А.А. Сатторов
Ф.Т. Юсупова
ЭЛЕКТРОН ЗАНЖИРЛАР ВА МИКРОСХЕМОТЕХНИКА
Дарслик 2007
УДК 621.3
Дарслик рақамли ва аналогли элементлар назариясига оид бўлиб, учта бобдан иборат. Биринчи бобда кучайтиргичлар тўғрисида маълумотлар ёритилган. Иккинчи бобда фильтрлар тўғрисида, учинчи бобда рақамли ва мантиқий элементлар ҳакида маълумотлар келтирилган. Назарий материаллар батафсил ечимлар билан мустаҳкамланган.
Дарслик электроника ва микроэлектроника йўналиши талабалар учун мўлжалланган. Улардан ташқари дарсликдан муҳандис-техник ва илмий ҳодимлар фойдаланиш мумкин.
УДК 621.3
Электронные цепи и микросхемотехника - Сатторов А, Юсупова Ф.Т. Учебник. 2007 год.
Учебник посвящён теории цифровых и аналоговых элементов, состоит из трёх глав. В первой главе освещены сведения об усилителях. Во второй главе о фильтрах, в третьей - приведены цифровые и логические элементы. Теоретический материал дополнен конкретными решениями
Учебник посвящен студентам направления «Электроника и микроэлектроника», кроме этого, учебником могут пользоваться инженерно – технический и научный персонал.
УДК 621.3
Electronic circuits and Microcircuitry – A. Sattorov, F. T. Yusupova. Tutorial. 2007 year.
The tutorial is devoted to the theory of digital elements and consists of three chapters. The first chapter covers data about amplifiers. The second is about filters and in the second chapter there are given digital and logic elements. Theoretical material is added with the actual solutions.
The tutorial is devoted to students of the “Electronics and Microelectronics” direction. Besides, it could be useful for the engineering and scientific personnel.
СЎЗ БОШИ
Ушбу ўқув дарслик Олий ва ўрта махсус вазирлиги тамонидан “Элекрон занжирлар ва микросхематехника” фанидан тасдиқланган намунавий дастур бўйича ёзилган ва Электроника ва микроэлектроника йўналишидаги талабалар учун мўлжалланган.
“Электрон занжирлар ва микросхемотехника” фани икки семестр мобайнида ўрганилади ва “Рақамли элементлар”, “Аналогли элементлар”ини ўз ичига олади. Ушбу дарслик фанининг биринчи семестрида ўрганиладиган мавзулар ёритилган бўлиб, “Рақамли элементлар” қисмни асосий боблари келтирилган.
Биринчи қисмнинг бобларида кучайтиргичлар, фильтрлар, рақамли ва мантиқий элементлар ҳақида тушунчалар келтирилган, кучайтиргичларга доир масалалар берилган.
Дарслик асосида муаллифлар тамонидан Фарғона Политехника Институтида ўқилган маърузалар ётади.
“Электрон занжирлар ва микросхемотехника“ фанини ўрганиш учун талабаларда “Электрон техниканинг назарий асослари”, “Электроника ва микроэлектроника” фанлари учун чуқур ўрганиш имконини беради.
“Электрон занжирлар ва микросхемотехника“ фани бўйича ўзбек тилида ёзилган китоб ноёб библиографик китоблар қаторига кириб қолганлиги сабабли, ушбу дарсликни ёзишга эҳтиёж туғилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |