Сифат менежменти маърузалар матни


Сифат тўгаракларининг асосий мақсадлари ва вазифалари



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

 
Сифат тўгаракларининг асосий мақсадлари ва вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 

Самарали бошқарув учун қўшимча имкониятларни излаб топиш; 

Компания ходимларининг меҳнат интизоми даражасини кўтариш 
ва меҳнат жамоасининг ҳар бир аъзоси ишлаб чиқариш 
камчиликларига ва сифатга ўзининг онгли муносабати ошишини 
таъминлайдиган муҳит яратиш; 

Компания рахбариятининг сифат сиѐсатини амалга оширишда ва 
таъминлашда сифатни бошқариш тизимида асосий ядро бўлиб 
фаолият кўрсатиш. 
Сифат тўгараклари олдида тўрган вазифаларни ҳал қилишда 
қуйидаги принципларни қўллаш керак бўлади:

кўнгиллилик; 

ҳар ким ўз устида ишлаши(ўқиши, ўрганиши, малакасини 
ошириши); 

гуруҳ бўлиб фаолият кўрсатиш; 

барча ходимларни сифат тўгараги ишларида актив иштирок 
этиши; 

сифатни бошқариш усулларини амалда қўллаш; 

иш жойи билан ўзаро алоқада бўлиш; 

фаоллик билан доимий ишлаш; 

тўгарак аъзоларининг ўзаро малакасини ошишига, ўрганишига, 
ўқишига ѐрдам бериш; 

ижодий изланувчанлик ва яратувчанлик муҳитини яратиш; 

маҳсулот сифатини оширишнинг муҳимлигини ва шу соҳадаги 
масалаларни ҳал қилиш зарурлигини тушуна билиш
Сифат 
тўгараклари фаолиятининг 
асосий 
ғоялари 
қуйидагилардан иборат: 


96 

Сифат тўгараклари корхона фаолиятининг яхшиланиши ва 
ривожига катта ҳисса қўшадилар. 

Сифат 
тўгараклари ходимлар орасидаги муносабатларни 
самимийлигини ошириб ўзаро ҳурмат ва ўз-ўзини қадрлаш ҳис-
туйғуларини оширишга ва иш жойларида соғлом, ижодий ва дўстона 
муҳит яратишга имкон яратади. 

Сифат тўгараклари ходимларнинг кобилиятларини ҳар томонлама 
ривожланишига, 
дунѐқарашининг 
кенгайишига 
ва 
ижодий 
қобилиятларини ривожланишига шароитлар яратади. 
Сифат тўгаракларининг асосий мақсади сифатни яхшилашнинг туб 
мохиятини англаш, технологик жараѐнларни такомиллаштириш, 
меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган 
таклифларни жорий қилишдан иборат. 
 
Бунинг учун ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг ишончлилигини, 
чидамлилигини ошириш, юқори навли буюмларни ишлаб чиқаришни 
кўпайтириш, яроксиз (брак) ликни ва рекламацияларни камайтириш, 
меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш суръатини яхшилаш, 
ресурсларни тежамкорлик ва иктисод килиб сарфлаш лозим. 
 
Кўп мамлакатлар ўз маҳсулотларининг сифатини ошириш учун 
маълум тадбирлар, тажрибаларга суяниб озми кўпми ютуқларга 
эришган. Қуйида биз дунѐдаги ривожланган мамлакатларнинг бу 
соҳадаги тажрибаларидан мисолл келтирамиз. 
 
Япония давлати дунѐдаги ривожланган мамлакатлар ичида 
ажралиб туради. Бу ерда сифат тўгарагига алоҳида эътибор билан 
қарайди. 60 йиллар бошида Японияда биринчи марта сифат тўгараги 
вужудга келди. Бунинг сабаби бор, албатта. Япония жойлашишига 
қараб аҳолиси зич яшайдиган географик объект бўлиб, ўзининг ер 
ости бойликларига деярли эга эмас. Территориясининг тахминан 70% 
и тоғликларни ташкил этган бўлиб, саноатнинг ривожланишида 
ўзининг хомашѐсига умид боғлаши ўринсиз бўлар эди.
Бу ҳолда Япония ўз халқини озиқ-овкат билан таъминлай олмас, 
саноатни эса етарли даражада ривожлантира олмасди. Саноат ва 
энергетика учун ташқаридан келтириладиган хомашѐ тилла, 
қимматбаҳо тошлар ва экспорт маҳсулотлари билан тўланиши мумкин 
эди.
Япония учун танлов йўқ эди: на тилла, на қимматбаҳо тош унинг 
ер ости бойликларида мавжуд эди. Демак, экспорт. Бундан бошқа йўли 
йўқ.
Хуллас, Япония оғир шароитларга бардош бера оладиган сифатли 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бутун билим ва заковатини сарфлашига 
тўғри келди. Шунинг учун хозирги вақтда Япония дунѐ экспортидаги 
маҳсулотларнинг кўп хилдан ортиқ асосий хилига етакчилик қилмоқда.


97 
Буларга дастгохлар, оптика асбоблари, радио приѐмниклар, фото 
апаратлар, кемалар, енгил ва юк ташувчи автомабиллар, 
телевизорлар, 
видеомагнитафонлар, 
оргтехника 
маҳсулотлари, 
соатлар, гилдираклар, сунъий толадан бўлган матолар, пулат тахталар 
ва бошқалар киради. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish