Сифат тўгаракларининг асосий мақсадлари ва вазифалари
қуйидагилардан иборат:
Самарали бошқарув учун қўшимча имкониятларни излаб топиш;
Компания ходимларининг меҳнат интизоми даражасини кўтариш
ва меҳнат жамоасининг ҳар бир аъзоси ишлаб чиқариш
камчиликларига ва сифатга ўзининг онгли муносабати ошишини
таъминлайдиган муҳит яратиш;
Компания рахбариятининг сифат сиѐсатини амалга оширишда ва
таъминлашда сифатни бошқариш тизимида асосий ядро бўлиб
фаолият кўрсатиш.
Сифат тўгараклари олдида тўрган вазифаларни ҳал қилишда
қуйидаги принципларни қўллаш керак бўлади:
кўнгиллилик;
ҳар ким ўз устида ишлаши(ўқиши, ўрганиши, малакасини
ошириши);
гуруҳ бўлиб фаолият кўрсатиш;
барча ходимларни сифат тўгараги ишларида актив иштирок
этиши;
сифатни бошқариш усулларини амалда қўллаш;
иш жойи билан ўзаро алоқада бўлиш;
фаоллик билан доимий ишлаш;
тўгарак аъзоларининг ўзаро малакасини ошишига, ўрганишига,
ўқишига ѐрдам бериш;
ижодий изланувчанлик ва яратувчанлик муҳитини яратиш;
маҳсулот сифатини оширишнинг муҳимлигини ва шу соҳадаги
масалаларни ҳал қилиш зарурлигини тушуна билиш.
Сифат
тўгараклари фаолиятининг
асосий
ғоялари
қуйидагилардан иборат:
96
Сифат тўгараклари корхона фаолиятининг яхшиланиши ва
ривожига катта ҳисса қўшадилар.
Сифат
тўгараклари ходимлар орасидаги муносабатларни
самимийлигини ошириб ўзаро ҳурмат ва ўз-ўзини қадрлаш ҳис-
туйғуларини оширишга ва иш жойларида соғлом, ижодий ва дўстона
муҳит яратишга имкон яратади.
Сифат тўгараклари ходимларнинг кобилиятларини ҳар томонлама
ривожланишига,
дунѐқарашининг
кенгайишига
ва
ижодий
қобилиятларини ривожланишига шароитлар яратади.
Сифат тўгаракларининг асосий мақсади сифатни яхшилашнинг туб
мохиятини англаш, технологик жараѐнларни такомиллаштириш,
меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган
таклифларни жорий қилишдан иборат.
Бунинг учун ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг ишончлилигини,
чидамлилигини ошириш, юқори навли буюмларни ишлаб чиқаришни
кўпайтириш, яроксиз (брак) ликни ва рекламацияларни камайтириш,
меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш суръатини яхшилаш,
ресурсларни тежамкорлик ва иктисод килиб сарфлаш лозим.
Кўп мамлакатлар ўз маҳсулотларининг сифатини ошириш учун
маълум тадбирлар, тажрибаларга суяниб озми кўпми ютуқларга
эришган. Қуйида биз дунѐдаги ривожланган мамлакатларнинг бу
соҳадаги тажрибаларидан мисолл келтирамиз.
Япония давлати дунѐдаги ривожланган мамлакатлар ичида
ажралиб туради. Бу ерда сифат тўгарагига алоҳида эътибор билан
қарайди. 60 йиллар бошида Японияда биринчи марта сифат тўгараги
вужудга келди. Бунинг сабаби бор, албатта. Япония жойлашишига
қараб аҳолиси зич яшайдиган географик объект бўлиб, ўзининг ер
ости бойликларига деярли эга эмас. Территориясининг тахминан 70%
и тоғликларни ташкил этган бўлиб, саноатнинг ривожланишида
ўзининг хомашѐсига умид боғлаши ўринсиз бўлар эди.
Бу ҳолда Япония ўз халқини озиқ-овкат билан таъминлай олмас,
саноатни эса етарли даражада ривожлантира олмасди. Саноат ва
энергетика учун ташқаридан келтириладиган хомашѐ тилла,
қимматбаҳо тошлар ва экспорт маҳсулотлари билан тўланиши мумкин
эди.
Япония учун танлов йўқ эди: на тилла, на қимматбаҳо тош унинг
ер ости бойликларида мавжуд эди. Демак, экспорт. Бундан бошқа йўли
йўқ.
Хуллас, Япония оғир шароитларга бардош бера оладиган сифатли
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бутун билим ва заковатини сарфлашига
тўғри келди. Шунинг учун хозирги вақтда Япония дунѐ экспортидаги
маҳсулотларнинг кўп хилдан ортиқ асосий хилига етакчилик қилмоқда.
97
Буларга дастгохлар, оптика асбоблари, радио приѐмниклар, фото
апаратлар, кемалар, енгил ва юк ташувчи автомабиллар,
телевизорлар,
видеомагнитафонлар,
оргтехника
маҳсулотлари,
соатлар, гилдираклар, сунъий толадан бўлган матолар, пулат тахталар
ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |