Англия буржуа инқилобининг асосий босқичлари
1640 –1649 йиллар
Монархиянинг ағдарилиши ва фуқаролар уруши
1649 –1653 йиллар
Республика бошқаруви
1653 –1658 йиллар
Ҳарбий диктатура – Кромвель протекторати
1659 –1660 йиллар
Монархиянинг тикланиши
Монархиянинг тикланиши. 1688 йилги тўнтариш. Ричард
Кромвелнинг истеъфосидан сўнг расман республика тикланди.
Парламент билан армиядаги икки қарама-қарши гуруҳ ўртасида
унча узоқ давом этмаган курашдан сўнг ҳокимиятни Шотландия-
даги инглиз армияси қўмондони генерал Монк
1
эгаллади. Кромвел-
нинг ўлимидан сўнг янги зодагонлар ва буржуазия инқилоб пайтида
ўрнатилган тартибни ҳимоя қилувчи монархияни қайта тиклашга
қарор қилишган эди. Уларнинг ушбу қарори Монкнинг ҳаракатлари
билан мос тушарди. Генерал Монк Лондонда ўз полкини жойлаш-
тириб, давлат тўнтаришини амалга оширди ва тахтни қатл қилинган
қиролнинг ўғли Карл II Стюарт (1630 –1685) эгаллади. Республика
ўз умрини якунлади.
1
Жорж Монк – 1608 –1670 йиллари яшаган инглиз саркардаси, генерал, уни Англияда
қироллик ҳокимияти реставрациясининг архитектори деб ҳисоблашади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
152
1660 йил 14 майда Карл билан Монк ўртасидаги музокаралар
натижаси – «Бред декларацияси» имзоланди. Унга биноан қирол
инқилоб пайтида янги зодагонлар ва буржуазия қўлга киритган
барча имтиёзларни тан олди. Шундай қилиб, Англияда Стюартлар
сулоласининг реставрацияси (қайта тикланиши) рўй берди. Бироқ
бу энди аввалгидек абсолют монархия эмасди. Қирол парламент
билан ҳисоблашишга мажбур эди. Шунга қарамасдан, инқилобгача
бўлган тартиблар шакл жиҳатдан тўлиқ тикланди. Лордлар палата-
си ҳокимият тизимида яна ўз ўрнини эгаллади. Англиканлик аввал-
гидай давлат дини сифатида қараладиган бўлди. Тахт ва черковнинг
сотилган ерлари яна ўзларига қайтарилди. Инқилоб даври гўёки та-
рихдан ўчириб ташланди: инқилоб даврида қабул қилинган барча
қонун ҳужжатлари бекор қилинди. Инқилоб йиллари қабул қилинган
қонунларнинг ҳатто Реставрация томонидан маъқулланганлари ҳам
парламентда қайта тасдиқдан ўтиши керак эди. Лекин қувғин йил-
лари Стюартларнинг ақлини киритмаганди. Тез орада Карл II ўз
мажбуриятларини унутди. Инқилоб иштирокчилари қувғинларга
дучор қилина бошланди, баъзи бирларидан қирол ерларини олиб
қўйди, ҳокимиятни англикан черкови епископларига қайтариб бер-
ди. Қирол тез-тез парламентни тарқатиб турди ва бир неча йиллаб
уни чақирмади. Йиллар ўтиши билан Карл II католицизмга мойил-
лик билдира бошлади. У мустамлака ерлар учун курашдаги Англия-
нинг энг йирик рақиби Франция билан шартнома имзолади. Тақиқни
бузиб, Карл II ҳатто кучли ёлланма армия ҳам тузди.
1685 йили Карл II нинг ўрнига укаси, католик мазҳабига мансуб
герцог Йоркский Яков II (1633 –1701) номи билан тахтга келди. У
тезда парламентни тарқатиб юборди ва Англияда католицизмни ти-
клашга киришди. 1687 йили 2 апрелда «Диний бағрикенглик ҳақида
декларация»ни янгидан қабул қилди. Бу ҳужжат амалда католицизм-
ни давлат динига айлантирар эди. Бу ҳолат жамиятда унга қарши
улкан норозиликни келтириб чиқарди ва турли қатламларнинг като-
лицизм хавфига қарши бирлашишига олиб келди.
Парламент раҳбарлари Яков IIни инглиз тахтидан маҳрум
қилишга, тахтга эса Яков IIнинг қизи Марияга уйланган Голландия
ҳукмдори Вилгельм Оранскийни ўтқазишга қарор қилдилар. Виль-
гельм ва Мария протестантлар эдилар ва бу мамлакатда католицизм
кучайиши хавфини бутунлай бартараф қилиши керак эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
153
1688 йилнинг кузида Вильгельм Оранский инглиз портида
қирғоққа тушди ва ўз армияси билан Лондонга йўл олди. Яков II
яширинча Францияга қочди. «Шарафли инқилоб» деб ном олган бу
сарой тўнтариши парламент билан қироллар ўртасидаги курашга
чек қўйди.
Вильгельм ва Мария тахтга парламент қўйган шартлар бўйича
эга бўлишди. Парламент қирол Вильгельм IIIга парламентнинг
(қонунчилик ҳокимияти) ҳамда қирол ва унинг министрларининг
(ижро ҳокимиятининг) ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланган
«Ҳуқуқлар декларацияси»ни, кейин «Ҳуқуқлар ҳақида билль»ни
тақдим қилди. Бундан буён қирол армия ва суд устидан бўлган
ҳукмронликдан маҳрум бўлди ва мамлакат молияси парламент их-
тиёрига ўтди. Депутатлар учун сўз эркинлиги ва парламентга норо-
зилик хати (петиция) бериш ҳуқуқи эълон қилинди. Алоҳида қонун
билан ҳукмрон англикан черковига мансуб бўлмаган шахс ва секта-
лар учун диний эркинлик ўрнатилди. «Ҳуқуқлар декларацияси»да
халқ номуносиб қиролни тахтдан ағдариш ва ўрнига бошқасини
қўйиш, тахт ворислиги тартибини ўзгартириш ҳуқуқига эга эканли-
ги кўрсатилганди.
Парламент билан қироллар ўртасидаги кураш парламент
ғалабаси билан якунланди. Шундай қилиб, Англияда кучли пар-
ламентли чекланган монархия тузуми – парламентли монархия
1
ўрнатилди.
Вильгельм Оранский голландиялик эди ва унга «бегона юртда
қирол бўлиш» осон эмасди. У олийжаноб ва софдил инсон бўлиб,
ташқи кўринишдан жаҳлдор бўлиб туюларди. Вильгельм Оранский
Европада иқтидорли қўмондон сифатида шуҳрат қозонганди. Лекин
кўпгина инглизлар уни бегона ҳисоблашар ва унчалик ёқтирмасди.
1689 йили шимолий Шотландиядаги бир қисм ер эгалари Яков IIни
ҳимоя қилиб Вильгельм IIIга қарши бош кўтардилар. Қўзғолон
шаҳарликлар ёрдамида жуда тез бостирилди ва Вильгельм III Шот-
ландиянинг ҳам қироли деб тан олинди.
1
Парламентли монархия – шундай бошқарув тартибики, унда ҳукумат қиролга эмас,
парламентга ҳисоб беради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
154
Do'stlaringiz bilan baham: |