолатда намунага таъсир этадиган куч.
Кучланишнинг релаксация коэффициенти боғловчининг миқдорига боғлиқ.
Релаксацияни изоҳловчи асосий омил вақт бўлиб, ушбу вақт давомида кучланиш маълум миқдорда камаяди. Вақт бирлигида кучланишнинг камайиши экспоненциал изоҳга эга. Релаксация вақти деганда, кучланишни дастлабки қийматигача камайиш вақти тушунилади.
Эластик ёпишқоқ жисм учун (асфальтбетон қоплама) релаксация вақти τ ёпишқоқлик ва эластик модули Е га боғлиқ бўлиб, қуйидаги тенглама билан ифодаланади:
τ = +E
Асфальтбетоннинг эластиклик модули ўлчови шуни кўрсатадики, ҳароратнинг ўзгаришида эластиклик модули кам ўзгаради. (15 ÷50 0С оралиғида, эластиклик модули 2÷2,5 баробар камаяди), ҳapopaтнинг ўзгариб туриши ёпишқоқликка кучли даражада таъсир этади. Шундай қилиб, асфальтбетон учун релаксация вақти, асосан ҳароратга боғлиқ экан.
Юқорида қайд қилинганидек, асфальтбетонда чўзилувчанлик ёки ёпишқоқлик хоссасининг намоён бўлиши, фақат кучнинг таъсир этиш вақти билан кучланиш релаксацияси вақтининг ўзаро муносабатига боғлиқ. Агарда кучнинг таъсир этиш вақти релаксация вақтига нисбатан жуда кам бўлса, материал ўзини соф эластик ҳолда тутади. Аксинча, агарда бу вақт, релаксация вақтига нисбатан катта бўлса, материалнинг ёпишқоқлик хоссаси камаяди.
Қиш даврида асфальтбетон юқори ёпишқоқликка эга бўлади. Шунинг учун релаксация вақти катта ва одатда унга таъсир этувчи куч муддатидан бироз ортади. Бу шароитда асфальтбетонда эластиклик намоён бўлади.
Ёз даврида, юқори ҳароратда асфальтбетонинг ёпишқоқлиги тезда камаяди, бинобарин релаксация вақти кучнинг таъсир этиш даврига нисбатан тез қисқаради. Жиддий ҳолатда бу пластик деформацияни вужудга келтиради. Acфальтбетoннинг кучланиш релаксацияси, асосан унинг таркибидаги битумга боғлиқ бўлиб, бу жараён микроскоп кўринишда зарралар оралиғидаги битумнинг кўчишидан иборатдир ва битумни ташкил этувчи элементларнинг
ўз жойини ўзгартириши билан характерланади.
Шундай қилиб, асфальтбетонни муҳит сифатида, ички эркинлик даражасига эга бўлган материал деб қараш мумкин. Асфальтбетоннинг кучланиш релаксацияси намунанинг сиқилишига, синаш шароитидаги деформация тезлигига, ҳарорат даражасига қўйилган кучнинг миқдори ва ҳоказо омилларга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |