Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


ЕНГИЛ АТЛЕТИКАЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ ВА МАХСУС ЧИДАМЛИГИНИ



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

ЕНГИЛ АТЛЕТИКАЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ ВА МАХСУС ЧИДАМЛИГИНИ 
ОШИРИШДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Баймурадов Р.С., катта ўқитувчи 
Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон 


Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения 
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
 
132 
Ёш авлодни жисмонан соғлом ақлан етук бўлиб ўсишида жисмоний тарбия ва спортнинг 
аҳамияти каттадир. Республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга бўлган 
эътибор давлат сиёсати даражасида қўтарилган. Бу борада қабул қилинган қонунлар Жисмоний 
тарбия ва спорт ишларини ривожлантиришга кенг йўл очиб бермоқда. Турли ёшдаги одамлар 
учун ҳаракат тўлақонли ҳаёт ва фаолият кўрсаткичидир. Инсон юриш ва югуриш натижасида 
энергия сарфи ошади, тўқима ва ҳужайраларнинг қон, кислород ва озиқ моддалар билан 
таъминланиши яхшиланади. Юрак мушакларининг тузилиши мустаҳкамланади, организмни 
идора қилувчи ички секреция безлари ва нерв системасининг иши фаоллашади 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” доирасида таълим тизимида амалга оширилаётган 
ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган “2008-2012 йилларда узлуксиз 
таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат 
даражасига кўтариш”дастурининг асосий вазифалари: педагогика соҳасидаги илмий 
тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, педагогик диагностика, ўқувчи шахсига индивидуал 
ёндашишга доир тадқиқотларга кенг йўл очиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш 
механизмини жорий этиш; ҳар бир ёшнинг ўзига хослигига таяниш, ҳар бир ёш босқичи 
хусусиятларидан келиб чиқиб, болалар имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш;ўқувчи ва 
талабалар соғлигини сақлашнинг устуворлиги, жумладан, ўқув материалларини қайта кўриб 
чиқиш ва таълим мазмунини ўқувчи ва талабаларнинг ёш хусусиятларига мувофиқлаштириш 
ҳам кўп йиллик тренировка жараёнида юкори натижаларга эришиш энг аввало бошланғич 
босқичда мақсад сари интилиб келажакда дунё миқёсида рақобатбардош спортчи бўлиши учун 
истиқболли тренировка жараёнини болаликдан бошлаш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. 
Болаликдан уларнинг имкониятларини аниқлаб, тезкор назорат асосида юкламаларни тўғри, 
функционал имкониятига мос танлаб бериш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бугунги 
кунда энг асосий ва оммабоп спорт турларидан бири бу енгил атлетика спор туридир. Ўқувчи-
ёшлар ўртасида енгил атлетиканинг турли масофага югуриш ва сакраш, узунликка ва узоқликка 
сакраш, ядро, найза, диск улоқтириш ҳамда кўпкураш енгил атлетика турларини 
ривожлантириш, жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш ва енгил атлетикачиларни 
жисмоний сифатларини тарбиялаш ва тренировка жараёнини такомиллаштириш бугунги 
куннинг долзарб масалалардан биридир. 
Шунингдек, ўқув муассасаларида жисмоний тарбия - соғломлаштириш ва оммавий - 
спорт ишларини ривожлантириш, таълим олаётган ўқувчиларнинг енгил атлетика спорт турига 
интеллектуал қизиқишини ошириш, билими, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш давр 
талабига айланиб бормоқда 
Фақат сўнгги беш йил ичида республикамизда жисмоний тарбия ва спортни 
ривожлантириш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун -бюджетдан 
1 триллион 230 миллиард сўм маблағ ажратилди. 
Шу билан бирга, бугунги кунда аҳолининг барча қатламини жисмоний тарбия ва 
оммавий спорт билан қамраб олиш, мамлакатимизнинг барча ҳудудида жисмоний тарбия ва 
оммавий спортнинг инсон ҳамда оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий 
соғломлик ҳамда етукликнинг асосий шартларидан бири эканлигини фаол тарғиб этиш, ёшларга 
ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар 
орасидан спорт соҳасида алоҳида иқтидор эгаларини саралаб олиш ва мақсадли тайёрлаш 
тизимини такомиллаштириш каби масалалар тизимли асосдаги ечимини кутмоқда. Қатор спорт 
муассасаларининг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермайди, спорт 
иншоотларидан самарали фойдаланиш даражаси пастлигича қолмоқда. 
МазкурсоҳадатўпланибқолганмуаммоларниҳалэтишмақсадидаЎзбекистонРеспубликаси
Президентининг2017 йил 3 июнда ПҚ-3031-сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни 
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 
Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни 
янада ривожлантириш дастури тасдиқланиб, унга мувофиқ кенг кўламли, аниқ мақсадли ишлар 
амалга оширилиши кўзда тутилган. Мустақиллик шарофати туфайли миллат генофондини 
шакллантириш, соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш ва баркамол авлодни тарбиялашда 
кафолатли восита бўлмиш жисмоний тарбия ва спорт борган сари давлат сиёсатининг устувор 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish