Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Халқ Реформацияси доҳийси. Халқ Реформациясининг доҳийси 
Томас Мюнцер (1493 –1525) бўлди. Иккита университетни тугатган 
юқори билимли одам нега бундай йўлни танлади? Руҳоний бўлгани 
учун Мюнцер доимо оддий одамлар билан муомала қиларди. Ре-
формациянинг дастлабки йилларида у Лютерни ёқлади, кейин эса 
уларнинг йўли ажралиб кетди. Князлар манфаатини кўзлаган Ре-
формация унинг қарашларига тўғри келмас эди. Мюнцер «ҳокимият 
оддий халққа берилиш керак», чунки Худонинг иродаси шундай, 
дер эди. Ўз насиҳатларида у ўз қавмига, худо ҳақиқий диндор-
www.ziyouz.com kutubxonasi


97
лар билан, танланганлар билан гаплашади ва халқ попларга эмас
Худога қулоқ солмоғи керак, дейди.
Мюнцер халқни «ўз ҳукмини ўтказишга» – ҳокимларни ағ-
даришга чақирди. Натижада «кучлилар хор бўлиб, заифлар 
улуғланур», «Худо подшолиги» пайдо бўлади, ерда – адолатли жа-
мият ўрнатилади. «Барча нарсалар умум мулки бўлмоғи даркор... 
ҳар бир кишига унинг эҳтиёжига қараб моддий ва маънавий бойлик 
берилмоғи керак», – деб ҳисобларди у. Қачон қўрғон ва монастир-
лар ҳамда «бойлар ва камбағаллар душманлари» йўқолса, хусусий 
мулк бўлмаса, ўшандагина Германия бахтли бўлади, дейди Мюн-
цер.
Бундай нутқлар таъсирида шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси ҳаяжонга 
тушди. Улар черковларни ёпиб қўйиб, католик руҳонийларни ҳайдаб 
юбордилар.
Деҳқонлар урушининг сабаблари. 1524 йили Германия бўйлаб 
хавотирли хабар тарқалди – мамлакат жанубида деҳқонлар қўз-
ғолон кўтардилар. 1525 йили бутун герман ерларини тарихчилар 
«Буюк деҳқонлар уруши» деб атаган ҳаракат қамраб олди. Бу ку-
тилган воқеа эди, албатта.
XV аср ўрталаридаёқ кардиналлардан бири Рим папасига 
черков ва феодаллар томонидан қилинаётган ишлар Германия 
деҳқонларининг ғазабини келтираётганини етказган эди ва «Бу 
қонунсизликлар барча раҳбариятга нисбатан халқнинг ғазабини 
келтирмоқда ва агар улар тўхтатилмаса, унда халқ руҳонийларга 
қарши гусчилар қабилида иш қилади, деб хавотирланиши керак. Бу 
руҳдаги пўписалар аллақачон аниқ эшитилмоқда», деб ёзган эди.
Деҳқонлар урушларининг асосий сабаблари нимада?
Герман ерларида Европанинг қолган қисмидаги каби қишлоқ 
аҳолиси орасида озод кишилар, ер бўйича қарамлар, шахсан 
қарам деҳқонлар бор эди. Ер бўйича қарам деҳқонлар ҳам эркин 
ҳисобланарди, бироқ улар феодалнинг ерларида яшар ва шунинг 
учун турли хил мажбуриятларни бажарар эдилар.
Товар-пул муносабатларининг ривожланиши билан зодагон ва 
князлар зебу-зийнат буюмларига эга бўлиш мақсадида кўпроқ пул 
топишга ҳаракат қилишарди. Феодаллар жамоа ерларини олиб қўя 
бошладилар ва деҳқонларнинг ерларини қисқартирдилар. Дон, гўшт, 
жун, каноп – барчаси шаҳарга сотиш учун кетарди. Деҳқонларга 
ўрмондан шох-шабба йиғишга, ов қилишга, ҳовузлардан балиқ ов-
7– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


98
лашга рухсат берилмас эди. Хўжайинлар қарам деҳқонлардан оли-
надиган тўловларни оширдилар.
Деҳқонлар нарх ошишидан қийналарди. Янги Дунёдан олтин ва 
кумушнинг оқиб келиши «нархлар инқилоби»ни юзага келтирди – 
пул қадрсизланиб, товарларнинг нархи ошди. Князга, сеньорга ва 
черковга солиқ тўлагандан сўнг деҳқонларда ҳеч нарса қолмас ва 
кўпчилиги судхўрларга мурожаат қилишга мажбур бўлар эди.
Бунинг устига деҳқонлар шахсий ҳуқуқларга эга эмас эди ва
сеньорлар устидан шикоят қила олишмасди. Улар ўз депутатлари-
ни империя сеймига жўнатишни талаб қилган ҳолатлар ҳам бўлган. 
Аммо зодагонлар ва руҳонийларнинг фикрича, деҳқонлар ўз вакил-
ларини тоифавий вакиллик органига юбориш ҳуқуқига эга эмасди-
лар.
Мамлакатнинг жануби-ғарби қўзғолончиларнинг асосий ҳара-
кат ҳудуди бўлиб қолди. 40 минг киши дунёвий ва диний феодаллар 
зулмига қарши кураш олиб борди. Улар феодал қарамлик ёзилган 
ҳужжатларни ёқар, монастир ва қасрларни вайрон қилар, сеньор-
ларнинг молларини бўлиб олишар ва жамоа ерларини қайтари-
шарди.
Қўзғолончиларнинг талаблари ҳақида уларнинг дастурлари – 
мақсад ва талабларини ўқиб чиқиб, тасаввурга эга бўлиш мумкин. 
Деҳқон отрядларининг раҳбарлари дастур туздилар ва уни «12 мод-
да» деб атадилар. Унда шундай дейилади: «Биринчидан, бизнинг 
тинч сўров ва истакларимиз, бизнинг умумий ирода ва фикримиз – 
бундан буён бутун жамоа бўлиб ўзимизга руҳоний сайлаш, у ўзини 
керагича тутмаган пайтда уни алмаштириш ҳуқуқига эга бўлмоқ...
Иккинчидан, биз адолатли ўндан бир дон солиғини беришга ро-
зимиз, бироқ лозим бўлганидай беришга. ... Бундан буён бу ўндан 
бирини жамоа қўядиган бизнинг черков оқсоқолимиз йиғишини 
истаймиз ва йиғилган маҳсулотлардан бутун жамоа сайлаган 
руҳонийга, унга ва унинг яқинларига яшашга етарли миқдорда жа-
моа қарори билан берилишини истаймиз.
Учинчидан, то ҳозиргача бизни «қарам» одамлар деб ҳисоблаш 
одат эди, агар Исо Масиҳ ўзининг қимматбаҳо қонини тўкиш би-
лан бизнинг барчамизни, чўпондан тортиб энг юксагимизгача, ҳеч 
кимни қолдирмай, озод этганлигини ҳисобга олсак, бу одат ачи-
нарлидир. Шунинг учун биз озод бўлишни исташимиз ва шундай 
бўлишимиз Унинг ёзганларига мос келади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


99
Тўртинчидан, шу пайтгача қишлоқ одами қушларни овлаш, 
оқаётган сувдан балиқ тутиш ҳуқуқига эга эмаслиги одатий ҳол эди. 
Бизнинг фикримизча, бундай бўлиши тўғри эмас...
Бешинчидан, биз ўрмондан фойдаланишда ҳам қийналиб 
қолганмиз. Чунки, бизнинг хўжайинларимиз барча ўрмонларни 
ўзлариники қилиб олишган. Мана бизнинг фикримиз: ўзлашти-
рилган, лекин сеньорлар ва даллоллар томонидан сотиб олинмаган 
ерлар яна жамоага қайтарилиши керак.
Олтинчидан, биз кундан-кун кўпайиб ва ортиб бораётган 
солиқлардан жуда қийналаяпмиз. Истардикки, бу ишда бизга етар-
лича эътибор берсалар ва бизни бунчалар қаттиқ қийнашмаса-
лар.
Еттинчидан, бундан буён биз сеньорга ўзимизни қийнашга йўл 
қуйишни хоҳламаймиз, сеньор ерни қандай қилиб деҳқонга ижара-
га берган бўлса, у ҳам деҳқон билан сеньорнинг келишувига қараб 
шунга мос равишда ерни олмоғи керак. Сеньор бундан ташқари уни 
ҳеч нарсага, ҳеч қанақа ҳовли ишларига ёки бошқа бирор хизматга 
мажбур қилмаслиги керак.
Саккизинчидан, биз, кимнинг ери бўлса, ҳаммамиз шундан 
қийналамизки, ана шу ернинг ўзи ижара ҳақини тўлашга етиш-
майди ва ана шунақа ерда деҳқон ўзини ўзи йўқотаяпти ва ўз қадр-
қимматини хўрлаяпти. Жаноблар, бу ерларни обрўли одамлар кўриб 
чиқишини буюрсалар ва ижара ҳаққини адолат юзасидан шундай 
ўрнатсинларки, деҳқонларнинг қилган меҳнатлари зое кетмаса, 
чунки ҳар қандай меҳнат тақдирланишга лойиқдир.
Тўққизинчидан, биз ҳаддан зиёд жарималардан қийналяпмиз, 
чунки кўпинча иш билан эмас, душманлик ёки хушомад юзасидан 
муттасил янги қарорлар чиқаришади ва бизни жазолашади. Бизнинг 
фикримиз шундай: бизларни илгари чиқарилган қарорларга кўра, 
ишнинг аҳволига қараб жазолашса, зулм қилмасалар.
Ўнинчидан, биз баъзи бировлар ўзлари жамоага тегишли 
ўтлоқлар, шунингдек, ҳосилдор ерларни ҳам ўзлаштириб олганли-
гидан қийналаяпмиз. Бу ерларни биз яна умум бўлиб фойдаланиши-
миз учун қайтариб берилишини истардик.
Ўн биринчидан, биз ўлимдан сўнгги тўлов, деб аталган одатнинг 
бутунлай бекор қилинишини хоҳлаймиз.
Ўн иккинчидан, мана бизнинг қарор ва якуний фикримиз: агар 
бу ерда Худонинг сўзига мос келмайдиган битта ёки бундан кўпроқ 
www.ziyouz.com kutubxonasi


100
модда бўлса, агар муқаддас ёзувлар асосида шуни тушунтирсалар, 
биз улардан воз кечишга тайёрмиз.
1524 –1525 йиллардаги деҳқонлар қўзғолони уларнинг мағлу-
бияти билан якунланди. Қўзғолончилар орасида бирлик йўқ эди – 
ҳар бир вилоятда деҳқонлар алоҳида ҳаракат қилардилар. Энг яхши 
ташкил қилинган ҳаракат, деҳқонларга тоғ-кон ишчилари ва шаҳар 
қашшоқлари ҳам қўшилган, қўзғолонга эса Томас Мюнцер бошчи-
лик қилган Марказий Германиянинг Тюрингия вилоятида бўлди.
Лютер қўзғолонни маъқулламади, ўзининг «Босқинчи ва қароқчи 
деҳқон тўдаларига қарши» (1525) асарида деҳқонларнинг ҳаракатла-
рини қоралади. Князлар эса, ҳатто Реформацияни маъқуллаганлари 
ҳам ўз феодал ҳуқуқларидан ажралишни исташмас эдилар.
Зодагонлар деҳқон отрядларини бирма-бир бостирдилар. Тю-
рингияда, Франкенхаузен шаҳри яқинида Мюнцернинг 8 минг ки-
шилик тўдаси тор-мор қилинди. Унинг ўзи ярадор ҳолида асир туш-
ди. Уни қатл қилдилар. Мағлубиятга учраган деҳқонларни князлар 
аёвсиз жазоладилар. Ҳаммаси бўлиб, 100 мингга яқин киши қатл 
қилинди.
Деҳқонларнинг урушдаги мағлубияти мамлакатда феодал тар-
тибларнинг сақланиб қолишига олиб келди, баъзи ерларда яна уч 
юз йил деҳқонларнинг шахсий қарамлиги сақланиб қолди. Сиёсий 
тарқоқлик ҳам давом этди. Бу ҳолатлар капиталистик муносабат-
ларнинг ривожланишига тўсиқ бўлди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish