Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Флоренция-гуманизм ўчоғи. XV аср ўрталарига келиб Италия-
нинг кўплаб мустақил вилоятлари ичидан қудратли Тоскана ол-
динга чиқди. Ям-яшил ўтлоқлар, чиройли адирлар орқали Арно 
дарёси ўзининг лойқа сувли тўлқинлари билан оқиб ўтади. Унинг 
қирғоқларида Тоскананинг қадимий пойтахти Флоренция жойлаш-
ган.
Ўз номига монанд Флоренция (лотинча – «гуллаётган» дегани)
бой ва гуллаб-яшнаётган шаҳар эди. Аҳолиси «ориқ» ва «семиз» 
халққа бўлинарди. Биринчисига майда ҳунармандлар, ёлланма иш-
чилар, шаҳар камбағаллари кирар эди. Иккинчисига банкирлар
савдогарлар, мануфактураларнинг эгалари, юристлар кирарди. Жун 
газламалар ишлаб чиқариш, савдо, банк ишларининг яхши йўлга 
қўйилганлиги шаҳар буржуазиясига катта бойлик тўплаш имконини 
берди. Банкирлар ҳамшаҳарларига, денгиз орти савдогарларига ва 
www.ziyouz.com kutubxonasi


60
ҳатто Рим папасининг ўзига ҳам пул қарз беришарди. Улар инглиз 
қироли Эдуард III га Франция билан урушга тайёрланиш учун жуда 
катта маблағ қарз бериб ёрдамлашишиган эди.
Шаҳардаги энг бой ва обрўли оилалардан бири, асли аждодла-
ри шифокорлар (медик) бўлган медичилар эди (фамилиялари ҳам 
шундан келиб чиққан). Медичилар кейинроқ банкирлар уйига асос 
солдилар. Улар сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиб, узоқ йиллар Фло-
ренцияда ҳукмронлик қилдилар ва флоренцияликларнинг муҳаббат 
ва ҳурматини қозона олдилар. Улардан бирининг вафотидан кейин 
«У ҳеч қачон оддий фуқароларга хос бўлган камтарлик чегарасини 
босиб ўтмаган, чунки доимий кўз-кўз қилинган ҳашам ҳақиқий бой-
ликдан кўра одамларнинг каттароқ ҳасадига сабаб бўлишини тушу-
нар эди...», – деб айтишган эди.
Флоренциянинг «Ажойиб» деб ном олган ҳукмдори Лоренцо
Медичи
1
ўзини гуманистларнинг издоши ва шогирди деб ҳисоб-
ларди. Уффици шаҳри суратлар галереясида унинг портрети 
сақланиб қолган. Озғинроқ, хунук бир одам санъат асарлари ора-
сида томошабинга қайғули ва ўйчан қараб турибди. Унинг бутун 
қиёфасида хотиржамлик, ўз қадрини ҳис қилиш туйғуси, ўткир 
ақлни пайқаш мумкин. Лоренцо жуда саводли, грекча ўқир ва га-
пирар, шеърлар ёзарди. Ўз ҳовлисидаги боғда у рассомлик ва 
ҳайкалтарошлик мактабини ташкил қилган ва антик асарлар кол-
лекциясини йиққан эди. Унинг шогирдлари орасида келажакда 
машҳур архитектор, ҳайкалтарош ва рассом, Уйғониш даҳоларидан 
бири Микеланжело ҳам бўлган.
Лоренцо ўзи шаҳар кўчаларида ташкил қиладиган, бир неча кун 
давом этадиган байрам сайлларини, қувноқ томошаларни севарди. 
Шоир ва мусиқачиларнинг чиқишларини қўллаб-қувватлар, баъзан 
ўзи ҳам оломоннинг шодон қийқириқлари остида бу мушоиралар-
да чиқиб турарди. У ўз шеърларининг бирида замондошларини 
ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасидан баҳраманд бўлишга чорлайди:
О, ёшлик, гўзалсан,
Бир он, дақиқа. Куйлагин,
Эртани кутма, ўйнагин!
Бахтли бўл, сен шунга лойиқсан!
1
Лоренцо Медичи – 1449 –1492 йиллари яшаган, Флоренциянинг давлат арбоби, Фло-
ренция республикасининг раҳбари, маданият ва поэзия ҳомийси.
www.ziyouz.com kutubxonasi


61
Медичиларнинг ҳаммаси санъат асарларини тўплар, жамо-
ат қурилишларига пул эҳсон қилишарди. Уларнинг ўз саройлари 
(Плаццо Медичи) гуманистик маданиятнинг ҳақиқий марказига,
бадиий қадриятлар коллекциясининг ноёб маконига айланганди.
Саройнинг ўзи ҳам ҳақиқий меъморий асар эди. Қўпол, ишлов берил-
маган тошдан қилинган пастки қисми бинони ўрта аср қасрларига 
ўхшатиб турарди. Бироқ бинонинг нозик мутаносиблиги, дераза-
ларнинг кўплиги, эшикларнинг зеб бериб безатилганлиги ва учинчи 
қават устидаги кенг карниз унга байрамона кўриниш бахш этади. 
Ички ҳовли колоннадалар билан ўраб олинган, кираверишда наслий 
герб: текис майдонда олтита шар (дори) аждодларининг шифокор-
лик касбига ишора эди.
Шаҳар бойларининг фойдали, қиммат буюртмалари Флоренци-
яга машҳур меъморларни жалб қиларди. XV аср ўрталарида Рим 
папаси Лев Х (бу ҳам Медичи авлодидан) Микеланжелога наслий 
черковнинг эски биносига капелла – оила аъзоларини кўмадиган 
бино қўшишни топширди. Медичилар капелласининг унча катта 
бўлмаган биноси гумбазли қилиб қурилган. Ички деворлар бўйлаб – 
қабрлар, меҳробнинг рўпарасига Ажойиб Лоренцо кўмилган. За-
мондошлари Микеланжелонинг фақат меъморий ечимларигаги-
на эмас, қабрларни безаб турган ғаройиб ҳайкалларига ҳам қойил 
қолишган. Қабрлардан бирининг қопқоғида у Кундузнинг (кучга 
тўлган паҳлавон қомати) ва Туннинг (гўзал, қариётган аёл) аллего-
рик тасвирини жойлаштирди. Флоренцияликлар Тун тасвирида тез 
ўтиб кетадиган гўзаллик тимсолини ва аста-секин ўз маънавий таъ-
сирини йўқотиб бораётган ўз шаҳарлари рамзини кўрдилар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish