104
тўгаракларининг иши амалга оширилади:
Ҳақиқий мақсадни аниқ тушуниш;
Тўгарак аъзоларини ўқитиш ва тарбиялаш;
Ишдаги мақсадга эришиш учун
услуб ва воситаларни эркин
танлаш имкониятига ўргатиш;
Қайтариш алоқаси, яъни иш натижалари ҳақида аниқ ва ўз
вақтида маълумот бериш;
Тўгарак ишида аъзолар орасида жамоатчилик;
Рахбар ва сифат тўгараклари орасида якин алоқаликни
таъминлаш учун ҳар хил воситалардан фойдаланиш.
2. Сифат бошқарувида инсон омили
Маҳсулот сифати уни яратиш жараѐнида таъминланади ва унга
бир неча омиллар таъсир ўтказади. Булар 3 гуруҳга (юқорида
таъкидлаб ўтилгандай) бўлинади:
Материал-техник омили.
Маъмурий омил.
Инсон омили.
Бу уч омил сифатни таъминлашда керакли шарт деб ҳисобланади.
Буларнинг ичида энг асосийси инсон
омили ва сифат муаммосини
ечишда аввалом бор инсон омилидан – ходимларни меҳнат сифатига
бўлган қизиқишини оширишдан бошлаш керак. Сабаб шундаки,
қизиқиши йўқ
ишчи яхши, замонавий дастгоҳларда ҳам яхши
ишламайди, қизиқиши бўлса ѐмон шароитларда ҳам маҳсулот
сифатини оширишга харакат қилади.
Бундан хулоса: нафақат шароитни, балки ишчиларга, авваламбор
эътиборни ошириш керак, шунда уларнинг ишга бўлган маъсулияти ва
шу орқали иш самараси ҳам ошади.
Маҳсулотлар ўз-ўзидан ѐмон ѐки яхши бўлмайди, уларни одамлар
қандай тайѐрласа шундай бўлади.
Ўз мажбуриятларига виждон билан қараш учун инсонга
коллективда яхши шарт-шароитлар
яратиб уни мохирлик билан
бошқариш керак.
Замонавий сифат менежменти концепцияларни ўзлаштириш учун
ходимларни юқори малакасини, сифатни таъминлаш усулларидан
фойдаланишда чуқур билим ва кўникмаларни талаб қилади.
Ходимларни тайѐрлаш ва ўқитиш сифат бўйича
ишларни
муваффақиятли бўлишига асос бўлади.
Ўкитиш умумий бўлиши керак, ҳамма ходимларни жалб этмоқ
керак – юқори рахбариятдан то ишчиларгача, узулуксиз, ходимларни
бутун иш фаолияти мобайнида ва ташкилотнинг аниқ бир вазифасига
богланган бўлиши керак.
Шу ерда Мицубиси компаниясининг президентининг айтган
105
хикматли сўзи ўринли бўлади: «Биз аввал одамларни тайѐрлаймиз,
кейин эса маҳсулотни».
Айниқса, асосий ролни кичик ишчи гуруҳларини иш фаолиятини
ташкил этиш япония формасини ўзига хослигидир,
яъни битта
участкада ишлаѐтган ишчиларни гуруҳларга умумлашиши. Бу фаолият
цехга тегишли бўлган масалаларни фаол ечиш, тадбирлар ўтказиш,
пайдо булаѐтган муаммоларни ечишга, ишлаб чиқариш жараѐнларини
мукаммаллаштиришга ва х.к.з. йўналтирилган.
Япония сифат назоратини умумий йўналишида (концепцияси)
сифатни ҳамма кирралари ҳисобга олинади, асосий ургу ижодий
потенциалдан фойдаланиб ва максимал ѐйган ҳолда ҳамма погонадаги
ходимларнинг меҳнат сифатини оширишга куйилади.
Сифат тўгаракларини иш фаолияти
фирмадаги умумий сифат
назорати тадбирларининг бир бўлими ҳисобланади. Маҳсулот
сифатини
таъминлаш сифат тўгаракларининг
амалда
олиб
борилаѐтган иш фаолияти орқали айникса сезилади. Ишлаб
чиқаришда юқори сифатни таминлаб берувчи восита ва услубларни
ўрганган ҳолда сифат тўгараклари ишчи жойларида содир бўладиган
муаммоларни ҳал қилишади.
Do'stlaringiz bilan baham: