Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Рус миллатининг шаклланиши.
Маданият
Рус ерларининг бирлаштирилиши натижасида маданий алоқалар 
мустаҳкамланди ва рус маданиятининг ўсиши бошланди. Мада-
ниятнинг ривожланиши иқтисодий юксалиш билан бирга рус мил-
латининг шаклланишига олиб келди.
Ҳали XV–XVI асрлардаёқ ерларнинг кенгайиши, ҳарбий соҳадаги 
эҳтиёжлар математика, асосан геометриянинг ривожланишига турт-
ки бўлди. Соат механизмлари, сув ғилдираклар ва бошқалар кенг 
тарқалди. Рус кишисининг географик билимлари кенгайди. Тверлик 
савдогар Афанасий Никитин Ҳиндистонга саёҳат уюштирди. Рус 
дипломати Дмитрий Герасимов Ғарбий Европа олимларини Шимо-
лий Двинадан Хитойга денгиз йўли борлиги тўғрисида огоҳ қилди. 
Руслар Америка, Молукк ороллари, Ҳиндихитой ва бошқалар 
тўғрисида маълумотга эга эдилар.
1564 йили Иван Фёдоров Русда китоб чоп этишга асос солди. 
Чўян қуйиш такомиллашди. Андрей Чохов томонидан қуйилган 
«Царь-пушка» бунинг ёрқин намунаси бўлди. Москвада Василий 
Блаженний ибодатхонасининг маҳобатли биноси қурилди, Буюк 
Иван қўнғироқхонаси бунёд этилди. Архитектор Федор Конь Мо-
сквада Белий Городнинг деворларини қурди.
XVII асрга келиб рус миллатининг шаклланиши учун имкони-
ят вужудга келди. Бунда асосий ва ҳал қилувчи омил мамлакатнинг 
иқтисодий юксалиши бўлиб, бу миллий алоқаларнинг кучайишига 
олиб келди.
Аста-секин маҳаллий диалектлар барҳам топиб, рус миллатининг 
тил бирлиги вужудга келди, ягона маданият шаклланди. Руснинг 
маданий бирлиги фольклорда, меъморчиликда, мусаввирлик санъ-
атида, адабиёт ва илмий билимларнинг тарқалишида ўз ифодасини 
топди. Математика, механика, баллистика ва бошқа соҳалардаги би-
лимлар кенгайди. Руслар Коперник астрономияси билан танишди-
лар.
Рус усталари биринчи бўлиб снаряд билан ўқланувчи тўпни, 
Кремль минорасига ўрнатилган катта қўнғироқли соатни яратдилар. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


259
Руслар айниқса география фани ривожига катта ҳисса қўшдилар. 
Улар фанда Сибирни, Узоқ Шарқни, Амурни, Беринг бўғозини оча-
дилар
1
, Россиянинг дастлабки хариталарини яратдилар.
Умуман маданиятнинг юксалишига қарамасдан аҳолининг асо-
сий қисми илмсизлик ва жаҳолат ботқоғида қолаётган эди. Шу 
сабабли XVIII асрдан бошлаб, Пётр I ислоҳотлари йилларида бир 
қатор мактаблар очилади. Москвадаги математика ва навигация 
фанлари мактаби, 1701 йили очилган артиллерия мактаби, 1707 
йили очилган медицина мактаби шулар жумласидандир. Москва-
дан ташқари Петербургда жарроҳлик билим юрти, Олонца ва 
Уралда тоғ-кон ишлари билим юртлари ташкил қилинди. Ҳамма 
гарнизонлар қошида солдат болалари учун мактаблар мавжуд эди. 
Махсус «ҳар хил тил» мактабларида таржимонлар тайёрлаш йўлга 
қўйилди. Барча қатлам вакилларининг болалари ўқийдиган (кре-
постнойлардан ташқари) 42 «цифрли» деб аталувчи мактаблар таш-
кил қилиниб, уларда ёзиш ва ўқиш билан бир қаторда арифметика, 
география, тригонометрия каби фанлар ўқитилади. Бу мактабларда 
диний фанлар ўқитилмас, черков деярли ҳеч қандай таъсирга эга 
эмасди. Аммо барча ҳаракатларга қарамасдан техник саводли киши-
ларни тайёрлайдиган бошланғич мактабни ташкил қилиш ҳаракати 
муваффақият қозонмади.
Шунга қарамасдан фан ва маданият ривожи давом этди. 1724 
йили Пётр I Россия Фанлар академиясининг низомини тасдиқлади. 
Академия Пётр I нинг ўлимидан сўнг очилди. Академия қошида 
гимназия ва университет ташкил қилинди. Университет таркибида 
учта факультет – ҳуқуқшунослик, тиббиёт (анатомия, химия, бота-
ника) ва фалсафа (аниқ ва экспериментал фанлар, тарих, археоло-
гия) мавжуд эди. Петербург университети XVIII аср 60-йилларигача 
фаолият кўрсатди. Шу даврдан унинг ўрнини М.В. Ломоносов
2
нинг 
ҳаракатлари билан 1755 йили ташкил қилинган Москва университе-
ти эгаллайди. Россия фанидаги қатор муваффақиятлар Москва уни-
верситети ва М.В. Ломоносов фаолияти билан боғлиқ.
1
Беринг Витус Ионассен (1681–1741) – денгиз сайёҳи, рус флоти офицери; асли да-
ниялик.1703 йили Россияга флот хизматига таклиф қилинган. Петр I нинг топшириғи би-
лан Сибирь ва Узоқ Шарқнинг шимоли-шарқий соҳилларини ўрганиш мақсадида тузилган 
илмий экспедицияларнинг (1725–1741) бошлиғи. Америка билан Осий ўртасидаги бўғозни 
(Беринг бўғози) очган.
2
Ломоносов Михаил Васильевич (1711–1765) – машҳур рус олими, энциклопедист, хи-
мия ва физика соҳасида қатор кашфиётлар қилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


260
М.В. Ломоносов табиий ва гуманитар фанларнинг кўпгина 
соҳаларида асарлар яратган қомусий олим эди. Унинг минералогия, 
геология, физика, астрономия, фалсафа, тиббиёт, тарих ва бошқа 
бир қатор соҳаларга бағишланган асарлари мавжуд.
Шу йиллари рус география фани катта муваффақиятларга эри-
шади. 1733 –1743 йиллари В.Беринг ва денгизчи-лейтенант А.И. Чи-
риков (1703 –1748) бошчилигида ташкил қилинган экспедиция Аме-
рика қирғоқларига етди ва С.И. Дежнёв ( ? –1673) томонидан очил-
ган Осиё билан Америка ўртасида бўғоз борлигини тасдиқлади. 
Этнограф С.П. Крашенинников (1711–1755) экспедицияси Камчат-
кани ўрганди, С.Г. Малигин ( ? –1764) ва Лаптевлар
1
экспедицияла-
ри Шимолий Муз океанини Мурманскдан то Чукоткагача ўрганиб 
чиқдилар.
1742 йили С.И. Челюскин (1700 –1764) Осиёнинг энг шимо-
лий чеккасини кашф этди. Ҳозир бу ер Челюскин бурни деб ата-
лади. 1764 йили П.К. Креницин (1728 –1770) экспедицияси Аляска 
қирғоқларига етиб борди. 80 –90-йиллари савдогар Г.И. Шелехов 
(1747–1795) ташаббуси билан Аляска, Алеут ороллари ва бутун Аме-
риканинг ғарбий қирғоқларини ўрганиш ва ўзлаштириш бошланди.
Шунингдек, тиббиёт, агрономия соҳаларида ҳам тадқиқотлар 
олиб борилди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида Россия Фанлар ака-
демиясида машҳур математик, физик ва астроном швейцариялик 
Леонард Эйлер (1707–1783) ва унинг ҳамюрти Даниил Бернулли 
(1700 –1783) ҳам фаолият кўрсатиб, Россияда фан тараққиётига кат-
та ҳисса қўшдилар.
Шу даврда техника тараққиётида ҳам катта муваффақиятларга 
эришилди. 1763 –1766 йиллари И.И. Ползунов (1728 –1766) уни-
версал буғ машинасини яратди. Унинг замондоши И.П. Кулибин 
(1735 –1818) эса оптик телеграф, мутлақо янги тузилишдаги про-
тез, прожектор («кулибин фонари»), ўзиюрар кема, уч ғилдиракли 
велосипед, олтин ювишда қўлланиладиган машина ва илмий ака-
демик лабораториялар учун бир қатор приборлар яратди. У Нева 
дарёси устидан қуриладиган ёғоч, кейин эса металл кўприкларнинг 
лойиҳаларини ҳам яратди. Муҳандис К.Д. Фролов (1775 
–1839) 
шахталардан сувни тортиб чиқарадиган гидравлик қурилма ясади. 
1
Дмитрий Яковлевич (1701–1767) ва Харитон Прокофьевич (1700 –1763) Лаптевлар – 
рус ҳарбий флоти офицерлари, (улар амакилар бўлишган), Шимолий Муз океанидаги Лап-
тевлар денгизи улар шарафига шундай аталган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


261
Калугалик савдогар ва ихтирочи Р.А. Глинков (1729 –1789) инглиз 
Айркрайтдан тўққиз йил олдин кўп ғалтакли тўқув машинасини 
яратди.
Россиялик олимлар ва кашфиётчилар томонидан яратилган ма-
шиналар жаҳон фани ва техникаси ютуқларининг олдинги қаторида 
турарди. Аммо қолоқ, крепостной Россияда бу машиналарга талаб 
йўқ, улар деярли қўлланилмас эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish