ТАЪЛИМ БЕРИШНИНГ ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ,
ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУАЛАРНИ ЯРАТИШ ВА ЎҚУВ-ТАРБИЯ
ЖАРАЁНИНИ ДИДАКТИК ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАШ
Б.Бегалиев.Б.Б.Каримов, Х.Махмаризаев, Қарши ДУ. Ўзбекистон
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълимни тубдан ислоҳ қилишнинг асосий
йўналишларида “Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши
ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар илдам тайёрланиши учун зарур шарт-шароитлар
яратади”, - деб кўрсатилган.
Шунингдек, дастурда: “Таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий
ўқув-услубий мажмуаларни яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш”
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
264
умумий ўрта таълимнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Дарҳақиқат, илғор
педагогик технологиялар таълим жараёнини унумдорлигини оширади, ўқувчиларнинг мустақил
фикрлаш жараёнини шакллантиради, ўқувчиларда билимга иштиёқ ва қизиқишни оширади,
билимларни мустаҳкам ўзлаштириш, улардан амалиётда эркин фойдаланиш кўникма ва
малакаларини шакллантиради.
“Инновация” инглиз тилидан олинган бўлиб, янгилик яратиш, янгилик каби маънони
англатади. Демак, анъанавий таълимдаги каби бир хил қоидалар асосида эмас, балки янгиликлар
асосида таълим жараёнининг таъсирчанлигини оширишга қаратилган иш шаклидан
фойдаланиш инновация демакдир. Таълимда педагогик технологияларга асосланиш ва
инновацияга интилиш, ўқувчиларни фаоллаштиришга қаратилган турли интерфаол услублардан
фойдаланиш таълим мақсадини самарали амалга оширишга ёрдам беради.
Бу технологияда коммуникатив усуллардан кенг фойдаланилади, уларнинг айрим асосий
белгиларини кўриб чиқамиз.
Интерфаол таълим усули – ҳар бир ўқитувчи томонидан мавжуд воситалар ва ўз
имкониятлари даражасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва
интеллектуал даражасига мувофиқ равишда турли даражада ўзлаштиради.
Интерфаол таълим технологияси – ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчилар кўзда тутилгандек
ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди. Бунда ҳар бир ўқувчи интеллектуал
даражасига эга ҳолда машғулотни олдиндан кўзда тутилган даражада ўзлаштиради.
Интерфаол машғулотларни амалда қўллаш бўйича айрим тажрибаларни ўрганиш асосида
бу машғулотларнинг сифат ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи айрим омилларни
кўрсатишимиз мумкин. Уларни шартли равишда ташкилий-педагогик, илмий-методик ҳамда
ўқитувчига, ўқувчиларга, таълим воситаларига боғлиқ омиллар деб аташ мумкин. Улар ўз
моҳиятига кўра ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишини назарда тутишимиз лозим.
Ташкилий-педагогик омилларга қуйидагилар киради:
- ўқитувчилардан интерфаол машғулотлар олиб борувчи тренерлар гуруҳини тайёрлаш;
- ўқитувчиларга интерфаол усулларни ўргатишни ташкил қилиш;
- ўқув хонасида интерфаол машғулот учун зарур бўлган шароитларни яратиш;
- маърузачининг ҳамда иштирокчиларнинг иш жойи қулай бўлишини таъминлаш;-
санитария-гигиена меъёрлари бузилишининг олдини олиш;
- хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни таъминлаш;- давоматни ва интизомни сақлаш;-
назорат олиб боришни ташкил қилиш ва бошқалар.
Илмий-методик омилларга қуйидагилар киради: - ДТС талабларининг бажарилишини
ҳамда дарсда кўзда тутилган мақсадга тўлиқ эришишни таъминлаш учун мақсадга мувофиқ
бўлган интерфаол усулларни тўғри танлаш;
- интерфаол машғулот ишланмасини сифатли тайёрлаш;
интерфаол машғулотнинг ҳар бир элементи ўрганилаётган мавзу билан боғлиқ бўлишини
таъминлаш;
- машғулотлар мавзуси ва мазмунини сўнгги илмий-назарий маълумотлар асосида
белгилаш;
- замонавий юқори самарали усулларни қўллаш;
- ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини олдиндан аниқлаш ва шунга мос даражадаги
интерфаол машғулотларни ўтказиш;
- интерфаол машғулот учун етарлича вақт ажрата билиш ва бошқалар.
Таълим жараёнини инновацион усуллардан фойдаланиб ташкил этиш учун, аввало
дарснинг режаси ва лойиҳаси аниқ ишлаб чиқилиши зарур.
Дарс лойиҳасини тузишда ўқитувчи ўзининг иш шакллари ва ўқувчиларнинг кўникмани
эгаллаш жараёнидаги ишлари доирасини аниқ белгилаб олиши лозим.
Шунингдек, у қандай ўқитиш усулларидан фойдаланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Фаол
танлашда кўпроқ интерфаол усулларга эътиборни қаратиш таълим самарадорлигини оширади.
Интерфаол усуллар – бу ўзаро ҳаракат, яъни ҳамкорлик асосида ўқитиш демакдир.
Интерактив усулларнинг 4 асосий тури мавжуд. Булар:
- когюнитив усуллар;
- ўйинлар, экспериментал фаолият;
Do'stlaringiz bilan baham: |