425
инглизлар ва голландлар бу ерда португаллар ва
испанлар билан
рақобатлаша бошлади. 1606 йил голландлар Жохор билан иттифоқ
тузиб, Малаккани қамал қилишди ва бу ердаги Португалия флотини
мағлубиятга учратди.
1637 йили Голландия билан Жохор ўртасида янги иттифоқ тузи-
либ, унинг натижасида Малакка забт этилди. Энди у голландлар-
нинг қайтадан мустаҳкамланган, доимий ҳарбий
горнизонга эга
бўлган қалъасига айлантирилди. Голландларнинг Малакка губерна-
тори лавозими жорий қилинди.
XVIII аср бошларидан қайтадан кучайган Жохор султонли-
ги голландларга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттирди. Улар
ўртасидаги сўнгги тўқнашув 1783 йили бўлиб, бундаги мағлубиятдан
сўнг Жохор султонлиги Голландиянинг
Ост-Индия компаниясига
тобеликни тан олди.
Ўрта асрларда ҳозирги Сингапур ҳудудида малайларнинг Ту-
масик қишлоғи жойлашган бўлиб, у 1299 йилдан Сингапур («Шер
шаҳри») деб атала бошлади. XIII асрдан Хитой ва Сиамга қарам эди.
XIV аср 30-йилларида Сингапурга Мажапахит князлиги бостириб
кирди ва шаҳарни вайрон қилди. Шундан то XIX аср бошларигача
бу ерда доимий аҳоли пунктлари бўлмаган, жой эса 1823 йилгача
расмангина Жохор султонлигига қараган.
Бруней Калимантан оролининг шимолига кўчиб
келган ва
ўзларининг тарихий ватанларидан ўзига хос цивилизация олиб кел-
ган малайларнинг бу ерда ташкил қилган дастлабки князлиги эди.
XV асрдан ислом ҳукмрон динга айланди ва ўшанда ҳокимият те-
пасида ҳозирги кунимизгача турган Бруней султонларининг сулола-
сига асос солинди. Бруней ҳукмдори Малакка султонининг вассали
ҳисобланган.
XVI аср биринчи ярмидаёқ Бруней ривожланган ҳудуд эди.
Унда 100 мингга яқин аҳоли яшарди, султон ҳокимиятини бутун
Шимолий Калимантан ва Филиппин
архипелагининг жануби тан
оларди. Бруней португалияликлар билан савдо алоқалари олиб
борарди.
Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларининг европаликлар томони-
дан мустамлакага айлантирилиши Брунейнинг минтақадаги йирик
савдо маркази сифатидаги аҳамиятини пасайтирди ва даромадлари-
нинг кескин камайишига олиб келди. Бруней султонлари қандайдир
даражада йўқотилган даромадларни қоплаш мақсадида Калимантан
www.ziyouz.com kutubxonasi
426
қирғоқлари яқинида фаолият олиб бораётган денгиз қароқчиларига
ҳомийлик қила бошладилар.
Кейинги даврларда Бруней тарқоқликни бошдан кечирди. Ҳар
бир ҳудуднинг ҳукмдори бирон-бир қароқчилик флотига таянган
ҳолда ўзи мустақил сиёсат олиб борди. Мамлакат аҳолиси камайиб
кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: