Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
46
imkonini beradi. Bunday kishilarda kuch chidamliligi portlash tipidagi kishilarnikiga qaraganda ancha
baland bo‘ladi[4].
Epchillik muvofiqlash nuqtai nazaridan murakkab harakatlarni bajarish, ularni tez o‘zlashtirish,
yuzaga kelgan vaziyatga qarab harakatlarni o‘zgartira olish qobiliyati bilan tavsiflanadi. Epchillikni
rivojlantirish uchun harakatlarni faqat oqilona va tez o‘zlashtirish emas, ularni o‘zgaruvchan
vaziyatlarda maqsadga muvofiq tarzda qo‘llash kabi usullar fiziologik asoslangan sanaladi. Kichik
maktab yoshidagi bolalarda buning uchun harakatli o‘yinlar, sport elementlari, o‘yin mashqlar,
estafetadan foydalaniladi.
Adabiyotlar: 1.Abdullaev A., Xonkeldiev Sh.X. “Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi” o’quv
qo’llanma T.: O’zDJTI nashriyoti 2005 y.
2. Livistkiy A.N. “Maktabgacha yoshdagi bolalarni jismoniy tarbiya nazariyasi va
metodikasi” o’quv qo’llanma T.: O’zDJTI nashriyoti 1995 y.”
3. Mahkamdjanov K.M., Tulenova X.B. “Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi” o’quv
qo’llanma T.: TDPU nashriyoti 2001-2002 y.
4. Salomov R.S va boshqalar “Jismoniy tarbiya va sport ixtisosligiga kirish” o’quv qo’llanma
T.: Medistina nashriyoti 1990 y.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ ЎРНИ ВА РИВОЖЛАНИШИ Кодиров Ш., ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон Жамиятимздаги жадал ривожланиш ва тараққиёт халқимиз хаётидаги тинчлик ва
тўкинлик қалбидаги меҳнатсеварлик ва шижоат мустақил давлатимизнинг тобора юксалиб
бораётганидан далолатдир шу жумладан спорт сохасидаги олиб борилаётган тўғри тизимли
сиёсат бугунги кун талабларига тўла жавоб бера олади. Ҳар бир халқнинг ўзига хос урф-
одатлари, удумлари ва анъаналари бор. Бизда айниқса қурилажак оила ва улар ўртасида соғлом
авлодларнинг дунёга келиши оиланинг барқарор ва мустаҳкам бўлиши, уларнинг жамият ва
қариндош – уруғлари орасидаги тарбиявий муносабатларга жиддий этибор билан ёндашиб
келинади. Шунингдек миллий қадриятлар, шарқона урф одатлар соғлом турмиш тарзи ҳамиша
эъзозланади. Соғлом турмуш тарзи дастлаб оилада шаклланади, соғлом турмуш тарзини йўлга
қўйишда жисмоний тарбиянинг ўрни алохида ахамиятга эга. Шу жумладан, соғлом авлодни
тарбиялаш мақсадида спорт сохасида катта этибор берилмоқда. Бу борада спорт соҳасида олиб
борилаётган ишлар самараси сифатида биз шуни аниқ кўришимиз мумкин юртимиз келажаги
бўлган ёшларнинг онгидаги маънавий бўшлиғини ёд ғоялардан химоялашда самарали
натижаларга эришилмоқда. Юртбошимиз ташаббуслари билан спортни ривожлантиришда
таълим тизимининг босқичлари билан бевосита ва билвосита боғлиқликда олиб борилаётган
сиёсати юртимиз келажаги бўлмиш ўсмир йигит қизлар саломатлигини алоҳида назоратини
кучайтириш йўлида соғлом турмуш тарзини шакиллатириш уларни спорт тўгаракларга жалб
қилиш мақсадида бўш вақтини мазмунли ўтказиш чора тадбирлари жорий қилиниб бугунги
кунда Ўзбекистонда жорий қилинган спорт турларидан ўтказилиб бориладиган уч босқичли
спорт байрами ўқувчи талаба ёшларни шижоатли ватанпарвар рухида тарбияланмоқда. Мисол
қилиб умумий ўрта таълим мактаби ёшлари ўртасида “Умид ниҳоллари” ўрта махсус касб хунар
коллежлар талаба ёшлар ўртасида “Баркамол авлод” ва олий таълим йўналишида таҳсил
олаётган талаба ёшлар ўртасида “Универсиада” беллашувларини алохида такидлаш лозим бу
босқичдан саралаб олинган ёшлар бутун жахон универсиадаларида ва ёзги олимпиада
ўйинларида шохсупани юқорисдан жой эгаллаб совриндор бўлиб юртимиз байроғини юқори
чўққиларда хилпиратмоқда. Бу ҳам бир юртимизда жорий қилинган уч босқичли спорт турлари
анъанавий байрами натижасидир. Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган
эътибор барпо этилаётган жахон андозалари талабига мос келадиган спорт саройлар, футбол
майдонлари ва замонавий ускуналар буни яққол исботидир. Замонавий спортда табиий
матоларга жой қолмади. Дунёнинг барча мамлакатлари спортда натижаларни яхшилаш учун ҳар
йили янада мукаммаллашган сунъий матолардан спорт кийимлари яратиляпти. Масалан
«Speedo LZR Racer» фирмасининг сув қаршилигини 24 % га камайтирадиган кийимларида
сузиш спорт турида 182 та жаҳон рекорди янгиланган. Ҳозирги давр спортида янги
технологиялар бу фақатгина телевидение ёки спорт мусобақаларини намойиш қилишгина эмас