Сигналлар, уларнинг турлари ва қўлланиши Сигнал


Темир йўлларда қўлланиладиган асосий сигнал ранглари



Download 261,15 Kb.
bet3/4
Sana23.07.2022
Hajmi261,15 Kb.
#842665
1   2   3   4
Bog'liq
Signallar

Темир йўлларда қўлланиладиган асосий сигнал ранглари қизил, сариқ ва яшил ранглардан иборат. Бир хил қувватда нурланишда энг олис масофадан кўриниши ва янглиш кўриниш хавфи кам бўлгани сабабли қизил ранг тақиқловчи сигнал сифатида қабул қилинган.
Сариқ ранг хусусияти бўйича қизилга яқин бўлгани, яшил рангдан яхшироқ кўрингани ва туман вақтларида бироз қизариб қўриниши сабабли ҳаракатга рухсат берувчи ва тезликни камайтиришни талаб этувчи сигнал сифатида қабул қилинган. Яшил ранг эса белгиланган тезликда ҳаракат учун рухсат сигнали. Темир йўлларда айтилганлардан ташқари кўк, оқ ва ой нурли оқ ранглар ҳам қабул қилинган бўлиб, улар манёвр светофорларида ишлатилади. Булардан кўк ранг манёвр ҳаракатларини тақиқловчи, оқ ранг маневр ҳаракатларига рухсат этувчи ва ой нурли оқ ранг асосий сигнал ишламаганда ҳаракатга рухсат этувчи таклиф сигнали сифатида қўлланилади.
Светофорларнинг тузилиши. Темир йўлларда асосий сигнал асбоби сифатида кундузи ва кечаси бирдай бир ёки бир неча хил ранг билан нур берувчи оптик асбоб – светофор қўлланилади.

11.2-расм. Линзали светофорлар

Светофорлар икки хил: линзали ва прожекторли турларга бўлинади. Линзали светофорлар линза комплектлари бўлган каллак билан таянчларга мачтали, консолли ва кўприкли турларда ўрнатилиши мумкин. 11.2-расмда линзали светофорнинг умумий кўриниши берилган.
Пастак (карлик) светофорлар эса тўғридан-тўғри светофорнинг таянч асосига ўрнатилиб (11.3-расм) станцияларда асосан манёвр ҳаракатлари учун ва шу қаторда поезд сигналлари учун ҳам қўлланилади.

11.3-расм. Пастак (карлик) светофорнинг кўриниши

Линзали светофорлар (11.4-расм) ҳар бир ранг учун алоҳида линза комплектига эга бўлиб, тузилиши оддий, ишлаши пухта ва чидамли бўлади. Сигнал кўринишини яхшилаш учун светофор каллаги фон шчити (баркаш) ва соябонлар билан жиҳозланади. Бурилиш жойларда ёруғликни йўналтириш учун светофор линзаларига оғдирувчи шишалар қўйилади. Линзали светофорларга ташқаридан кучли ёруғлик тушганда кўриниш сусайиши ёки қисман ўзгариши мумкин.

11.4-расм. Линзали светофор чироғининг тузилиши

Прожекторли светофорларда таянч мачтага думалоқ гардишли фон шчити бўлган прожекторли светофор каллаги ўрнатилиб, бир каллак линза комплекти орқали уч хил рангда сигнал берилади. Ранг олиш учун каллак ичида уч хил рангли нур филтри ўрнатилади.


11.5-расм. Прожекторли светофор
Прожекторли светофорлар нисбатан арзон, электр қувватини кам сарфлайди, ташқи нурлардан кўриниши ўзгармайди, аммо уларнинг тузилиши мураккаб ва ишлаш чидамлилиги камроқ. Прожекторли светофорларни қўллаш темир йўлларда сигналлаш, марказлаштириш ва блокировка (СМБ) қурилмалари тузилишида ҳам айрим ўзгаришларни талаб этади.


Download 261,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish