Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Банклар. XVI–XVII асрларда банк тизимида ўзгаришлар кузати-
лади. Фақат хусусий эмас, балки давлат банклари ҳам тузилди. XVII 
асрда Амстердам ва Англия давлат банклари фаолият кўрсатарди. 
XVIII асрда юксак банк фаоллиги айниқса Амстердам, Лондон,
Париж, Женевада кузатилади.
Банклар савдогарларга, саноатчиларга, давлатларга йирик кре-
дитлар берарди. Банкирлар ишчан эҳтиёткорликка риоя қилишлари 
лозим, чунки банк иши катта таваккалчилик билан боғлиқ эди. 1789 
йили Францияда рўй берган инқилоб туфайли ҳукумат алмашди ва 
голланд банклари зарбага учраб, уларнинг кредитлари йўққа чиқди, 
кўпчилиги хонавайрон бўлди.
Бироқ савдо ва саноатнинг ривожи энди банкларнинг иштиро-
кисиз бўла олмас ва улар куч йиғар, ўсар, бойир эдилар. Мана бир 
мисол, 1523 йилда Яков Фуггер (1459 –1525) деган киши «Муқаддас 
Рим империясининг» императори Карл V га ёзган эди: «Маълум ва 
кўриниб турибдики, Сиз жаноби олийлари менинг ёрдамимсиз Рим 
тахтига эга бўлишингиз мумкин эмас эди». Ҳақиқатда ҳам Карл V 
ўзини сайлаган князларни сотиб олиш учун 850 минг гульден сарф-
лаган бўлса, шунинг учдан икки қисмини у Фуггерлардан қарз ол-
ган. Габсбургларнинг урушлари ҳам ана шу оиланинг пуллари эва-
зига олиб борилган.
XVI асрда Фуггерлар Европанинг энг бой оилаларидан бири, 
фақат князларга эмас, императорларга ҳам қарз берувчи банкирлар 
сифатида маълум эдилар. Оила молиявий қудратининг асосчилари 
император Карл V нинг замондошлари Раймунд ва Антон Фуггерлар 
эдилар. Уларни Карл V графлик шарафига сазовор қилган. Фуггер-
www.ziyouz.com kutubxonasi


40
лар улкан ер майдонларига эга бўлиб, тоғ-кон ишлари ҳамда савдо 
билан шуғулланардилар. Кўпгина князлар Фуггерлар оиласи билан 
қариндош бўлишни ҳавас қилишарди. Уларнинг бойлиги қанчалар 
тез кўпайганига ўзингиз баҳо бериб кўринг: 1511 йилда Фуггерлар-
нинг мулки 250 минг гульден баҳоланган бўлса, 1520 йилда 2 мил-
лион, 1546 йилда 4,5 миллион гульдендан зиёд бўлган.
Шундай қилиб, Фуггерлар князларга ва ҳатто Габсбурглар-
га ҳам пул қарз берувчилар бўлиб, улар Рим папаси учун чер-
ков йиғимларини тез-тез йиғар ва индульгенциялар билан савдо 
қилишарди, демак Папа билан ҳам пул муомаласига эга эдилар.
Фуггерлар хайр-эҳсонлари ҳамда олимлар ва рассомларга 
ҳомийлиги билан ҳам машҳур эдилар. Ўзлари диққат билан тан-
лаб олган санъат асарлари ва кутубхоналар ҳам оиланинг шон-
шуҳратини оширар эди.
Фуггерлар ҳақида: «бу эътиқодли католиклар, касблари бўйича 
банкирлар, ўз қўлларида уруш ва тинчлик тақдирини ушлаб тура-
ди», деб ёзишган замондошлари.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish