Сигааплфни кучаттириш



Download 5,83 Mb.
bet7/33
Sana25.02.2022
Hajmi5,83 Mb.
#270757
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
схемотехника

ω0L << Rн (1.33)
бўлиши керак.






1.30-расм. а) биполяр, б) униполяр транзисторларда йиғилган юқори частотавий коррекция занжирига эга бўлган кучайтиргичнинг принципиал схемаси.


1.31-расм. Частотавий характеристиканинг Р параметрига боғлиқлиги.


Частотавий характеристиканинг коррекция параметрига қараб ўзгариши 1.31-расмда кўрсатилган.
Шундай қилиб коррекция занжирига эга бўлмаган кучайтиргич характеристиканинг нотекислик коэффициентининг М= қиймати Ωв=1 частотага тўғри келса, коррекция занжири мавжуд бўлганда, Ωв=1,7 частотага тўғри келади. Демак, коррекцияланган кучайтиргичнинг ўтказиш соҳаси (р=Ркр да) коррекцияланмаган кучайтиргичникидан 1,7 марта кенгроқ бўлади.
Шуни айтиш керакки, коррекция параметри моҳияти жиҳатидан эквивалент контурнинг асллигини ифодалайди.
(р = Q2) ва параметрининг критик қийматида Qэ =0,64 га тенг бўлади Агар тебраниш контурларида Q =0,5 бўлганда даврий тебранишлар ҳосил бўлиш мумкинлигини эсласак, эквивалент юклама контурининг қанчалик танлаш ҳусусиятига эга эканини кўринади.
Қувват кучайтиргичлари қурилмалардаги кучайтириш поғонасининг сўнгги босқичидаги кучайтиргич ҳисобланади. Шунинг учун улар охирги каскад ёки чиқиш каскади деб аталади. Қувват кучайтиргичларининг асосий вазифаси қурилманинг истеъмолчиси энг катта ва керакли миқдордаги қувватга эга бўлган сигнал билан таъминланишидир.
Одатда, қувват кучайтиргичнинг киришига таъсир этадиган сигнал амплитудаси етарлича катта бўлади ва кучайтирувчи элементининг чиқиш характеристикасининг жуда катта соҳасини эгаллайди. Бу чизиқли бўлмаган бузилишларнинг катта бўлишига олиб келади.Қувват кучайтиргичлари чизиқли ва чизиқли бўлмаган режимларда ишлаши мумкин.
Чизиқли режимда чизиқли бўлмаган бузилишлар деярли кузатилмайди. Лекин бу ҳолда кучайтиргичнинг фойдали иш коэффициенти, яъни юкламада ажраладиган ўзгарувчан рн қувватнинг манбадан олинадиган Ро қувватга нисбати, кичик бўлади ва энг яхши ҳолда 50 фоизга етиши мумкин.
Чизиқли бўлмаган режимда манба кам қувват сарф қилади. Шунинг ҳисобига қурилманинг фойдали иш коэффициенти ортади. Лекин ишчи соҳа кучайтирувчи элемент характеристикасини эгри чизиқли қисмида бўлгани учун (сигналнинг вақтинча бузилишга учрайди ва чизиқли бўлмаган бузилишлар катта бўлади. Бу режимда кучайтиргичнинг фойдали иш коэффициенти 78 фоизгача етиши мумкин. Шунинг учун қувват кучайтиргичларининг аососий параметрлари қилиб юкламада ажраладиган қувват, фойдали иш коэффициенти ва чизиқли бўлмаган бузилишлар коэффициенти олинади. Замонавий кучайтиргичларнинг чиқиш қуввати ваттнинг бўлакларидан тортиб, то юзлаб киловаттгача етади. Бунда чиқиш қувватининг катталигига қараб кучайтириш схемаси, кучайтирувчи элементнинг тури ва иш режими ўзгариб боради. Масалан, кам қувватли кучайтиргичларда бир тактли схемадан фойдаланилса, қолган ҳолларда икки тактли схемадан кенг қўлланилади; бир тактли схемада кучайтирувчи элемент асосан чизиқли режимда ишласа, икки тактли схемада чизиқли бўлмаган режимда ишлайди.
Кам қувватли (ваттнинг бўлаклари) кучайтиргичларда кучайтирувчи элементларда кам қувватли транзисторлар, ўртача қувватли (ваттлар ва бир неча ўн ватт) схемада катта қувватли транзисторлар, катта қувватли (юз ва ундан ортиқ ватт) қурилмаларда - катта қувватли генератор ва модулятор лампалар ишлатилади.
Қувват кучайтиргичда кучайтирувчи элемент вазифасини биополяр транзистор бажарганда, унинг уч хил уланиш схемасидан фойдаланилади. Кучайтиргич умумий
база схема асосида йиғилганда, чизиқли бўлмаган бузилишлар, қувватни кучайтириш коэффициенти кичик бўлиб, ишлаш стабиллиги катта бўлади. Умумий эмиттерли схема асос бўлганда, кучайтириш коэффициенти энг катта чизиқли бўлмаган бузилишлар кўп бўлади. Кучайтиргичнинг умумий коллекторли схемаси энг кам қўлланилади. Унда қувват умумий базали схемадаги тартибда кучайтирилади. Лекин кириш катта бўлиши кучайтириш стабиллиги ва чизиқли бўлмаган бузилишларнинг кичик бўлишига олиб келади






1.32-расм. Транзисторли қувват кучайтиргичининг а) принципиал схемаси ва б) иш режими.


Умумий базали ва умумий эмиттерли схема асосида тузилган транзисторли қувват кучайтиргичининг асосий катталиклари бир ҳил усулда аниқланади. шунинг учун мисол тариқасида умумий эмиттерли схема асосида йиғилган кучайтиргич билан танишайлик. Унинг трансформатор боғланишли схемаси ва иш режимининг чиқиш характеристикасида тасвири 1.32-расмда кўрсатилган. Унда транзисторнинг ишчи соҳаси коллектор - эмиттер орасидаги уланишнинг Uкэмах ~ йўл қўйилган максимал қиймати, коллектор токининг Iкмах - йўл қўйилган максимал қиймати, коллектор - эмиттер кучланишининг Uкэмах ~ минимал қиймати коллектор токининг Ikmin - минимал қиймати билан чегараланган.
Транзисторнинг характеристикасидан тўлиқ фойдаланилганда, коллектор манбаининг кучланиши 0,5 Uкэмах ~ қийматга эришиш мумкин, чунки бу кучланиш билан трансформаторнинг бирламчи чўлғамидаги кучлаишининг йиғиндиси Uкэмах қийматдан катта бўла олмайда
Eк ккэмах
Транзистордан тўлиқ фойдаланилганда, коллектор токининг IK ўзгармас ташкил этувчисини коллектор токи максимал қийматининг ярмига тенг деб қараш мумкин, чунки Iко билан Iк ўзгарувчан ташкил этувчи ток амплитудасининг йиғиндиси Iкэмак дан кўп бўлиши мумкин эмас: Iко+Iк<Iкэмах- Шунга асосан транзисторнинг коллектор занжирида ажраладиган фойдали қувватнинг энг катта қиймати қуйидагича
Рнмах= ζ χ =1/8χ ζ (1.34а)
Бун да ξ = Uкх
- коллектор кучланишидан фойдаланиши коэффициенти, X = I/Ik импульсланувчи ток шакли деб аталади. Шунга асосан кучайтиргичнинг фойдаланиш коэффициенти
η=Рно=(1/2) χ ζ (1.34 б) бўлади.
Одатда χ ва ξ = 0,9
4 - 0,95 тартибида бўлгани учун кучайтиргичнинг фойдали иши коэффциенти 45 фоизгача етади.
Қувват кучайтиргичининг фойдали иш коэффициентини ошириш учун кучайтирувчи элементнинг чизиқли бўлмагани иш режимига ўтилади. Бунда кучайтирувчи элементнинг чиқишидаги ток шаклининг бузилиши (χ) кескин ортиб, манба қувватидан фойдаланиш кескин камаяди. Бунинг учун бошланғич ишини нуқта кучайтирувчи элемент волт ампер характеристикасининг пастки эгри чизиқли қисмига жойлаштирилиб, кириш сигналининг амплитудаси етарлича катта қилиб олинади.




1.33-расм.


Кучайтиргичнинг чизиқли бўлмаган режимидан фойдаланишда икки тактли схема катта аҳамиятга эга. У резисторларда тузилган ёки трансформатор боғланишли кучайтиргич схемаси асосида ясалади. 1.33-расмда трансформатор боғланишли икки тактли қувват кучайтиргич схемаси тасвирланган. Унда иккала кучайтириш елкалари симметрик шарти бажарилиши керак. Идеал ҳолда кириш сигнали таьсир этмаганда транзисторнинг коллектор токлари тенг ва қарама-қарши йўналишда бўлади ва трансформаторнинг магнитланиш кучайтиргичнинг иш режимига боғлиқ бўлмайди, яъни Тр.2 трансформаторнинг доимий майдони нолга тенг бўлади.
Агар Тр.1 трансформатордан сигнал берилса, Т1 транзисторнинг базасидаги кучланиш ортганда Т2 транзисторнинг база кучланиши камаяди, яъни транзисторларнинг база кучланишларини ўзгариши бир-бирига қарама-қарши бўлиб, мос ўзгаришлар ярим даврга сурилган. Шунинг учун транзисторлардаги коллектор токларининг ўзгарувчан. ташкил этувчилари ҳам ярим даврга сурилган бўлади:

Download 5,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish