§ 11.2 Бевосита ишловчи электр ёй печлари
Бевосита ЭЁП лар асосан кейинчалик прокат цехларида қуйма ёмби олиш учун мўлжалланган пўлат эритиш учун белгиланган. Шунингдек, олинган пўлат маъсулоти машинасозлик заводларида фасонли қуйиш орқали металлургик хом ашё олиш учун ишлатилади.
13-расм
Бевосита ЭЁП ларининг тузилиши ва ишлаш принципини пўлат эритиш ёй печлари мисолида кўрамиз. Пўлат эритиш ёй печи (ПЭЁП)нинг схемаси 13-расмда келтирилган.
Печнинг тузилиши :
1 - пўлат кожух; 2 - юқори ҳароратга ( ўтга) чидамли футеровка; электродлар - 4 ўтадиган печнинг свод қисми-3 ; 5-электродларни кўтариш механизми; 6 - электр ёйи.
ПЭЁПлари, шунингдек, металлни кимёвий таркибини ростлашга мўлжалланган электромагнит усулда қориштириш қурилмаси, эритмани тўкиш учун мўл-жалланган печни оьдириш механизми, печь своди (қопқоьи) ни кўтариш ва буриш ҳамда электродларни узатиш ва кўтариш механизмлари билан таъминланган.
Электротехник пўлатни эритиш жараёни қуйидаги жараёнлар кетма - кетлигидан иборат:
- металлом (руда, скрап) ни эритиш;
- қоришмани турли қўшилма ва газлардан тозалаш;
- металл раскислениеси(металлни кислороддан тозалаш);
- қоришмага легирловчи компонентлар қўшиш;
- рафинация жараёни(тозалаш,оқлаш);
- эритмани аввал махсус чўмичга (ковшга) ва ундан тегишли формаларга қуйиш.
Катта хажмдаги печларда эритиш жараёни 4-6 соат давом этиб, ундан 1,5 - 2,5 соати эритишга, 2-4 соати металлни оксидлаш ва рафинация қилиш учун сарфланади.
ПЭЁП нинг электр таъминоти бош занжирининг схемаси қуйида 14-расмда келтирилган. Ушбу схема бош занжир ва ёрдамчи занжирлардан (бошқариш, ўлчов асбоблари, ъимоя қилиш ва автоматика занжири ) иборат. Бош занжир бирламчи ва иккиламчи занжирлардан иборат бўлиб, бирламчи занжирни ўзаро кетма-кет уланган ўтказгичлар, юқори кучланиш аппаратлари, дроссель ва печь трансформаторларининг бирламчи чул-ьами ташкил қилади.
Иккиламчи занжирни эса ўзаро кетма-кет уланган печь трансформаторининг иккиламчи чульами, қисқа тармоқ ўтказгичлари, электродлар ва электр ёйи ташкил этади.
14 – расм
Бунда печp трансформаторининг иккиламчи чульамидан электродларгача бўлган ўтказгичлар қисқа тармоқни ташкил этади. 14 - расмда келтирилган белгиланишлар, булар, 1 - юқори кучланиш шиналари; 2 - разъединитель (ажратгич) ; 3 – вқключательлар(улаб- узгичлар) ; 4 - реактор ; 5 - печь трансформатори (кучланиши 6,10,35 кВ ва қуввати катта печлар учун 110 кВ ); 6 - қисқа тармоқ (ток қиймати 110 кА ва ундан юқори) ; 7 - ПЭЁП.
ПЭЁП га, жумладан унинг электр таъминоти тизимига қуйидаги талаблар қўйилади:
- печp қувватини равон бошқариш имконияти;
- печp сиьимида тикланувчи мухитни ҳосил қилиш имконияти;
- печp электр жиҳозларининг печда тез - тез такрорланувчан эксплуатацион қисқа туташувларини тез ва аниқ бартараф этиш имкониятига эга бўлиш кабилардир.
ПЭЁП ларининг асосий кўрсаткичларини қуйидаги мисолда кўрамиз:
- печни типи - ДС - 0.5 ...... ДСП- 200
- номинал қуввати - 400 .......……… 45000 [кв.А]
- бирламчи кучланиш - 6;10 .......…….. 35 [кВ]
- иккиламчи кучланишни
ростлаш чегараси - 213-110 ......…... 591,5 - 164,1[В]
- иккиламчи чульамдаги
ток - 1,085 ...………… 43.9 [кА]
- электр энергиясининг
солиштирма сарфи - 650 ................. 400 [квт.соат/т]
Do'stlaringiz bilan baham: |