Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
61
Жисмоний тарбия жараёни машғулотларни кетм-кет ўтказиш йўли билан амалга
оширилади. Ҳар бир машғулот бу жараённинг нисбий мустақил бўғини ҳисобланиб, у шунга
ўхшаш олдинги ва ундан кейинги машғулотлар билан узвий боғлиқдир. Ҳар қайси машғулот
шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши, таълим олиши ва тарбиясига кўзланган
мақсадларга муносиб маълум даражада ўз ҳиссасини қўшиши керак.
Бу вазифа, фақат машғулотлар маълум бир тизим бўйича ўтказилгандагина амалга
оширилиши мумкин. Бироқ, машғулотлар батамом расмийлаштирилган, ўзгармас тарзда
ташкил қилиниши мумкин эмас. Шуғулланувчиларнинг ёши, жинси, жисмоний ҳолати ва
тайёргарлиги, уларнинг асосий фаолияти мазмуни, шахсий қизиқишлари, қобилиятлари ва
иштиёқлари ҳамда бошқа кўп омилларга боғлиқ ҳолда, албатта, хусусий вазифалар, шу билан
бир қаторда воситалар ва ўқув-тарбиявий ишларнинг методлари ҳам ўзгаради. Машғулотларни
ташкил қилиш турли шаклларга эга бўлади. Жисмоний тарбия дарси асосий шакл ҳисобланади.
Жисмоний тарбия дарси шу билан тавсифланади-ки, улар мутахассис-педагог раҳбарлиги
остида уюшган, нисбатан бир хил шуғулланувчилар билан, қатъий белгиланган (одатда
ҳафталик) дарс жадвали чегарасида, мўлжалланган расмий ўқув дастурлари асосида
ўтказилади. Дарслар умумий жисмоний тарбияда асосий шакл бўлганидек, худди шундай спорт
тайёргарлигида ва амалий жисмоний тайёргарликда ҳам асосий шакл ҳисобланади.
Машғулотларнинг дарсдан ташқари шакллари шу билан таърифланадики, улар дарсларга
хос бўлган белгиларга эга бўлмасада, дарсларга мансуб бўлган белгилардан тўлиқ ҳоли эмас.
Дарсдан ташқари машғулотлар ҳар замонда бир, ҳатто бир марта ёки мунтазам ўтказилиши
мумкин. Машғулотларнинг дарсдан ташқари шакллари дарсларга нисбатан қўшимча
ҳисобланиб, улар жисмоний тарбияда ёрдамчи ролини ўйнайди, лекин кўпинча мустақил
аҳамиятга эга бўлиб маълум бир аҳоли контенгенти жисмоний тарбиясини тўлиқ таъминлаши
мумкин.
Машғулотларнинг дарс ва дарсдан ташқари шаклларининг тузилиши кўп жиҳатдан
умумий ҳислатларга эга эканлигини назарда тутмоқ зарур, чунки уларда қўлланиладиган асосий
методлар, фойдаланиладиган воситалар, якуний мақсад ва кўпгина вазифалар умумий
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам жисмоний тарбия дарсларининг тузилишини яхши билиш
машғулотларнинг дарсдан ташқари шаклларини ҳам дарсларга нисбатан самарали ўтказишга
имкон яратади.
Адабиётлар:
1.Abdullaev A., Xonkeldiev Sh. X. Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi. – Farg‘ona: 2001.
2. Arslonova M.A. Ta’lim jarayonida harakatli o‘yinlardan foydalanish. Ped.fan.nom… . diss.
Avtoref. –Toshkent: 2009.
3.AtaevA. K. Oilada bolalar jismoniy tarbiyasining nazariyasi va amaliyoti. –Toshkent:
O‘qituvchi, 1992.
4. Boyboboev B.G. Jismoniy tarbiya darslarida 11-14 yoshli o‘g‘il bolalar uchun nagruzkani
me’yorlash. Diss…. ped. fan. nom. – Toshkent: 1999.
5. Ismoilov T. U., Maxkamjonov K.M., Xo‘jaev F. Boshlang‘ich sinflarda harakatli o‘yinlar. //
Jismoniy tarbiya va sportning nazariy va amaliy muammolari mavzusida respublika ilmiy-amaliy
konferensiyasi. –Andijon, 2006
6. Salamov R.S. O‘quvchilarni jismoniy tarbiyalash jarayonida harakatli o‘yinlar. // Fansportga.
–Toshkent, 2005. -№ 1
Do'stlaringiz bilan baham: |