Сифат менежменти маърузалар матни



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

Мажмуий ѐндашиш бошқаришнинг техникавий, иқтисодий, 
экологик, ижтимоий, ташкилий ва бошқа жиҳатлари ўзаро 
боғланганишда кўришни назарда тутади. Афсуски, амалда айтиб 
ўтилган жиҳатларнинг барчаси қамраб олинмайди, бу эса жуда катта 
талафотларга олиб келади. 
Функционал ѐндашишда битта эҳтиѐжни қондириш учун янги 
муқобил тузилмалар ва усуллар қуриш йўлидан борилади. Товар 
ҳаѐтий циклидаги йиғинди харажатлар башорат қилингандан кейин 
йиғинди харажатлар бирлигига максимал фойдали самара берадиган
объект танланади. Мазкур ѐндашишнинг асли — янги ѐки мавжуд 
эҳтиѐжларни қондириш учун бутунлай янги товарларни яратишдир. 
Фирма товарлари рақобатбардошлигини оширишнинг ўз-ўзидан 
кўриниб тўрган усуллари ишлаб чиқариш харажатлари 
даражасини 
истеъмолчи 
харажатлари 
даражасидан 
пасайтириш, маҳсулот сифатини ошириш ѐки истеъмолчи сотиб 


27 
олгандан кейин товарга қилинадиган хизмат сифатини оширишдир. 
Лекин рақибдан устунроқ чиқишнинг бошқа усули ҳам бор. У фирма 
бозорда қандайдир жабҳада аниқ ифодаланган компетенцияга 
эришишга ҳаракат қилишидан иборатдир. 
Аниқ ифодаланган компетенциянинг маъноси шундаки, фирма 
маҳсулот ишлаб чиқаришда ѐки уни тарқатишда ниманидир ўз 
рақибларидан яхшироқ қилади, бу эса мижозларни ўзига жалб қилиш 
ва сақлаб қолиш имконини беради. Баъзан маҳсулот нархи рақиб 
фирмаларникидан юқорироқ бўлса ҳам, лекин компания, масалан, энг 
мустаҳкам соатлар ѐки энг кам ѐқилғи сарфлайдиган машина ишлаб 
чиқарса, 
унинг 
маҳсулоти 
рақибларникига 
нисбатан 
рақобатбардошлироқ 
бўлади. 
Рақобатбардошликни 
ошириш 
мақсадида харажатларни камайтириш ѐки барча чора-тадбирларни 
бараварига амалга оширишга ҳаракат қилиш шарт эмас. Айрим 
ҳолларда рақобатбардошлик жабҳасида фирма товарига нуфуз ѐки 
компетенция берадиган қандайдир ўрнини танлаш самаралироқ 
бўлади. Истеъмолчилар ўртасида компания обрўга эга бўлиши мумкин 
бўлган ўринлардан бир нечтасини айтиш мумкин: 

Маҳсулотнинг техникавий тавсифлари бўйича 
пешқадамлик: буюм конструкцияси уни юқорироқ кўрсаткичлар билан 
ишлатиш имконини беради. 

Буюмнинг ишончлилиги бўйича пешқадамлик. Масалан, ҳар 
10000 км юришига тўғри келадиган бузилишлар минимумининг 
кафолати автомобил учун яхши рекламани таъминлайди. 

Буюмларнинг баланд нархидан истеъмолчиларни 
қайтмасликка ундайдиган буюм мустаҳкамлиги бўйича 
пешқадамлик. 

Етказиб бериш бўйича пешқадамлик. Масалан, ҳозирги кунда
эртасидан кечиктирмай етказиб бериш тамойилларига асосланган 
хизматларни янги доираси катта шуҳрат қозонмоқда. 

Буюртмачилар 
талабларига 
биноан 
буюмларни 
"индивидуаллаштириш". Айтайлик аниқ фирмадан сизнинг индивидуал 
буюртмангиз бўйича тайѐрланган буюм олишингиз мумкин. 

Маҳсулотни бозорга татбиқ этиш. Юқори технологияларнинг 
айрим жабҳаларида бозорга маҳсулотни тезда чиқариб бериш 
муваффақиятга олиб келиши мумкин. Масалан, "Поляроид" 
фотоаппаратураси ўз обрўсига бозорга янги буюмларни тезлаштириб 
татбиқ этганлиги туфайли эришди. 

Ишлаб чиқариш ҳажмини мослашувчан бошқариш. Фирманинг 
талабига мувофиқ ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартириш қобилияти. 
Фирма танлаган ўрин айнан шу бозорда жоизли бўлиши керак. 
Масалан, товарни жойига етказиб берадиган маҳаллий фирма янги ва 
катта юк машиналарига эга. Лекин мижозларнинг асосий қисмига 


28 
кичик пакетларни қисқа муддат ичида етказиш зарур бўлса, велосипед 
ѐки мотоцикллардан фойдаланадиган фирма рақобатбардошлироқ 
бўлиб қолади. 
Бизнинг бозоримиз рақобат нималигини эндигина англамоқда, 
лекин бугунни ўзидаѐқ Ўзбекистонда рақобат қийинчиликларини ўз 
бошидан кечираѐтган жуда кўп кичик (кўпчилиги савдо ва хизматлар 
доирасидаги) фирма ва корхоналар мавжуд. Кўплари хонавайрон 
бўлмоқда ва фақат бир қисми тараққиѐтга эришмоқда. Ундан ташқари, 
иқтисодий ривожланишнинг мазкур босқичида бозоримиз бизнинг 
ишлаб чиқарувчиларимиз рақобат қилиши осон бўлмайдиган хорижий 
компаниялар товарлари билан ўта тўйинган. Айнан шундай 
муаммоларни ечиш билан товар рақобатбардошлиги менежменти 
шуғулланади. Рақобатбардошлик кўрсаткичлари -расмда келтирилган. 
Бизнинг 
ички 
бозоримизда 
хорижий 
маҳсулот 
билан 
муваффақиятли рақобат қилиш учун корхона қандай чора-тадбирлар 
кўриши керак, бозорда товар муваффақиятини олдиндан қандай 
билиш керак, товарга талаб йўқлигининг олдини қандай олиш керак, 
фирма маҳсулотига истеъмолчилар диққатини қандай жалб қилиш 
мумкин — шу ва бошқа кўп саволларга жавобни айнан товар 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish