Б.С. Закиров
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш раиси, к.ф.д., проф.
Д.С. Салиханова
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш котиби, т.ф.д., профессор
Ш.С. Намазов
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш қошидаги илмий
семинар раиси, т.ф.д., академик
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги. Дунёда кимёвий моддалардан оқилона фойдаланиш юқори сифатли ва самарали хосилдорликка эга қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда асосий омил хисобланади. Шу сабабдан, минерал ўғитлар, микроэлементли стимуляторлар ва дефолиантлар каби кимёвий моддалар қишлоқ хўжалигининг ажралмас бўлаги бўлиб келмоқда. Дефолиантларни пахтачиликда қўллаш орқали терим даври олдинга сурилиб, хосилни қисқа муддатда сифатли йиғиб олинади. Бу ўринда самарали дефолиантлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда.
Жахонда физиологик фаол моддалардан қишлоқ хўжалик экинларига кимёвий ишлов беришда шунингдек, ғўза дефолиациясида хам фойдаланиш самарали натижа бериши олимлар томонидан исботланган. Шу боисдан, сўнгги йилларда, ғўзани баргсизлантириш ва пишиб этилган кўсакларни очилиш жараёнларини самарали жадаллаштирувчи, совуқ об-ҳавога қадар хосилни йиғим кўламини оширишга кўмаклашувчи янги, физиологик фаол ва юқори самарадорликка эга пахта дефолиантлари ишлаб чиқаришга алохида эътибор қаратилмоқда.
Республикамизда ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш ва диверсификациялаш натижасида бир қатор инновацион технологияларни жорий этиш, экспортбоп, рақобатбардош маҳсулотлар, шу жумладан, дефолиантлар, минерал ўғитлар ва уруғлик протектантлар ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш ва улар билан қишлоқ хўжалигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқотларнинг юқори натижаларига эришилди. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг энг муҳим тармоқларидан бири пахтачилик хисобланади. Ўз вақтида ва самарали дефолиациялаш кўсакларни очилишини тезлаштириш орқали терим даврини олдинга суради ва хосилдорликни оширада. Бу борада, қишлоқ хўжалигида натрий хлорати, карбамид ва физиологик фаол моддалар асосида кам захарли, этилен хосил қилувчи физиологик фаоликка эга самарали дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"га доир 2017 йил 07 февралдаги УП-4947-сонли ва 2017 йил 23 августдаги УП-3236 "2017-2021 йилларда кимё саноатини янада ривожлантириш дастури тўғрисида" даги фармонларида, шунингдек, 2020-йил 14-январдаги “Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Вазирлар Маҳкамасининг 21-сонли қарорларида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқотлари муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |