Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Шимолий Американинг шимолий ва жанубий мустамлакалари



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Шимолий Американинг шимолий ва жанубий мустамлакалари 
иқтисодий ҳолатидаги фарқлар
Шимолий
мустамлакалар
Жанубий
мустамлакалар
Қишлоқ хўжалиги
Кичик фермерлик
Йирик плантациялар
Асосий ишчи кучи
Озод кўчкинчилар
Африкалик қуллар
Даромаднинг асосий 
манбаи
Саноат
Қишлоқ хўжалик маҳсу-
лотлари савдоси
Замонавий миллатнинг шаклланиши. XVIII аср ўрталарига 
келиб, мустамлакаларда ягона ички бозор шакллана бошлади, савдо 
алоқалари ривожланди. Шимолий мустамлакалардан жанубга дон, 
балиқ, саноат маҳсулотлари олиб келинарди. Савдо йўллари асосан 
дарёлардан иборат эди.
Америка ерларида қарийб икки асрлик биргаликда яшаш тажри-
басидан кейин кўчиб келганларнинг ягона тарихий тақдири юзага 
келди. Инглиз тили умумий тил бўлиб қолди. XVIII аср ўрталарига 
келиб мустамлакаларнинг кўпгина аҳолиси ўзларини америкалик 
деб атай бошлади. Аҳолининг ўзига хос турмуш тарзи ҳам шакллан-
ди. Одамлар ўз уйларини ёғочдан қурардилар. Одатда уйлар битта 
хонадан иборат бўларди, лекин улар бир нечта бўлса, унда қиш пай-
ти фақат биттаси иситиларди. Ёритгич сифатида чўпчироқ ишлати-
ларди. Кийим ва кўрпалар уйда тўқилган каноп матодан бўларди.
Катта шаҳарларда савдогарлар икки ва уч қаватли уйларда яша-
шарди. Мебель, экипажлар, матолар Англиядан буюртма билан 
олиб келинарди. Плантаторлар ўзларига ҳашаматли саройлар қуриб 
оларди.
Ҳудуднинг умумийлиги, мустамлакаларнинг иқтисодий ва 
хўжалик манфаатлари, тил, диннинг ягоналиги янги миллатнинг 
шаклланишига асос солди.
Америка буржуа жамиятининг ғоялари. Америка миллати 
шаклланиши билан бир пайтда ўзига хос миллий маданиятнинг ҳам 
таркиб топиш жараёни юз берди. XVIII асрдаги Америка жамияти-
да диний дунёқараш ҳукмронлик қилар, маънавий-диний фанатизм 
ўрнатилган, черковга солиқ бериб туриш мажбурий эди. Якшанба 
куни дуо ўқишга бағишланарди. Якшанба кунлари кўчаларда ду-
нёвий мавзудаги суҳбат учун то шармандали устун ёнига қўйиб 
www.ziyouz.com kutubxonasi


312
қўйишгача жазоланиши мумкин эди. Дунёвий санъат нафратга 
лойиқ деб ҳисобланарди. Кўпинча «ажиналар ови» ўтказилар ва 
«афсунгарлик» учун таъқиб қилинарди. Қарийб барча ўқув муасса-
салари черков қўлида эди.
Бироқ XVIII аср ўрталарига келиб, маданият ва ижтимоий 
фикр ривожида миллий буржуазия шаклланиши билан боғлиқ 
бўлган жиддий ўзгаришлар юз берди. Буржуа маърифатчилиги 
ғоялари кенг тарқалди, дунёвий илм олиш, фан, адабиёт ва санъ-
ат муваффақиятли ривожланди. Коллежлар сони ўсиб борарди, аср 
ўрталарига келиб уларнинг сони 8 тага етди. Гарвард университе-
тига (1636 йилдаёқ ташкил қилинган) Йель ва Принстон универ-
ситетлари қўшилди. 1765 йили мустамлакаларда 43 та газета нашр 
қилинар, жамоатчилик кутубхоналари очилган, босмахона ишлари 
тез ривожланаётган эди.
Бостон ва Филадельфия энг йирик маданий марказлар бўлиб 
қолдилар. Америка маърифатчилиги ажойиб олим ва файласуфлар 
Бенжамин Франклин ва Томас Жефферсон (1743–1826) номи билан 
чамбарчас боғлиқ.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish