Сиёсий – ижтимоий савол-жавоблар


Ал - Бухорий ким бўлган ва унинг хотира мажмуаси қайерда жойлашган?



Download 459 Kb.
bet13/19
Sana25.02.2022
Hajmi459 Kb.
#276223
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
1Сиёсий ижтимоий (2)

43. Ал - Бухорий ким бўлган ва унинг хотира мажмуаси қайерда жойлашган?

Жавоб: Асл исми Абу Абдуллох Мухаммад ибнИсмоил ал-Бухорий 810–871 йилларда яшаб ўтган - таниқли мухаддис олим, ҳадис илмининг султони. Ҳадис илмига ўзининг ақл-заковатини бахшида этиши, ислом дунёсининг энг буюк алломаларидан бири сифатида танилишида катта ҳисса қўшди. Ёш авлодни диний қадриятларимизга, анъаналаримизга, садоқат руҳида тарбиялашда Бухорийнинг бой маънавий мероси тарбиявий аҳамияти катта. Бухорий умр бўйи ҳадисларни тўплаш ва тизимга солиш билан шуғулланган. Уларни саҳиҳ (тўғри, ишончли) ва ғайри саҳиҳ (ҳато, заиф)га ажратган. Бу ишни ҳадис ровийларининг маиший ҳаётлари, яшаш жойлари, туғилган ва вафот этган саналари, бир-бирлари билан қилган ўзаро муносабатларини ўрганиш билан боғлик ҳолда олиб борган. Бухорий жами 600 мингга яқин ҳадис тўплаган бўлиб, шундан 100 минг «саҳиҳ» ва 200 минг «ғайрисаҳиҳ» ҳадисни ёддан билган. Бухорий 20 дан ортиқ китоб тасниф этган. Улардан айримлари бизгача етиб келган. Бухорийнинг «Ал-жомий ас-саҳиҳ» «Ишончли тўплам») деб номланган 4 жилд (жус)дан иборат ҳадислар тўплами ислом оламидаги бошқа мухаддислар тузган ҳадис тўпламлари орасида энг ишонарли ва мукаммалидир. Унинг хадислари Ислом динининг муқаддас китоби саналган Қурьони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғида дафн этилган. Мақбараси хам шу ерда жойлашган.

44. Баховуддин Нақшбандий тўғрисида нималарни биласиз?

Жавоб: Баховуддин Нақшбандийнинг тўлиқ исми Мухаммад ибн Мухаммад Баховуддин Нақшбанд ал-Бухорий 1318-1389 йилларда яшаб ўтган. Бухоро вилоятида туғилган. Етти пирнинг бири бўлиб, унинг таълимотида Марказий Осиёда ижтимоий-фалсафий, диний ахлоқий ва бадиий фикр тараққиётига асрлар давомида жиддий таъсир кўрсатиб келди. Унинг таълимоти ўзбек халқини ўтмиши, фалсафий-манавий меросини ўрганишга, миллий тикланишимизга хизмат қилади.

45. Алишер Навоий қачон, қаерда туғилган ва қандай хаёт кечирган?

Жавоб: 15- аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Хазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилган. Шерият султони буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби бўлган. Навоий ўз ижодида 1483-1485 йиллар мобайнида ўзининг буюк «Хамса» асарини ёзишга киришди ва уни уч йилда тугаллади. Беш достонни ўз ичига олган “Хайратул аброр”, “Фарход ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабьаи сайёр”, “Садди Искандарий” каби достонлари киради. Бу улкан бадиий қомус 50 минг мисрадан ошиқ бўлиб, Навоийнинг барча шеърий меросини деярли ярмини ташкил қилади.


Download 459 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish