Ўзгармас ток электр ёйининг асосий характеристикаси унинг вольт - ампер характеристикаси
9-расм
ъисобланиб, у ўзидан ёй кучланиши ва токи ўртасидаги боғланишни ифодалайди.
Электр ёйи - балласт қаршилик - электр манбаси тизимининг вольтампер характеристикаси (в.а.х.) 9- расмда келтирилган.
Электр ёйининг узоқ муддатда барқарор (турғун, ўчмай) ёнишини таъминлаш учун унинг в.а.х.сини электр манбасининг характеристикаси билан уйьунлаштириш талаб этилади. Агар электр ёйи чексиз қувватга эга бўлган манбага уланган бўлса, унинг токи ёйнинг ёниш шароитига кўра белгиланиб, то ёй в.а.х.си манбанинг ташқи характеристикаси билан кесишмагунча ортиб бориши мумкин ёки бошқача айтганда ёй токи чексизга қараб интилади.
Ёй токининг қийматини чеклаш мақсадида, ёй занжирига, унга кетма-кет қилиб қаршилик уланади (9 - расм). Бунда, чекланган қийматдаги қувватга эга манбанинг кучланиши қуйидаги тенглама билан аниқланади.
[В] (1)
бу ерда
Uд - ёйдаги кучланиши, В;
Iд - ёй токи, А;
R - қаршилик, Ом;
L - индуктивлик, Гн.
(Uист-IдR) тўғри чизиьи в.а.х. ни А ва В нуқталарда кесиб ўтади. Ушбу куқталардаги токлар қиймати Ia ва Ib ларга тўғри келади. В.а.х. нинг А нуқтадан чап томони ёйни батамом ўчириш зонаси, характеристиканинг А ва В нуқталари ўртасидаги қисми - ёйнинг ёниш зонаси ва В нуқтадан ўнгдаги қисми - ёй токини чеклаш зонаси ъисобланади. Ёй, токнинг Ib қийматидагина барқарор ёниши мумкин, А нуқтада токнинг кичик қийматга эга эканлиги сабабли ёй беқарор ёнади, Ik - занжирнинг қисқа туташуви холатидаги токини кўрсатади.
§ 10. Электр ёйининг асосий характеристикалари
Таянч сўзлар ва иборалар: ёйнинг барқарор ёниш нуқтаси; ёйнинг барқарор ёнишини ёй узунлигини ўзгартириш, актив қаршиликни ўзгартириш ва манба кучланишини ўзгартириш орқали бошқариш; балласт қаршилик; ўзгарувчан ток электр ёйининг хусусиятлари; ўзгарувчан ток электр ёйи занжирида индуктивлик; ёйнинг барқарор ёнишига таъсир қилувчи бошқа факторлар.
Электр ёйининг қувватини бир неча усул билан бошқариш мумкин. Қуйидаги расмда ёй қувватини манба кучланишини ўзгартириш орқали (а) ва балласт қаршиликни ўзгартириш орқали (б) бошқариш оқибатида олинган в.а.х. лар келтирилган (10-расм)
10 - расм
1. Ёй қувватини манба кучланиши орқали бошқаришда ( бунда балласт қаршилик ўзгармас қийматга эга) бошқариш I1, I2,I3 токлар ва уларга мос U1, U2, U3 кучланишни ўзгартириш орқали амалга оширилади. Бунда манба кучланишини, масалан, трансформатор чульамидаги ўрамлар сонини ўзгартириш ёки генератор қўзьатиш чульами занжиридаги қаршиликни ўзгартириш орқали бошқариш мумкин ( 10-расм,а ).
2. Манба кучланишини ўзгартирмаган ҳолда балласт қаршиликни ўзгартириш орқали бошқаришда занжирга босқичма-босқич ўзгартирилувчан қаршилик улаш мақсадга мувофиқ (10-расм,б).
3. Манба кучланиши ва балласт қаршилигининг ўзгармас қийматларида ёйга таъсир этувчи бошқа факторларни ўзгартириш орқали ёй қувватини бошқариш мумкин, бунга ёй ёнаётган муъит босимини ўзгартириш орқали ёки ёй узунлигини ўзгартириш орқали бошқариш усулларини мисол қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |