3. Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш
Ўзбекистон Республикаси халқаро ташкилотлар (ИСО, ИЛАК, ЕОК
ва бошқ.) билан ҳамкорлиги мамлакатда бозор муносабатлари
шаклланиш даврида, айниқса, зарур бўлиб қолади. Европа
ҳамжамиятининг ягона бозор "ички чегараларсиз фазо" яратиш нияти
бу ташкилотлар охирги йиллардаги стратегиясини аниқлаб берди.
Унинг бош йўналиши бўлиб ЕК комиссияси билан ҳамкорликда халқаро
савдодаги техникавий тўсикларни бартараф қилишдир.
209
Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш меъѐрий
негизини ЎзРСТ5.0-98, ЎзРСТ 5.1-95, ЎзРСТ 5.2.-93, ЎзРСТ 5.3-92,
ЎзРСТ 5.4-93, ЎзРСТ 5.5-93 ва Миллий сертификатлаштириш
тизимининг (ЎзРМСТ) раҳбарлик хужжатлари мажмуи ташкил қилади.
ЎзРМСТда қуйидаги фаолият турлари назарда тутилган:
маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш;
сифат тизимлари ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш;
синов лабораториялари (марказлари)ни аккредитлаш;
бир жинсли маҳсулотни сертификатлаштирувчи органларни
аккредитлаш;
сифат тизимлари ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштирувчи
органларни аккредитлаш;
назорат органларини аккредитлаш;
сертификатлаштирилган маҳсулот, сифат тизимлари ва ишлаб
чиқаршилар, аккредитланган органлар ва синов лабораториялари
(марказлари) устидан инспекция назорати;
мажбурий
сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилиш
устидан назорат;
айтиб
ўтилган фаолият йўналишлари бўйича эксперт-
аудиторларни тайѐрлаш ва аттестациялаш.
Сертификатлаштириш маҳсулот, жараѐнлар ва хизматлар:
давлатлараро стандартлар (МДХмамлакатлари);
Ўзбекистон Республика стандартлари ва бошқа маҳсулотга
бўлган талабларни жорий қилган чизмаий нашр этилган ҳужжатлар;
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш органи
(Ўздавстандарт) номида қўшилган сертификатлаштириш халқаро ва
хорижий миллий стандартлари талабларига мувофиқлиги тасдиқни
таъминлайди.
Ўзбекистон
Республикасида
сифат
тизимларини
сертификатлаштириш меъѐрий негизини ИСОнинг 9000-серияли
халқаро стандартлари ва ЎзРМСТнинг рахбарлик хужжатлари мажмуи
ташкил қилади.
ИСОнинг 9000-серияли стандартлар номи:
ИСО-9000. Сифат умумий бошқаруви ва сифатни таъминловчи
стандартлар. Танлаш ва қўллаш бўйича рахбарлик кўрсатмалари.
ИСО-9001. Сифат тизими. Лойиҳалаш ѐки ишлаб чиқиш, ишлаб
чиқариш, монтаж ва хизмат қилишда сифатни таъминлаш модели.
ИСО-9002. Сифат тизими. Ишлаб чиқариш ва монтаж пайтида
сифатни таъминлаш модели.
ИСО-9003. Сифат тизими. Якуний назорат ва синовларда сифатни
таъминлаш модели.
ИСО-9004. Сифатнинг умумий бошқаруви ва сифат тизими
элементлари. Рахбарлик кўрсатмалари.
210
Do'stlaringiz bilan baham: |