Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Гл о с с а р и й
Абсолютизм
Давлат бошқарув шакли бўлиб, унда монарх 
ҳокимияти чекланмаган, давлат марказлашуви-
нинг, бюрократик аппарат бошқарувининг, доимий 
армия ва полициянинг юқори чўққисига эришила-
ди.
Арендатор
Белгиланган аренда ҳаққи эвазига маълум ер участ-
касидан вақтинча фойдаланувчи киши, кўпинча 
деҳқон.
Аскетизм
Туйғу, истакларни ўз хоҳиши билан чеклаш ёки бо-
стириш, жисмоний азобларни ўз истаги билан тор-
тиш, ҳаёт қувончларидан воз кечиш.
Барокко – (итальян.
barocco – мўъжиза-
вий, ажойиб)
XVI–XVIII асрнинг ўрталарида Европа мамлакат-
ларидаги санъат, архитектура, адабиёт ва мусиқада 
кенг тарқалган йўналиш.
Богдихон
Маньчжурия, Монголия, Тува, Олтой ва Бурятияда 
олий диний унвон, 1911 йилгача Цинь сулоласидан 
бўлган Хитой императорлари ҳам шу унвонга эга 
бўлишган.
Бомбарда
XV–XVI асрларда тош ўқлар билан отадиган ар-
тиллерия қуроли.
Бусидо
Японияда самурайларнинг ахлоқ кодекси, дзен-
буддизм ва синтоизмнинг тамойилларига асослан-
ган.
«Бред декларация-
си»
(1660 йил 14 май)
Унга биноан қирол Англия инқилоби пайтида янги 
зодагонлар ва буржуазия қўлга киритган барча им-
тиёзларни тан олди.
Варшава
шартномаси
(1768)
Православларнинг сиёсий ҳуқуқлари кенгайти-
рилиб, католикларники билан тенглаштирилди, 
Польша устидан Россия протекторати ўрнатилди.
Виглар
Англиядаги сиёсий партия, буржуалашган зодагон 
аристократияси, йирик савдо ва молия буржуазияси 
манфаатларини ифода этади, XIX аср ўрталарида 
либерал партияга асос бўлди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


516
Вестфал тинчлик 
сулҳи (1648)
Вестфалиянинг Мюнстер ва Оснабрюк шаҳарла-
рида имзоланган. Реформация кучлари билан улар-
нинг душманлари ўртасидаги қарама-қаршиликни 
якунлади.
Готика – (итал. 
Gotiko – готларга 
хос)
XII асрнинг иккинчи ярми – XV асрлар Ғарбий 
Европа санъатига хос услуб. Уйғониш даври гума-
нистлари ўзларидан олдинги санъатнинг «ёввойи» 
характерини таъкидлаш учун шундай аташган.
Гугенотлар
XVI–XVIII асрларда Францияда протестант-каль-
винистлар шундай деб аталган.
Гуманизм
Инсон шахсининг қадрини, унинг ҳуқуқ ва эркини, 
бахтга интилиш ва ўз имкониятларини ривожлан-
тириш ҳуқуқини тан олувчи, тарихан ўзгарувчан 
қарашлар тизими.
Диггерлар
Левеллерлар ҳаракатидан ажралиб чиққан инқи-
лобий демократиянинг ўта ўнг қаноти.
«Денгиз қатнови 
акти» (1651)
Унга кўра Англияга денгиз орти товарларини олиб 
кириш ҳуқуқига фақат инглиз кемаларигина эга 
эди.
«Диний бағрикенг-
лик ҳақида декла-
рация» (1687 йили 
2 апрель)
Яков II Англияда «Диний бағрикенглик ҳақида 
декларация»ни имзолади.
«Дўстлик ва Тижо-
рат Битими» (1778 
йил 6 февраль)
АҚШ ва Франция ўртасида имзоланган бўлиб, унга 
кўра Франция АҚШни тан олди ҳамда савдо-сотиқ 
шартномаларини таклиф этди.
Инквизиция
Қидирув, суд ва жазо функцияларини бажарув-
чи католик черкови трибунали. 1229 йили Тулуза 
шаҳрида тузилган. 1233 йили Рим папаси Григорий 
IX нинг махсус булласи билан инквизициянинг 
қарори барча католиклар учун мажбурий бўлди.
Индепендентлар
Буржуазия радикал қанотининг ва шаклланаёт-
ган зодагонларнинг манфаатларини ифода этув-
чи Англиядаги сиёсий партия; 1649 –1650 йиллар 
ҳокимиятда турган.
«Инсон ва фуқаро 
ҳуқуқлари Декла-
рацияси» (1789 йил 
26 август)
Буюк Француз инқилоби даврида Таъсис мажлиси 
томонидан қабул қилинган ҳужжат.
www.ziyouz.com kutubxonasi


517
Истамбул шартно-
маси (1590)
Эрон билан Туркия ўртасида имзоланган. Унга 
кўра Шарқий Грузия, Шарқий Арманистон, Кур-
дистон, Озарбайжон ва Луристоннинг бир қисми 
усмонийларга ўтди.
Иқта
Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳукмдор то-
монидан феодалга катта хизматлари эвазига инъом 
қилинган чек ер.
Индустриал циви-
лизация
Саноатни ривожлантириш ва илмий-техник тарақ-
қиётга асосланган цивилизация.
Кальмар унияси
1397 йили Швециянинг Кальмар шаҳрида Да-
ния, Швеция, Норвегия ўртасида абадий бирлик 
тўғрисида тузилган акт. Дания қироли Эрик Поме-
ранский уч давлатнинг қироли деб эълон қилинган
.
Каравелла
XIII–XVII асрларда Ўрта Ер денгизида кенг 
тарқалган, баланд бортли, бир кема саҳнили елкан-
ли кема.
Консуллар
Қадимги Римда бир йилга сайланувчи олий ла-
возимидаги иккита шахс, улар олий фуқаролик 
ва ҳарбий ҳокимиятга эга бўлган. Буюк француз 
инқилоби йиллари Францияда учта консуллик жо-
рий қилинган.
Картезианлик
XVII–XVIII асрларда фалсафа ва табиатшунослик-
даги йўналиш, Р. Декарт ғояларига асосланган.
Классицизм
XVII–XIX аср бошларида санъатдаги услуб, ан-
тик давр меросига идеал образ, норма сифатида 
қараган.
Конкистадорлар
Испан босқинчи-авантюристлари.
Либерал
Эркин фикрловчи одам, ҳурфикр, шаккок киши.
Ливеллерлар
Англиядаги радикал сиёсий партия
Лютеранлар
Мартин Лютер таълимоти тарафдорлари, протес-
тантлар.
Мангалур сулҳи
(1784)
Иккинчи инглиз-майсур уруши даврида Типу сул-
тони билан инглизлар ўртасида тузилган.
Масонлар
Инсониятни тинч йўл билан биродарлик итти-
фоқига бирлаштиришни мақсад қилган диний-эт-
ник яширин ҳаракат аъзолари.
Маърифатли
Абсолютизм
Моҳияти мавжуд абсолют монархияли давлат шак-
лини ўзгартирмасдан эскириб қолган феодал тар-
тибларни янгилашга қаратилган иқтисодий, мада-
ний ва сиёсий ислоҳотларни «юқоридан» ўтказиш 
сиёсати.
www.ziyouz.com kutubxonasi


518
Маърифатчилик
XVII–XVIII асрларда Европа мамлакатларида со-
дир бўлган маорифнинг кенг ёйилиши, фаннинг 
ривожланиши даври; «табиий тартибни» англашда 
онг ва фаннинг ҳал қилувчи ролига ишончга асос-
ланган, бу эса инсон ва табиатнинг асл моҳиятига 
мос келади, деб қаралган.
Меркантилизм 
(французча 
mercantilisme, ло-
тинча mercante – 
сотувчи, савдогар)
Феодализмнинг инқирози ва капитализмнинг
шаклланиши даврида савдо буржуазиясининг ман-
фаатларини акс эттирувчи иқтисодий таълимот ва 
иқтисодий сиёсат.
Монополия
Ишлаб чиқариш, савдо қилиш, кондан фойдала-
нишнинг бир шахсга, шахслар гуруҳи, давлатга бе-
риладиган имтиёзли ҳуқуқ.
Мустақиллик
Декларацияси
Америка 
Қўшма 
Штатларини 
демократик 
бошқаришнинг ҳуқуқ ва принциплари асосланган 
биринчи ҳужжат.
«Мэйфлауэр
аҳдлашуви» (1620)
101 нафар пуритан (ота-пилигримлар)дан иборат 
гуруҳ «Мэйфлауэр» кемасида Виржинияга келди.
Нант эдикти
(1598)
Унга биноан Францияда ҳукмрон дин бўлиб ка-
толицизм қолди, аммо гугенотларга эркин ибо-
дат қилиш ҳуқуқи берилди (Париждан бошқа 
шаҳарларда).
Нидерланд
Ҳозирги Бельгия ва Голландия ҳудудларининг та-
рихий номи, таржимаси «паст ерлар» бўлиб, бу 
ҳудудлар денгиз сатҳидан пастда жойлашганлиги 
учун шундай дейилган.
Ништадт сулҳи
(1721)
Сулҳга кўра Лифландия, Эстландия, Нидруж ҳамда 
Эдель ва Даго ороллари Россияга ўтди. Швецияга 
Финляндия қайтарилди ва эгалланган ерлар учун 
Россия ҳақ тўлаш мажбуриятини олди.
Обскурантизм (ло-
тинча obscurantis – 
ёруғликни тўсувчи, 
қоронғу қилувчи)
Маърифат ва фанга ўта душманлик муносабати, 
жаҳолат.
Пожаревацк сулҳи
Австрия Босния ва Сербиянинг бир қисмини, Сло-
вения ва Валахиянинг катта қисмини, шунингдек, 
Банатни ўз таркибига қўшиб олди.
Прагматик санкция
(1723)
Унга биноан тахт ворислиги жинсидан қатъи на-
зар Габсбурглар сулоланинг ёши катта вакилига 
ўтадиган бўлди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


519
Протекционизм 
(французча 
protectionnisme
лотинча protectio – 
панада сақлаш, 
ҳимоя қилиш)
Давлатнинг иқтисодий сиёсати бўлиб, мамлакат-
га киритиладиган чет эл товарларига юқори бож 
солиғи ўрнатиш, айрим товарларни киритишни че-
клаш ёки тўлиқ тақиқлаш йўли билан миллий иш-
лаб чиқаришни чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга 
қаратилган.
Протестантизм
Черковни ислоҳ қилиш учун ҳаракат
Провинциялар 
интендантла-
ри – (француз-
ча intendant – 
бошқарувчи)
XVII–XVIII асрларда Францияда мавжуд бўлган, 
провинцияларни бошқариш учун марказдан тайин-
ланадиган махсус лавозимли шахс.
Пуританлик (инг-
лизча «pure» – 
«тоза»)
Христиан динидаги мазҳаблардан бири. XVI аср-
нинг иккинчи ярмида Англияда кальвинизм ва ана-
баптизм асосида шаклланган, инглиз протестантиз-
мига мухолифатда бўлган диний оқим. Пуританлар 
қатъи эътиқод ва оддий (тоза, номлари ҳам шундан 
келиб чиққан) черков маросими тарафдорлари.
Реформация
XV асрда Германияда пайдо бўлган ва Европанинг 
кўплаб мамлакатларига ёйилган, католик черкови 
таълимотига ўзгариш киритиш ташаббуси остида 
ўтган, моҳияти феодализмга қарши қаратилган иж-
тимоий ҳаракат.
Реституцион эдикт
(1629)
Бу ҳужжат 1552 йилдан бери протестантлар томо-
нидан эгалланган (секуляризация қилинган) ерлар-
га католик черковининг хуқуқини тиклашни кўзда 
тутарди.
Саноат тўнтариши
Қўл меҳнатига асосланган мануфактура ишлаб 
чиқаришидан машиналар қўлланиладиган завод ва 
фабрика ишлаб чиқаришига ўтиш.
Сен-Жермен кели-
шуви
(1570)
Франциянинг Сен-Жермен шаҳрида қирол томо-
нидан имзоланган эдикт. Унга кўра гугенотлар 
ҳам давлат мансабларини эгаллаш ҳуқуқига эга 
бўлдилар.
Секуляризация
Ижтимоий институтларни дин ва черковдан ажра-
тиш.
Сёгун
Умумяпон ҳарбий бошлиғи, император номидан 
давлатни бошқарган.
Схоластика (грекча 
scholasticos – мак-
табга мансуб)
Ўрта аср «мактаб фалсафаси». Уларнинг фаолияти-
да универсалийлар ҳақида баҳс асосий ўрин тута-
ди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


520
Талер
Кумуш танга, XII–XVIII асрларда Европада кумуш 
стандарти бўлиб ҳисобланган.
Тортесильяс
шартномаси
(1494)
Унга мувофиқ Азор оролларидан ғарбда жой-
лашган ерларга эгалик қилиш ҳуқуқи Испанияга, 
шарқда жойлашган ерларга эгалик қилиш ҳуқуқи 
Португалияга берилди.
Тоталитар (лотин-
ча totalitas – яхлит, 
тўлиқ)
Жамиятнинг ҳамма жабҳаларини тўлиқ қамраб ол-
ган ҳукмрон ғоя, мафкура ёки сиёсий тузимга нис-
батан қўлланилади.
Устурлаб (астроля-
бия) 
Денгизда географик кенглик ва узунликни аниқ-
лашда ёрдам берадиган бурчак ўлчайдиган асбоб.
Утрехт унияси
(1579)
Нидерландиянинг еттита шимолий вилоятлари 
ўртасида «худди битта вилоят каби абадий бирла-
шиш» тўғрисида тузилган иттифоқ.
Фатализм (лотинча 
fatalis – қисмат)
Антидиалектик дунёқараш концепцияси бўлиб, 
унга кўра оламдаги ҳамма жараёнлар зарурият 
тақозосига бўйсунади, эркин танлаш ва ижодга 
ўрин қолдирмайди, ҳаммаси олдиндан белгилаб 
қўйилган.
Фуқаролик жамия-
ти
Озод, мустақил ва тенг ҳуқуқли инсонлардан таш-
кил топган жамият.
«Фуқаролар ҳақида 
патент»
(1781)
Чехия, Моравия, Силезия ва Галицияда крепост-
ной ҳуқуқ бекор қилинди.
Эпигенез назарияси 
– (юнонча genesis – 
келиб чиқиш)
Эмбриогенезда органлар, дастлаб структурасиз 
бўлган эмбрион массасидан аста-секин шакллана-
ди деб тушунтирувчи назария.
Экстерриториаллик Чет эллардаги дипломат ёки компаниянинг фақат 
ўз давлати қонунларига бўйсуниши.
«Эркинликнинг 
буюк хартияси»
1225 йили Англияда қабул қилинган қонун.
Ҳокимиятнинг 
бўлиниши
Ушбу принципга биноан давлатда ҳокимият учта 
мустақил қисмларга бўлинади (ижро, қонун 
чиқарувчи ва суд).
Ҳуқуқий давлат
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда улар-
нинг ҳимояси амалда таъминланган давлат.
www.ziyouz.com kutubxonasi


521

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish