Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
134
нафас сони қизларнинг 400 м масофани босиб ўтган вақтига қараб ўзгариб бориши кузатилди.
Югуриш жараёнида барча мускуллар фаол ҳаракатда бўлади. Айниқса, оёқнинг болдир
мускулларида кучли қўзғалиш юзага келади. Шу билан бирга чап ва ўнг қўл елкаолди
мускулларида ҳам қўзғалишлар юзага келишини аниқлаш айниқса жисмоний юкламалардан
кейинги ҳолатларда катта аҳамиятга эга. Мана шу пайтда мускуллар кучи қандай даражада
бўлишини аниқлаш мақсадида қўлнинг ўнг ва чап елкаолди мускуллар кучини аниқлаб борилди.
Бунда, елкаолди мускуллар кучи жисмоний юклама беришдан олдинги ҳолатга қараганда,
юклама беришдан кейинги пайтда олинган натижаларнинг бир мунча пасайиши кузатилди.
Бунинг сабаби, югуриш жараёнида барча мускуллар каби елкаолди мускуллари ҳам фаол
ҳолатда ҳаракат қилади. Бу ҳолат мускулларда толиқиш аломатларининг юзага келиши билан
ҳам характерланади.
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида қуйидагича хулоса қилиш мумкин:
1. Хотин-қизлар спортини ташкил қилиш ва амалга оширишда уларнинг индивидуал
ривожланиш физиологияси, антропометрик ва айниқса физиометрик кўрсаткичларни ҳисобга
олиш тавсия қилинади;
2. Бериладиган жисмоний юкламалар хотин-қизлар организмининг ёш хусусиятларига
қатъий риоя қилган ҳолда юкламаларнинг аста-секинлик билан ошириб борилиши ҳамда
босқичма-босқич амалга ошириш талаб қилинади;
3. Жисмоний юклама ҳажми ва жадаллиги бир-бирига тескари пропорционал
боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда мактаб, коллеж ва лицей ўқувчи қизлари ҳамда олий ўқув
юртларида таълим олаётган қизларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини уйғунлашган
ҳолатда шакллантириш учун юқоридаги каби физиометрик кўрсаткичларни аниқлаш тавсия
қилинади.
Адабиётлар: 1.“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун. 2015йил 4 сентябрь
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 3 июнда ПҚ-3031-сонли Қарори 3. А.Н.Нормуродов “Енгил атлетика” Тошкент 2002 йил.
4. И.Ниёзов “Енгил атлетика” ўқув қўлланма Фарғона 2005йил
5.К.Т.Шакиржанова “Енгил атлетика” (мусобақа қоидалари) ўқув қўлланма Тошкент
2007йил
6.Ф.А. Керимов “Спорт соҳасидаги илмий тадқиқотлар”Тошкент “Зар қалам” 2004 й.
7. К.Т. Шокиржонова, Д.Д. Сафарова “Енгил атлетикачиларнинг жисмоний сифатлари
ва тезкорлигини ривожлантириш тамойиллари ва усулияти” -Тошкент:ЎзДЖТИ, 2008.- 44 б;