- мотор ёки марказдан қочиш эффекти асосан горизонтал каналли ИКП ларда кузатилиб, каналдаги металлдан оқаётган ток билан тарқалиш оқими ўртасидаги ўзаро таъсирлашув оқибатида ҳосил бўлади. Ушбу таъсирлашув оқибатида ҳосил бўлган куч каналдаги эриган ( суюқ ) металлни каналнинг ички юзасидан ташқи юзасига итаришга ҳаракат қилади ва суюқ металл юзасининг горизонтал текислигига нисбатан маълум бурчакка оьишига олиб келади;
- қисиш эффекти - каналдаги металлдан оқаётган ток ва шу ток ҳосил қилаётган магнит оқимининг ўзаро таъсирлашуви оқибатида ҳосил бўлиб, суюқ металлга сиқувчи куч билан таъсир қилади;
- уюрма эффекти - ўзгарувчан кесим юзага эга ёпиқ каналли ИКП ларда кузатилиб, каналдаги металлдан оқаётган турли зичликдаги токлар ва мазкур токлар ҳосил қилган магнит оқимларининг ўзаро таъсирлашувидан ҳосил бўлади. Бундай ИКП лар каналларининг кесим юза бўйича кенгайган қисми печь конструкцияси таркибидаги шахта билан туташади;
- иссиқлик эффекти - печнинг канал ва шахта қисмлардаги металлар ҳароратининг фарқи, шунингдек канал ва шахтадаги металлар зичлиги ўртасидаги фарқ ъисобига ҳосил бўлади. Бундай печлар вертикал каналга эга бўлиб, шахтадаги солиштирма оьирлиги катта бўлган металл каналнинг пастки қисмига тушиб боради, каналдаги эриган, солиштирма оьирлиги кичикроқ булган суюқ металл эса юқорига, шахтага чиқиб боради.
Шундай қилиб ИКП нинг ишлаши давомида кузатилаётган эффектлар оқибатидаги ҳосил бўлаётган кучлар таъсирида, металл доимо ҳаракатда бўлади ( ёпиқ, қисқа туташ каналдаги металл гўёки канал бўйлаб оқади) ва натижада эритилаётган металл доимий қоришувда бўлиб, таркиб жаъатидан тоза металл эритмасини олиш имконини беради.
§ 5. Индукцион канал печларининг электр қисмлари
Таянч сўзлар ва иборалар: Икп лар уланадиган манба; ИКП уланиш схемасидаги автотрансформаторнинг белгиланиши; ИКП ларнинг якка холда ва группалаб уланиш хусусиятлари; ИКП ларнинг актив қуввати; ИКП ларнинг эксплуатацион параметрлари; печнинг актив қуввати; қувват коэффиценти; фойдали иш коэффициенти; печp сиьими.
ИКП лар кучланиши 220, 380, 500 В, ток частотаси 50 Гц бўлган электр энергия манбасига уланадилар. Улар цех подстанциясига ўрнатилган пасайтирувчи куч трансформаторларига уланадилар.
Рудани қуритиш, дастлабки эритиш каби жараёнлар истеъмол қуввати миқдорини номинал қийматга кўра 25 - 30 фоизига камайтиришни тоқазо этади. Бунинг учун печлар куч трансформаторларига автотрансформаторлар орқали уланадилар. Бунда автотрансформатор қуввати печь қувватининг 45 - 50 фоизига тенг деб қабул қилинади.
Амалиётда ИКП ларнинг манбага шахсий (индивидуал) ва группалаб улаш схемалари мавжуд. Группалаб улашда битта трансформаторга бир неча печни (одатда 3 та ёки 6 та) улаш кўзда тутилади.
4 - расмда алюминийни эритиш учун белгиланган бир фазали ИКП нинг улаш схемаси келтирилган.
4-расм
4 - расм. Бир фазали алюминий эритиш учун белгиланган ИКП схемаси.
Схема таркибига қуйидаги электр жиҳозлари киритилган:
КТ - чизиқли контактор
К - канал
АТ - автотрансформатор
Т - термопара (терможуфтлик)
КР - контроллер
ТТ - ток трансформатори
КБ - конденсатор батареяси
ТН - кучланиш трансформатори
И - печ индуктори
Do'stlaringiz bilan baham: |