Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар учун



Download 36,5 Kb.
Sana11.04.2022
Hajmi36,5 Kb.
#543161
Bog'liq
Кузатувчилар учун


Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларидан кузатувчилар учун
ЭСЛАТМА



Кузатувчининг ҳуқуқлари

– сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;
– номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш;
– сайлов участкасида ҳозир бўлиш, сайловга тайёргарлик ишларининг боришини кузатиш;
– сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатиш;
– муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлиш ҳамда ушбу жараённи кузатиш;
– сайловчининг турган жойида унинг рухсати билан овоз бериш жараёнини кузатиш;
– овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда ҳозир бўлиш;
– сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини сўраш ва олиш;
– сайлов жараёни ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш (қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари, ҳарбий қисмлар, даволаш муассасалари бундан мустасно);
– кузатув натижалари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожаат қилиш;
– ОСКида томонидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиш ҳамда округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида ҳозир бўлиш;
– агар сайлов участкасида қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида ушбу УСК аъзоларига уларнинг ишига аралашмаган ҳолда маълум қилиш, шунингдек, юқори турувчи сайлов комиссияларига хабар бериш;
– сайловга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилиши бўйича ўз фикрини баён қилиш.

Кузатувчининг мажбуриятлари

– ўз фаолиятида Конституция, Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссиясининг қарорларига амал қилиш;
– барча даражадаги сайлов комиссияларига, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ташриф буюрганида мандатни ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриши ҳамда мансабдор шахслар талабига мувофиқ кўрсатиш;
– ўз хулосаларини шахсан ўтказилган кузатув ва ҳақиқий материаллар билан асослаш.

Кузатувчига ман этилади

– сайловчи бюллетенга ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;
– сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон бир ташвиқот материали ёки адабиётини тарқатиш;
– сайловчилардан кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;
– участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан, сайлов қутилари муҳрланаётган, очилаётган, овозлар санаб чиқилаётганда аралашиш;
– сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш.

Download 36,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish