Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet296/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения 
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
 
266 
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ДАРСДАН ТАШҚАРИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-
СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА 
СИФАТИНИ ОШИРИШДА “СПОРТ КЛУБЛАРИ”НИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 
Арипов Ю.Ю., Ўз.Рес. Жисмоний тарби я ва спорт вазирлиги ҳузуридаги 
ЖТВСБМИМТҚТВМОМ 
Спорт бошқаруви кафедраси, п.ф.н.,доценти.,Даниева Я.Ч. Термиз ДУ Жисмоний маданият 
факультети п.ф.н., доценти., 
Шарапова Қ.И.Ўз.Рес. Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ФФИУТМ жисмоний тарбия 
ўқитувчиси 
 
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг 
муҳим йўналишлардан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини 
мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом 
турмуш тарзини қарор топтиради. 
Ёш авлодни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, спорт 
турлари бўйича истеъдодли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини ошириш, кадрлар 
тайёрлаш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, 
моддий-техник базаларни мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш 
асосий вазифалардан бири ҳисобланади. 
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор 
йўналишларидан бири бўлиб, миллат генофондини асраш, оилада, жамиятда соғлом турмуш 
тарзини шакллантириш, спорт турида юқори натижа кўрсатаоладиган қобилиятли, истеъдодли 
спортчиларни қидириб топиш, спорт турларини ривожлантириш ҳамда уларнинг 
оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва юқори малакали мураббийларни 
тайёрлаш, спорт иншоотлари қувватидан тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйишдан 
иборатдир. 
Шунингдек, таълим муассасаларида барпо этилган барча спорт иншоотлари қувватидан 
тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, жисмоний тарбия ва спортни янада 
ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, таълим муассасаларида ўқувчи-
ёшларни соғломлаштириш ва мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун спорт 
тўгаракларини (секцияларини) ташкил этиш, ўқувчи-ёшларнинг дарсдан ташқари бўш 
вақтларини мазмунли ўтказишлари учун таълим муассасалари спорт залларида улар билан 
ўтказиладиган спорт тадбирлари ва мусобақалар кўламини кенгайтириш қолаверса, оммавий 
спортни умумхалқ ҳаракатига айлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб 
ҳисобланади. 
Шу боис юртимизда жисмоний тарбия ҳамда спортга давлат сиёсатининг муҳим 
йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикасининг 2015йил 4 сентябрдаги “Жисмоний тарбия 
ва спортни тўғрисида”ги ЎРҚ-394-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2017йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2018 йил5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “ПФ-5368-сонли Фармони, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги “Ўзбекистон Республикаси 
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича 
мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази 
фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 658-сонли қарори, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги “Давлат таълим муассасалари 
ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 542-сонли қарори, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 февралдаги “2019-2023 
йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 118-сонли қарорларида белгиланган 
мақсад ва вазифалар таълиммуассасаларида дарсдан ташқари жисмоний тарбия-



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish