Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
88
Республикамизда жисмоний тарбия ва спорт сохасида олиб борилаётган
катта
ислохотлар натижасида бошқа спорт турлари қаторида гандбол спорт тури ҳам ёшлар орасида
кенг оммaлашмоқда. Республикамизда ўтказилаётган узлуксиз спорт тизимининг босқичма-
босқич спорт мусобақаларининг дастурга киритилиши ҳам бу спорт турининг ўғил-қизлар
орасида оммaлашишига замин бўлди. Маълумки, юқори малакали спортчиларни тарбиялашга
қаратилган кўпйиллик спорт тайёргарлиги тизимида дастлабки ўргатиш жараёни фундаментал
босқичҳисобланади.[1].
Эътироф
этиш жоизки, гандболчиларни тайёрлашга қаратилган, айниқса,
дастлабки
ўргатиш жараёнини шакллантиришга мўлжалланган илмий тадқиқотлар ўрни
мувофик
адабиётларда саноклидир.
Спорт машғулоти жараёнида жисмоний сифатларни
ривожлантириш асосида ба
жариладиган жисмоний машқлар мажмуалари билан узоқ
муддат давомида мунтазам
шуғулланиш ҳаракат аниқлиги, мукаммаллиги ва самарасини ошириш имкониятини яратади.
Гандболчиларнинг тезкорлик куч сифатлари ривожлантириш динамикаси ўрганишда
гандболчиларнинг жисмоний сифатлари ривожланишини 3 ой давомида 3 этапга бўлиб ўрганиш
кўзда тутилган. Тадқиқотда қатнашувчи спортчилар жами 22 нафар, 11 нафар спортчи назорат
гуруҳи учун, яна 11 нафар спортчи тажриба гуруҳи учун танлаб олинади. Назорат гуруҳи учун
танлаб олинган спортчилар одатдаги режалаштирилган машғулот асосида ўказиладиган
машғулоти давом эттирилди. Тажриба гуруҳи учун эса тадқиқот давомида қўшимча равишда
махсус машқлар билан машғулотни давом эттирилди. [2,3].
Тажриба гуруҳида спортчиларни тезкорлик куч сифатларини тарбиялаш учун қуйдаги
машқлар мажмуаси қўлланилади.
1. Ўз тана оғирлигининг 60% ни ташкил қилувчи оғир юк билан ишлаш.
2. Спортчи тана массасига оғирликлар қўшиши билан қисқа масофаларга югуриш (1,5-3
кг-оёк ва гавда қисмларига боғлаб югуриш, 15 кг тортиб югуриш).
3. Мокисимон югуриш 30 м, 2 сериядан иборат 3 та уриниш.
4. Баланд қияликларга югуриб чикиш-30 м, баланд қияликлардан югуриб тушиш.
5. Максимал суратда масофа булакларида такрорий югуриш (100 м, 150 м, 200 м, 250 м).
6. 100 метрлик масофа бўлакларида 80% куч билан эркин югуриш (1 серия-10, 30, 50, 70,
90. 2-серия - 100, 80, 60, 40, 20 метр).
7. Сакраш машқлари (турган жойда, узунликка, бир оёкда, югуриб келиб сакраш).
8. Қисқа ва узун арғимча билан сакраш машқларини бажариш (15-20 сек).
9. Паст старт ва юқори старт ҳолатларидан туриб югуриш (30 м).
10. Ҳар бир машқ бажарилганидан сунг 90 сек давомида мушакларни бушаштирувчи-
таранглаштирувчи, нафас олиш функциясини тикловчи машқлар қўлланилади.
Назорат ва тадқиқотгуруҳларида тадқиқот бошланиши, давом этаётгандаги ва якунида
қайд этилган курсаткичлар 1-жадвалда берилган.Жадвалдан кўриниб
турибдики,
назорат ва
тадқиқотгуруҳларида кузатилган натижалар динамикаси танланган мавзунинг бош мақсади,
тадқиқотнинг асосий ғояси ва унинг олдига қўйилган илмий фараз тўла-тўкис ҳал
этилганлигини исбот қилади.
1-жадвал
Педагогик тадқиқот якунида назорат ва тажриба гуруҳларида жисмоний тайёргарлик
курсаткичларининг узгариши
Фойдаланилган машқлар
Гуруҳ-
лар
Кўрсатгичлар
Тадқиқот
бошида
Тадқиқот
давомида
Тадқиқот
якунида
30м га
югуриш сек
H
4,0 с
3,8 с
3,7 с
T
4,1 с
3,6 с
3,2 с
60 м га югуриш (сек)
H
8,6 с
8,3 с
8,0 с