Сиёсий – ижтимоий савол-жавоблар 1.Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик органи номи нима, Олий мажлис неча палатадан иборат. Уларга қандай вазифалар юклатилган. Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик органи номи Қуйи палата бўлиб Олий Мажлис икки палатадан Қуйи палата ва юқори палата бўлиб Қуйи палат қонунлар ишлаб чиқади, юқори палата тасдиқлайди. Қуйи палатада депутатлар, юқори палатада сенаторлар фаолият кўрсатади. 2.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва рамзий белгилари қачон қабул қилинган (байроқ, герб, мадхия ) Жавоб:Ўзб.Конст. 1992-йил 8декабр 128 модда, 26 бўлим, 6-бобдан иборат, Байроқ 1991-йил 18-ноябр асосан 3 хил хаво ранг, оқ, яшил ва қизил ранг. Герб 1992-йил 2июль чап томонида пахта чаноқлари, ўнг томонида буғдой бошоқлари. МАДХИЯ 1992-йил 10-декабр. А. Орипов шеьри, Мутал Бурхонов мусиқаси. 3. Ўзбекистон Республикаси байроғи ва гербида нималар тасвирланган ва улар қандай рамзий маънони билдиради? Жавоб: Ўзб.Респ. байроғида мовий ранг-тириклик мазмуни акс этган мангу осмон обихаёт рамзи бўлиб яхшиликни донишмандликни, халолликни, шон шухратни ва садоқатни билдириади. Оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Ундан ташқари поклик, беғуборлик, софликни орзу ва хаёллар тозалигини, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи бўлиб навқиронлик, умид шодумонлик тимсоли хисобланади. Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган хаётий қудрат ирмоқларини англатади. Навқирон ярим ой – бизнинг тарихий аньаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимизни рамзи хам. Юлдузлар – барча учун рухоний, илохий тимсол саналган бўлиб тарихий аньаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва чап томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «O‘zbekiston» деб ёзиб қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |