1.2. 5-6 ёшдаги болаларда жисмоний сифатларни
тарбиялаш хусусиятлари.
Болага туғилганидаёқ, унинг қонига алоҳида ривожланишнинг ирсий
дастурлари томонидан жойлаштирилган жисмоний имкониятларнинг
тегишли йиғиндиси ато этилган бӯлади. Органлар, организм тузилмалари-
нинг биологик етилиши давомида шахсий имкониятлар ривожланиб, инсон-
нинг ҳар-хил жисмоний хусусиятларини белгилайди.
Е.А Пимонова (1990), Л.В Карманова ва бошқалар (1992) берган
маълумотларга кӯра, сӯнгги 20 йил мобайнида болаларнинг жисмоний риво-
жланишида қайд этилган умумий ижобий йӯналишлар (гавданинг барча ӯл-
чамлари катталашуви) фонида уларнинг ҳаракат тайёргарлигида сезиларсиз
ӯсиш кузатилади, бир қатор кӯрсаткичлар эса (тезкорлик, тезлик-куч, имко-
ниятлари) анча пасаяди.
11
Шунга қарамай, мутахассислар, жисмоний сифатларни мақсадли тар-
биялаш айнан мактабгача даврда бошланиши керак, деб ҳисоблайдилар (Ва-
вилова Е.Н, 1980; Кистяковская М.Ю., 1980; Волков А.В., 1981; Вильчков-
ский Э.С., 1983).
Болалар ва ӯсмирлар ҳаракат фаоллиги сифат жиҳатларини ривожлан-
тиришнинг физиологик омиллари мушаклар ҳамда вегетатив органлар фао-
лиятининг бошқарилишини такомиллаштиришда намоён бӯлади. Қисқа муд-
датли, тезкорлик ва куч ҳаракатларида асаб-мушак тизими фаолияти
бошқарувини яхшилашга кӯпроқ аҳамият берилади. Бирмунча узоқ муддатли
фаолиятда ҳаракат функцияларини такомиллаштириш билан бирга вегетатив
функцияларни мувофиқлаштириш ҳам жиддий аҳамият касб этади (22,35,74).
Бироқ болалар ва ӯсмирлар организмининг куч, тезлик ва чидамлилик
кӯрсаткичлари яхшиланишини белгилайдиган функцияларининг физиологик
бошқарилишини яхшилашда энг муҳим ӯринни асаб тизими, айниқса, мушак
зӯриқишларида организмнинг функциялари яхшиланишини таъминловчи
алоқаларнинг шакланиши эгаллайди (20,23,41).
Шундай қилиб, болалик даврида куч, тезлик ва чидамлиликнинг ӯзаро
алоқадорлигига оид турли-туман шаклларни белгиловчи физиологик меха-
низмлар ҳам хилма-хилдир. Шартли-рефлектор омиллар муҳим аҳамиятга
эга. Машғулотлар давомида бирор йӯналишдаги куч, тезлик ёки чидамли-
ликни ривожлантирувчи ҳаракатлар учун марказий асаб тизимида мушаклар
ҳамда вегетатив органлар ишини дастурлаштиришнинг маълум шакллари
юзага келади (22,34).
Боланинг асосий жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг ёш ди-
намикаси В.С.Фарфель (1959), Ф.Г.Казарян (1969), Л.В.Карманова (1971),
Н.А.Фомин, В.П.Филин (1980) ва бошқаларнинг ишларида очиб берилган.
Олимлар фикрича, бола ҳаётининг олтинчи йили кучни
(Г.М.Касаткина, 1982; В.Н.Новохатько, 1982), жумладан, тезлик-куч қобили-
ятлари ҳамда ҳаракатлар тезкорлигини (Н.А.Ноткина, 1980; М.Н.Королева,
12
1985) тарбиялашнинг сенситив даври ҳисобланади.
Олти ёшда мазкур сифатларни шиддат билан ривожлантириш қобили-
яти сақланиб қолади ва умумий чидамлиликни тарбиялаш имкониятлари
пайдо бӯлади (Н.В.Зимкин, 1956; В.Г.Фролов, 1977; Г.П.Юрко, А.В.Яшченко,
В.В.Белоярцева, 1976; Н.А.Ноткина, 1980 ва б.).
Т.Ю.Логвинанинг (1991) фикрича, 5-6 ёшли болаларда куч, чидамли-
лик, эгилувчанлик, маконда мӯлжал олиш каби сифатлар энг кучли намоён
бӯлади, асосан ӯғил болаларда ушбу кӯрсаткичлар қизларга нисбатан юқори-
роқ.
Етти ёшда мунтазам машғулотларда ҳаракатлар мувофиқлиги етакчи
сифат бӯлиб қолади (А.И.Козлов, 1964; Л.И.Пензуллаева, 1972;
Г.М.Касаткина, 1982). Шунингдек, турли мувофиқлаш (координация) қоби-
лиятларининг энг жадал ривожланиш даври 4-5 ёшлар ораси эканлиги тӯғри-
сида маълумотлар бор (Т.И.Осокина, 1983; 1986; Л.Т.Майорова, 1988;
В.М.Зуев, 1982 ва б.)
Бунда ҳаракатларни такрорлаш, табақалаштириш (дифференциация-
лаш) ҳамда уларнинг ӯлчамаларини олиш қобилиятларининг кӯрсаткичлари
бӯйича ӯғил ва қиз болалар орасидаги жинсий тафовутлар аҳамиятсиз, яъни
жиддий эмас. Бошқа кӯрсаткичлар (вақт танқислиги шароитида ҳаракат фао-
лиятини тез ӯзгартириш мақсадида мӯлжал олиш қобилиятлари) бӯйича етти
ёшли ӯғил болалар шу ёшдаги қизлардан ӯзиб кета бошлайди. Бироқ ҳара-
катларни мувофиқлаш қобилиятларининг кӯпгина кӯрсаткичлари бӯйича
ӯғил болаларнинг якқол устунлиги фақат 13-14 ёшларга келиб кӯзга ташла-
нади (В.С.Фарфель, 1975 ва б.).
В.М.Зуев (1992) тадқиқотларида қӯлга киритган маълумотлар муал-
лифга мактабгача бӯлган давр турли жинсли болаларда асосий ӯлчамлари
бӯйича ҳаракатлар аниқлигининг нотекис ва ҳар хил муддатли ривожланиши
билан тавсифланиши ҳақида хулоса чиқариш имконини беради. Тажриба
қизларнинг беш ва олти ёшларда, ӯғил болаларнинг эса етти ёшга келиб ма-
13
коний аниқликқа оид топшириқларни бажаришда устунроқ эканлигини
кӯрсатди. Беш ва олти ёшга ӯтган ӯғил болаларда ҳаракатнинг вақт ӯлчамини
такрорлаш аниқлиги қиз болаларникига нисбатан юқорироқ, етти ёшли ӯғил
болалар эса тенгдош қизларга нисбатан топшириқни ёмонроқ уддаладилар.
Қизларнинг барча ёш гуруҳларида ҳаракатнинг динамик хусусиятини
такрорлаш аниқлиги ӯғил болалардагига караганда юқорироқ.
Мактабгача бӯлган даврда жисмоний сифатларнинг ривожланиш ди-
намикасига хос жинсий тафовутларни қайд этар эканлар, олимлар мазкур та-
фовутларнинг катталиклари ҳамда ишончлилиги хусусидаги саволга узил-
кесил жавоб бермайдилар.
Айрим тадқиқотчилар асосий ҳаракат сифатларининг ривожланиш да-
ражаси бобида ӯғил болаларнинг қизларга нисбатан устунлиги ҳақида фикр
юритиб, болаларга жисмоний тарбия жараёнида табақалаштириб ёндашиш
зарурлигини таъкидлайдилар (Ц.В.Какабадзе, 1971; З.И.Кузнецова, ва б.,
1974; А.Е.Любомирский, 1979) бошқалари етти ёшгача ӯғил болалар ва қиз-
ларнинг жисмоний сифатлари ривожланиш даражасидаги фарқ у қадар жид-
дий эмас, уни жисмоний тарбия воситаларини танлашда эътиборга олиш
шарт эмас, деб ҳисоблайдилар ва мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тар-
биясига уларнинг жинсидан келиб чиқиб турлича ёндашиш мақсадга муво-
фиқлигини кӯрсатадилар (М.Н.Королева, 1985; Э.С.Вильчковский, 1989).
Кӯпгина муаллифлар мактабгача ёшдаги болаларда алоҳида ҳаракат
сифатларининг намоён бӯлиш даражасида муайян ритм мавжудлигини
аниқлаганлар. Ҳаракатларнинг энг юқори даражадаги мувофиқлиги кундуз
куни кузатилган. Мушакларнинг ишчанлик қобилияти баҳорда орта бориб
июнда максимал қийматгача етади, айни вақтда жисмоний ривожланиш
суръатлари ҳам тезлашади (К.В.Смирнов, 1980). Бундай қонуният Россия-
нинг барча иқлимий минтақалари учун хосдир.
Олимлар ноқулай иқлим шароитлари болаларнинг жисмоний си-
фатлари ривожланишига салбий тасир кӯрсатишини қайд этадилар
14
(Г.В.Сендек, 1972). Катта мактабгача ёшдаги болаларнинг алоҳида ҳаракат
қобилиятлари ривожига сенситив даврларни эътиборга олган ҳолда акцентли
таъсир кӯрсатишнинг улкан имкониятлари тажриба ёрдамида тасдиқланган
(Г.В.Шалигина, 1977; В.Г.Фролов, 1977; Г.М.Касаткина, 1982; М.Н.Королева,
1985; В.Г.Бакашвили, 1986; Л.Т.Майорова, 1988; В.М.Зуев, 1992 ва б.). Бу
қобилиятлар шу ёш учун етакчи жисмоний сифатларни ривожлантиришга
қаратилган бӯлиб, улар фақат даражани кӯтаришгагина имкон бермай,
бошқаларининг тӯлақонли, ҳар томонлама шаклланишини таъминлайди
(Н.А.Ноткина, 1980).
Катта мактабгача ёшдаги болаларда чидамлиликни тарбиялашда
жисмоний юкламаларнинг тузилишини татбиқ этар экан, И.Г.Мальцева
(1988) олти ёшда бир томондан чидамлилик билан жисмоний ишчанлик
қобилияти орасида, иккинчи томондан тезкорлик, тезлик-куч сифатлари ва
чаққонлик орасида алоқадорлик ҳамда ӯзаро бир-бирини тақозо этиш муно-
сабатлари мавжуд эканлигини, улар кӯп ҳолларда жуда аҳамиятли эканлиги-
ни аниқлади.
Буни, эҳтимол, алоҳида ҳаракат қобилиятларининг ривожланиш
жараёнидаги ӯзаро алоқадорлиги асосида ётувчи турли машқлар ва
ҳаракатларни бажариш вақтида рӯй берадиган инсон организмидаги
ӯзгаришлар умумийлиги билан тушунтириш мумкиндир (В.С.Фарфель, 1957;
Б.В.Сермеев, 1973; В.М.Зациорский, 1976; Б.В.Сермеев, В.Р.Николаев, 1979;
В.С.Переверзев, 1985 ва ҳ.к.).
Шу нарса аниқланганки, тезкорлик характердан юклама кўпроқ
кучлиликни талаб қиладиган юкламалар учун қулай физиологик ҳолатларни
яратди. Тезкорлик характеридан юкламага эга бўлган машқни куч сарфлаш
характеридан юкламага эга бўлган машқ билан биргалик қўшиб яхши
бажарилиши ҳам аниқланган (27,28,30) шу билан бирга, маълум шароитларда
яъни куч талаб қиладиган машқдан сўнг тезкорлик характеридаги машқ
бажариладиган, шунингдек, бунинг аксича бўлган машқ изчилликда
бажариладиган, бу машқлар ижобий таъсир этиши мумкин.
15
Жисмоний тарбия дарсларида тезкорлик машқларини меъёрлашда
ҳозирги замон талабларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Жисмоний
машқлар орқали бериладиган машқлар юкламаси ўқувчилар организмига
мос бўлиши ўз навбатида соғломлаштириш вазифасини хал қилиб, жисмоний
тайёргарлик даражасининг юқори самарадорликка эришишга олиб келади.
(22,34,41).
Л.П.Матвеевнинг фикрича (29), юклама томонларининг ёки бу
кўрсаткичлари жисмоний тарбия жараёнида юкламани баҳолаш ва уни
бошқаришда ишлатилади. Юклама ташқи томоннинг ўлчамлари хажми
зарурий бўлган ҳолларда чамаланади ҳамда организмнинг жавоб реакциясига
қараб меъёрланади.
А.Т.Содиқов (1997), Б.Г.Бойбобоев (1999), Я.С.Вайнбаумларнинг
таъкидлашича, махсус танланган жисмоний машқлардан тўғри фойдаланиш,
уларни тўғри миқдорлаш ўқувчиларнинг табиий, морфофункционал
ривожланишига хамда жисмоний тайёргарлигига ёрдам беради. (17,43).
Айни пайтда бу жараёнларни тартибга тушириш организмнинг функ-
ционал имкониятлари нормал ўсишини таъминлайди.
А.П.Матвеев (47) фикрича, жисмоний машқларнинг меъёрдаги юкла-
маси ўқувчилар организмига маълум даражада таъсир кўрсатади ва муша-
кларнинг ишлаш имкониятларини ошириш омили бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда ўқувчилар организмига ортиқча жисмоний юклама
қандай таъсир кўрсатиши бўйича катта маълумотлар тўпланган бўлсада,
ўқувчи ёшлар организми ҳусусиятларини ҳисобга олмасдан, уларга бир
хилдаги жисмоний юкламалар бериш ҳоллари ҳам кўп учрайди. Дастурдаги
асосий машқлар болаларнинг ёшига, жинсига ва тайёргарлигига қараб
меъёрланмаган. Бундан ташқари қиз ва ўғил болаларнинг жисмоний
тарбиясига табақали ёндашишда жисмоний юкламани қайси ёшдан бошлаб
кераклигига тўла ўрганилмаган.
Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги организм функциялари ва
16
унинг фаолиятига салбий таъсир қилади, шу билан бирга, жисмоний
малакалар ва асосий харакат сифатларининг ривожланишини сусайтиради.
Кўпгина илмий ишларда мактаб ёшидаги болалар организмининг
юрак-қон томир ва нафас олиш органлари тизими маълум даражада
меъёрланган юкламага тўғри реакция бериши билан характерланиши қайд
этилган.
Ички
кўрсаткичлари
машғулотлар
жараёнида
организм
функцияларига кўрсатган таъсири, унга мослашиш, спортчи имкониятларига
мос келишини баҳолашга имкон яратади. Бу кўрсаткичларда фақат
юкламанинг ўзи эмас, балки организмнинг унга нисбатан жавоб реакцияси
хам намоён бўлади. Ўз навбатида, жисмоний машқларни самарали
бажаришини бахолаш учун юкламанинг ташқи ва ички томонларининг
янгиланишини назарда тутиш муҳимдир. (33,35,42).
Етти ёшга келиб, жисмоний қобилиятларнинг ривожланишида
миқдорнинг ва алоқадорлик даражасининг камайишига мойиллик кузатилади
(И.Г.Мальцева, 1988). В.К.Бальсевич (1988), М.А.Годик (1988) куч, тезкор-
лик, чидамлилик, чаққонликни фаол ривожлантиришни бу даврда жисмоний
тарбия жараёнидаги энг муҳим мақсадлардан бири деб ҳисоблайдилар, чунки
мазкур ёш даврида болалар энди мураккаб ҳаракат фаолиятларини бажара
оладилар.
Асосий ҳаракат турлари бӯйича кӯникмаларнинг шаклланиш тезлиги
ва мустаҳкамлиги энг аввало жисмоний сифатларнинг ривожланиш дара-
жасига боғлиқдир (А.И.Бикова, 1941; Е.Г.Леви-Гариневская, 1960;
Э.С.Вильчковский, 1989; С.Я.Лайзене, 1987; И.И.Сергееня, 1973;
Ю.Ю.Рауцкис, 1976 ва б.). Шунингдек, жисмоний тарбия билан шуғуллан-
майдиган мактабгача ёшдаги болаларда ҳаракат сифатлари кӯрсаткичларига
ирсий таъсиротлар ӯлчами худди тананинг барча ӯлчамлари катталикларига
(узунлиги ва оғирлиги) бӯлгани каби юқори даражададир. Мунтазам равишда
жисмоний машқлар билан шуғулланиб турувчи болалар орасида ӯша дастур
17
асосида ӯтказилган тадқиқот ҳаракат сифатларининг намоён бӯлишига ирсий
таъсиротлар даражасининг пастлигини кӯрсатди.
Мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси бӯйича турли адаби-
ётларда болаларнинг жисмоний ва ҳаракат тайёргарлиги жараёни мазмуни
бир хил талқин этилмайди.
Масалан, Т.И.Осокинанинг (51) дарсликларида ҳаракат фаолиятлари-
ни шакллантириш билан бирга жисмоний сифатлар: чаққонлик (шу жумла-
дан, ҳаракатларни мувофиқлаш қобилиятлари), умумий чидамлилик, тезлик-
куч сифатлари, шунингдек, мувозанат сақлаш қобилиятини ривожлантириш
зарурияти қайд этилади. А.В.Кенеман ва Д.Б.Хухлаеванинг (60) ӯқув
қӯлланмасида куч, чидамлилик, эгилувчанлик, чаққонлик, тезкорлик каби
жисмоний сифатларни мувозанатни сақлаш қобилиятини алоҳида ажратган
ҳолда ривожлантириш зарурати хусусида сӯз боради.
Шуни қайд қилиш керакки, амалиётчи ходим учун муайян усулий тав-
сиялар, тадқиқотларда ӯрнатилган мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий
ҳаракатлари шаклланиши ҳамда жисмоний сифатларининг ривожланишига
оид ёш хусусиятларига асосланган етарли миқдордаги илмий-усулий адаби-
ётлар ва дастурлар мавжуд эмас.
Шунга
кӯра,
бизнингча,
жисмоний
тарбиянинг
асосий
тамойилларидан бири – жисмоний тарбия йӯналишларининг ёшга
адекватлиги тамойили – мазкур жараённинг устувор йӯналишини унинг
турли босқичларида инсоннинг ёшга мувофиқ ривожланиш тенденцияларига
мос равишда ӯзгартиришга мажбур қиладиган тамойил етарлича амалга
ошмайди (19,28).
А.Н.Ливицкий, Х.А.Мелиев (35) ва бошқалар фикрига кӯра,
мактабгача таълим муассасаларидаги ӯқитиш ва тарбияга оид мавжуд
дастурлар таҳлили болалар билан кун тартибида ӯтказиладиган жисмоний
тадбирларнинг бош вазифаси асосий ҳаракатларнинг шаклланиши
эканлигидан далолат беради. Мазкур мақсадни рӯёбга чиқариш учун уларда,
18
одатда, жисмоний машқлар ва ҳаракатли ӯйинлардан иборат бӯлган кенг
қамровли ӯқув материали тақдим этилган.
Айни вақтда мактабгача таълим муассасасидаги жисмоний тарбия ва-
зифаларида кичик ёшлардан бошлаб жисмоний сифатларни мақсадли йӯнал-
тириш зарурати тӯғрисидаги мулоҳазаларнинг йӯқлиги эътиборни тортади.
Фақат тайёрлов гуруҳи учун дастурда (139) чаққонлик, тезкорлик, чидамли-
лик ва кучни такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги муайан
эслатма пайдо бӯлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мактабгача ёшда саралашнинг
прогностик шакли муайан мураккабликларни юзага келтиради. Беш-етти
ёшли болаларда ҳаракат сифатлари даражасини бевосита тестлаш ноаниқ
натижа беради, чунки бу натижа мазкур сифатнинг мавжуд имкониятлари
билан боғлиқми, ёки унинг ёшга боғлиқ ҳолда шаклланиш суръатлари –
тезлашган ёҳуд секинлашган суръатига хос хусусиятларгами, аниқ эмас (Ни-
китюк Б.А.ва б., 1975).
Адабиётларда мактабгача ёшдаги болаларда мактабгача таълим муас-
сасаси шароитида ҳаракат сифатларини мажмуали ривожлантириш бӯйича
етарли миқдордаги тадқиқотлар мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |