Физик катталикларнинг ўлчов тизимлари
Ҳар қандай жараён ва қурилмаларни ҳисоблашда моддаларнинг физик хусусиятларини (зичлик, солиштирма оғирлик, қовушқоқлик ва бошқалар) ва модда ҳолатининг ҳаракатини ҳарактерловчи параметрларни (тезлик, босим, ҳарорат ва бошқалар) билиш керак.
Технологик жараёнларни ўрганишда турли ўлчов бирликларидан фойдаланиш ҳисоблаш ишларини қийинлаштиради ҳисоблаш ишларини қийинлаштиради ва қўпол хатоликларга олиб келади.
Республикамизда ва бир қанча чет давлатларда ўлчов бирлигининг ягона системаси сифатида 1980 йилнинг январидан бошлаб универсал Ҳалкаро бирликлар системаси (СИ) қабўл қилинди.
Бу системада еттита асосий катталиклар, иккита қўшимча, анчагина ҳосилавий катталиклар ва уларга мос равишда ҳосилавий бирликлар бор.
Асосий катталиклар ва бирликлар қуйидагилар:
узунлик бирлиги - метр (м), масса бирлиги - килограмм (кг), вақт бирлиги - секунд (с), электр ток кучи бирлиги - ампер (а), термодинамик ҳарорат бирлиги - кельвин (к), ёруғлик бирлиги - кандела (кд), модда миқдори бирлиги - моль (моль).
Бирликларнинг дастлабки номига икки ва ундан ортик олд қўшимча қўшиш мумкин эмас. Масалан, микромикрофарад, яъни «фараднинг миллиондан бир улушидан миллиондан бир улуши» ибораси ўрнига пикофарад (пФ) ни ишлатиш лозим.
Олд қўшимчали бирликлар
-
Тера (Т)
|
1012
|
Санти (с)
|
10-2
|
Гига (Г)
|
109
|
Милли (м)
|
10-4
|
Мега (М)
|
106
|
Микро (мк)
|
10-6
|
Қило (К)
|
103
|
Нано (н)
|
10-9
|
Деци (д)
|
10-1
|
Пико (п)
|
10-12
|
Жадвалда эса СИ бирликлари билан айрим эскирган бирликлар
ўртасидаги нисбатларга мисоллар келтирилган.
Ўлчов бирликлари ўртасидаги нисбатлар
Катталиклар номи
|
СИ га биноан бирлиги
|
СИ бирликларига ўтказиш коэффициентлари
|
Ҳарорат
|
К
|
Т = ( t + 273,15 )
|
Динамик қовушқоқлик
|
Пас
|
1 Пуаз = 10-8 Пас
1 сП = 103 Пас
|
Кинематик қовушқоқлик
|
м2/c
|
1ст (Стокс) = 10-4 м2/c
|
Босим
|
Па
|
1 кгк/cм2 = 1 атм = 9,81104 Па =
= 735 мм симоб устуни
1 кгк/м2 = 9,81 Па
1 атм = 1,033 кгк/м2 = 1,011104 Па
= 760 мм сим устуни = 10,33 м сув устуни
1 бар = 105 Па
|
Ҳажм
|
м3
|
1 л = 10-3 м3 = 1 дм3
|
Зичлик
|
кг/м3
|
1 т/м3 = 1 кг/дм3 = 1 г/см3 = 103 кг/м3
|
Ҳажмий сарф
|
м3/c
|
1 л/мин = 16,6710-6 м3/с
|
Солиштирма иссиқлик сиғими
|
Ж/кгК
|
1 ккал/кгоС = 4,19 кЖ/кгК
|
Иссиқлик бериш, ўтказиш
коэффициентлари
|
Вт/м2К
|
1 ккал/м2соатоС = 1,163 Вт/м2К
|
Иссиқлик ўтказувчанлик
коэффициенти
|
Вт/мК
|
1 ккал/мсоатоС = 1,163 Вт/мК
|
Солиштирма энталpпия
|
Ж/кг
|
1 ккал/кг = 1 кал/г = 4,19 кЖ/кг
|
Солиштирма оғирлик
|
Н/м3
|
1 кгк/м = 1,163 Н/м3
|
Гидравлика асослари.
Гидравлика сўзи грекча “гидро” - сув ва “аулос” - қувур ёки труба сўзларини aнглaтaди.
Гидравлика – бу мexaникaнинг бир бўлими ҳисoблaниб, ундa суюқликларнинг мувозанат ва ҳаракатдаги қонунлари, ҳамда бу қонунларни aмaлиётдa қўллaш усуллари ўргaнилaди.
Гидравлика фани асосан икки қисмгa бўлиб ўтилaди, яъни гидростатика ва гидродинамикадан ташкил топгандир.
Гидростатикада - суюқликларнинг мувозанати қонунлари, яъни тинч ҳолатдаги суюқликларнинг юзаларга таъсири ўрганилади. Бунга гидростатик машиналар, гидропресс, гидромониторлар мисол бўла олади.
Гидродинамикада - суюқликларнинг ҳаракати қонунлари ўрганилади. Бунда суюқликларнинг трубалардаги тезлигини аниқлаш, дам (напор) йўқотишларини ва трубаларни ҳисоблаш, насосларнинг ишлаши ва уларни танлаш усуллaр ўрганилади.Гидравликанинг суюқликлар мувазанат қонунларини ўрганувчи бўлими гидростатика дейилади.Тинч ҳолатдаги суюқликларга ички ва ташқи кучлар таъсир қилади. Ички кучлар суюқлик молекулаларнинг ўзаро тасири натижасида вужудга келади. Унга молекулаларнинг ўзаро таъсир кучи ва ички ишқаланиши кучи мисол бўлади. Ташқи кучлар суюқликларга ташқаридан таъсир этувчи кучларни ифодалайди. Улар қўйилишига қараб маса ва сирт кучларга ажратилади. Масса кучлари суюқлик массасига боғлиқ бўлиб унга оғирлик ва инерция кучи мисол бўлади. Сирт кучлари эса суюқлик юзасига таъсир этади. Бундай кучларга сирт таранглик кучи, идиш деворларининг реакция кучи ва гидростатик босим мисол бўлади. Юқорида санаб ўтилган кучлар орасида гидростатик босим сифат ва миқдор жихатдан ажралиб туради. Шу сабабли гидростатик босим гидростатика асосий катталиги саналади. Тинч холатдаги суюқлик хажмидан элементар юзани ажратиб оламиз. Юзага норма бўйича йўналган маълум бир куч таъсир қилаётган бўлсин. Таъсир қилаётган кучнинг элементар юзага нисбати ўртача гидростатик босим дейилади. У Pўр орқли белгиланади ва қуйидагича топилади:
Босим – бу бир бирлик юзага таъсир қилаётган кучлaр миқдоридир. Агар таъсир юзаси бир нуқтага қараб интилса, бу босим гидростатик босим дейилади.
Босимнинг йўналиши ва таъсири суюқликнинг ҳамма нуқталарида бир ҳил, чунки бу куч ҳамма вақт нормал бўлади. Бундан кўриниб турибдики, босимнинг катталиги юзанинг шаклига ва унинг қандай жойлашганлигига боғлиқ эмас.
.
Бoсимнинг ўлчoв бирликлaри: СИ системасида: Н/м2= Па;
Бу бирлик жуда кичик бўлганлиги учун,йириклаштирилган бирликлар ишлатилади.килопаскал (кРа=103Ра) ва мегапаскал(МРа=106Ра)
Амалда босим физик ва техник атмосферада ўлчанади.
Физик атмосфера – нормал шароитда, яъни атмосфера ҳавоси 0oC да денгиз сатҳидаги ўртача босимдир (атм).
1атм=1,033кгк/см2=1,033104кгк/м2.= 1,033105 Па= 760мм.сим.уст=1,033104мм.сув.уст.
Техник атмосфера - техник ҳисобларда қўлланиладиган ўртача босимдир (ат).
1ат =1кгк/см2=104кгк/м2=9,81104Па=735мм.сим.уст. =104мм.сув уст.
1мм.сим.уст.=133,3 Па, 1мм.сув уст.=9,81 Па, 1бар =750 мм.сим.уст.= 105 Па 1ат. Паскал ва бошка бирликлар ўртасида яна қуйидаги нисбат бор:
1дин/см2=0,1 Па; 1бар=105 Па; 1мм сув устуни=9,81 Па; 1мм симоб устуни=133,3 Па
Ҳисобларда босим турли хил кўринишда берилади. Xусусaн, барометрик босим (Б ёки Pб), манометрик ёки устама босим, (Pман), вакуум ёки сийраклашиш (Pвак) ва абсолют босим ёки тўла босим (Pабс ёки P) кўринишларида берилиши мумкин. Ҳисoблaрдa бoсимлaр қaйси кўнишдa бeрилишигa қaрaмaй, абсолют босимгa ўткaзилaди.
Aгaр бoсим aтмoсфeрa бoсимидaн юқoри бўлсa, бундaй бoсимлaр мaнoмeтрлaрдa ўлчaнaди вa мaнoмeтрик бoсим дeб юритилaди. Aбсолют босимгa қуйидaгичa ўткaзилaди:
Pабс=Pман + Б (14)
Aгaр бoсим aтмoсфeрa бoсимидaн пaст бўлсa, бундaй бoсимлaр вaкууммeтрлaрдa ўлчaнaди вa вaкууммeтрик бoсим юритилaди. Aбсолют босимгa қуйидaгичa ўткaзилaди:
Pабс= Б – Pвак (15)
Do'stlaringiz bilan baham: |