Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар 
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
 
173 
Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг биринчи даражали вазифаси – болалар ва 
ўсмирларни доимий жисмоний маданият ва спорт машғулотларига жалб қилиш, уларда куч, 
тезлик, чидамлилик, чаққонлик ва бошқа жисмоний сифатларни ривожлантириш. Ҳаракатли 
ўйинлар жисмоний тарбиянинг аъло воситаси ҳисобланади. 
Ҳаракатли ўйинлар ҳар хил ёшдаги болалар учун мос келадиган, фаолиятнинг ҳис-
туйғуларга бой тури ҳисобланади. Ўйинлар жисмоний, аҳлоқий, иродавий сифатларнинг 
ривожланишига кўмак беради. Ўйин фаолиятида бола мустақиллик, қатъийлик, мақсадга 
интилувчанлик каби ҳаётий зарур сифатларни эгаллайди. Ўйин тарбия ва таълим воситаси 
ҳисобланади, ўйин фаолияти ёрдамида болалар ўзаро муносабатлар аҳамиятини англайдилар. 
Ўйинда уларнинг ҳар бири ўз қобилиятларини, билимларини синайди, ўз кучларини англайди. 
Бошқача айтганда, ўйин фикрлаш, англаш жараёнларини, ижодий имкониятларини 
ривожлантиради. Ўйин олинган билим ва кўникмаларни шакллантириш ва мустаҳкамлашга 
ёрдам беради, ўйинда бола одамлар ўртасидаги мулоқот қоидаларини ўрганади. Ўйинсиз унинг 
тўлақонли ривожланишига эришиб бўлмайди, шахсни комил инсон қилиб тарбиялаб бўлмайди.
Ҳаракатли ўйинларнинг ўзига хослиги улар мазмунининг ҳиссиётларга бойлиги ва 
қизиқарли эканлигида бўлиб, мактаб ўқувчисидан маълум ақлий ва жисмоний ҳаракатларни 
талаб қилади. Ҳис-туйғуларга бой фаолият сифатида ўйин болаларнинг тарбиявий ишида ҳам 
катта қадр-қимматга эга. Улар маълум воқеликка асосланган бўлиб, ўйин мақсадига эришиш 
йўлида ҳар хил тўсиқ ва қийинчиликларни енгиб ўтишга йўналтирилган. Кўплаб 
мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳаракатли ўйинлар боланинг билимларини, дунё ҳақидаги 
тасаввурларини тўлдирувчи, унинг тафаккури, чаққонлик, қувноқлик каби хусусиятлари, 
ахлоқий-иродавий сифатларни ривожлантирувчи воситадир. Ҳаракатли ўйинларни ўтказишда 
бола шахсини шакллантиришга йўналтирилган ҳар хил усулларни комплекс тарзда қўллашнинг 
катта имкониятлари мавжуд. Ўйин жараёнида нафақат эгалланган билимларни синаш, балки 
уларни мустаҳкамлаш, такомиллаштириш, шахснинг янги сифатларини тарбиялаш рўй беради. 
Ҳаракатли ўйинларнинг соғломлаштирувчи таъсири шундан иборатки, бу ўйинлар мазмунига 
бола бажарадиган хилма-хил ҳаракатлар киритилган. 
Ўйин жараёнидаги ҳаракатлар нафас олишни, қон айланишини фаоллаштиради, 
алмашинув жараёнларини яхшилайди. Ҳаракатли ўйинлар тоза ҳавода ўтказилса, уларнинг 
соғломлаштириш самараси янада ошади. Ўйинларни йилнинг ҳар хил вақтида ва фаслида 
ўтказиш эса айни вақтда болаларни чиниқтиришга ёрдам беради. Соғломлаштирувчи самара 
бевосита бола руҳиятига яхши таъсир қилувчи ижобий ҳислар билан ҳам боғлиқ. 
Ҳиссий кўтаринкилик ҳаракатларни тўғри бажаришда, ўйин вазиятларида мўлжални янада 
аниқ олишни яхшилашда, вазифаларни аниқ англаш ва тезкор фикрлашда ифодаланади. Бу эса, 
ўз навбатида, ирода соҳасини ривожлантиришга олиб келади, чунки ўйин давомида бола ҳар 
хил қийинчиликларни енгиб ўтади. Ҳаракатли ўйинларнинг таълимий аҳамияти шундан 
иборатки, улар тизимлаштирилган билимларнинг ўзлаштирилишини таъминлайди, ҳаётий 
муҳим бўлган билим ва кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради, ҳаракат қобилиятларини 
ривожлантиради. Айни вақтда ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбия машғулотларига барқарор 
қизиқишни шакллантиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, кузатувчанликни, таҳлил қилиш, 
таққослаш, кўрилган нарсани умумлаштириш қобилиятларини ривожлантиради. 
Боланинг ақлий тарбиясида ҳаракатли ўйинларнинг роли ҳаммага маълум: болалар 
қоидаларга риоя қилиш ва онгли равишда ҳаракат қилишни ўрганадилар.Ўйинларда улар 
атрофидаги оламни англайдилар.Ўйин жараёнида хотира фаоллашади, тафаккур ва тасаввур 
ривожланади. Болалар ўйинда ўзларининг ва ўртоқларининг ҳаракатларини таҳлил қилишни 
ўрганадилар. Қўшиқлар, шеърлар, саноқ билан ўтказиладиган ўйинлар болаларнинг сўз 
бойлигини тўлдиради, нутқини бойитади, миллий маданиятга яқинлаштиради. Шундай экан, 
жисмоний тарбия дарсларини ҳар хил ҳаракатли ўйинлар билан бойитишимиз ва уларни янада 
самарали қўллаш усулларини ишлаб чиқишимиз зарур. 
Адабиётлар
1. Ш.М.Мирзиёев. “Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда 
таянчимиз ва суянчимиздир” мавзусида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV 
қурултойидаги нутқи. Халқ сўзи. 2017 йил 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish