Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Индонезия. XVI асрда Индонезия архипелагидаги ороллар 
аҳолиси уч миллион кишига яқин бўлган. Архипелагдаги халқлар 
тараққиётнинг турли босқичида эди. Борнео, Целебес оролларида 
яшовчи аҳоли ҳали матриархат элементлари мавжуд бўлган ибти-
доий даражада бўлса, Ява, Суматра каби бошқа оролларда давлат 
тузилмалари мавжуд эди.
XVI асрдан Индонезияни исломлаштириш бошланди. Ява 
оролида Маджапахит давлати тарқалиб кетгандан кейин унинг 
ўрнида бир нечта мусулмон князликлари пайдо бўлди. Бу даврда 
Португалия оролда асосий роль ўйнайди. Португаллар 1511 йили 
минтақадаги савдо алоқаларида асосий роль ўйнайдиган Малак-
кани забт этишди. Бу ерда мустамлака бошқаруви жорий қилиниб, 
Португалия минтақадаги князликлар, инглизлар ва испанларга куч-
ли рақобат пайдо қилди.
Аста-секин Зонд бўғози зонасида янги давлат бирикмалари 
пайдо бўлиб, 1568 йили улар Батнам султонлигига бирлашдилар. 
XVI аср охирларида бу давлатнинг пойтахти Батнам шаҳри фақат 
Жануби-Шарқий Осиёда эмас, балки бутун Осиё-Африка дунёси-
даги энг йирик савдо марказларидан бирига айланди. Солиқлардан 
27– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


418
тушадиган даромадлар эвазига Батнам ҳукмдорлари португалия-
ликларга бас кела оладиган кучли армия ташкил қилдилар.
XVI асрда Индонезия ҳудудида ташкил топган иккинчи йирик 
давлат Аче султонлиги эди. Бу султонлик Суматра оролининг ши-
молий қисмидаги ерларда жойлашган. Оролнинг жанубида Жохор
султонлиги жойлашган бўлиб, унинг ҳукмдорлари оролда гегемон-
лик учун Аче султонлари билан рақобатлашар эдилар. Улар ўрта-
сида бутун XVI асрда бўлиб ўтган тўқнашувлар иккала султонликни 
ҳам кучсизлантирар ва бу фақат португаллар учунгина фойдали эди.
1602 йили Голландиянинг Ост-Индия компанияси пайдо бўлиб, 
у Эзгу Умид бурнидан то Магеллан бўғозигача бўлган ҳудудда ден-
гиз қатнови ва савдо қилишнинг монопол ҳуқуқини қўлга киритди. 
Голландлар 1609 йили Молукк оролидан ўз рақиблари-португаллар 
ва испанларни сиқиб чиқарди. 1619 йили Ява оролидаги Жакарта 
шаҳрини босиб олишди ва уни кейинчалик ўзларининг Индонезия 
мустамлакаларидаги бош маъмурий марказига айлантирдилар.
Англиянинг Ост-Индия компанияси Молукк, Сулавеси, Ява,
Суматра ва Сиам оролларида факториялар қуриш билан чекланди.
1619 йили голландларнинг флоти Сиам ва Зонд бўғозларида
инглизлар флоти устидан қатор ғалабаларни қўлга киритди, 20-йил-
лари эса инглизларни Молуккдан қувиб чиқди. Шундан сўнг инг-
лизлар бутун эътиборини Ҳиндистонга қаратди.
XVII аср ўрталарида Ява оролидаги энг йирик ва кучли дав-
лат Матарам султонлиги бўлиб, у оролнинг марказий ва шарқий 
қисмини эгаллаган эди. Матарамнинг давлат бошлиғи сусухунан 
деб аталиб («ҳамма бўйсунадиган шахс» дегани), у ўзининг таъси-
рини оролнинг ғарбий қисмида жойлашган Бантам султонлигига 
ҳам ўтгазишга ҳаракат қиларди.
XVII аср ўрталарида Суматра оролининг шимолида Аче султон-
лиги, шарқида – европалик мустамлакачиларга қарам бўлиб қолган 
Тидор ва Тернате султонликлари мавжуд эди. Целебес оролида Гова 
князлиги жойлашганди. Бу давлат бирикмалари ўртасидаги ўзаро 
қарама-қаршиликдан голландлар жуда яхши фойдаланишди. Улар 
1667 йили Говани бўйсундиришди, унинг султони Ҳасаниддин гол-
ландларга катта миқдорда контрибуция тўлади.
1652 йили Голландиянинг Ост-Индия компанияси Матарам 
князлиги билан шартнома тузди. Унга кўра голландларнинг Ява 
оролидаги ерларга эгалик қилиш ҳуқуқи тан олинди. 1677 йили 
www.ziyouz.com kutubxonasi


419
Матарам ҳукмдори (сусухунан) мамлакатда бошланган қўзғолонни 
бостириш учун голландлардан ёрдам сўрайди ва эвазига Ост-Индия 
компанияси билан янги шартнома имзолайди. Унга кўра Матарам 
билан савдода голландларга чекланмаган ҳуқуқлар берилди; бир 
қатор ҳудудлар голландларнинг ихтиёрига берилиб, у ерларда ден-
гиз портлари қурилишига рухсат берилди. Ушбу шартномадан кей-
ин голланд қўшинлари Матарам ҳудудига киритилди.
Голландлар эътиборини жалб қилган кейинги давлат Бантам 
бўлиб, у Ява оролида шу пайтгача инглизлар таъсири остида турган 
ягона давлат эди. Бантамнинг ўзида Голландия тарафдорлари билан 
Англия тарафдорлари ўртасида кураш бораётган бўлиб, бу курашда 
Голландия томони ғолиб чиқди ва 1683 йили Бантам билан голланд-
ларнинг Ост-Индия компанияси ўртасида шартнома имзоланди. 
Шартномага кўра Бантам ҳудудида савдо қилиш учун голландлар-
га катта имтиёзлар берилди ва инглизлар Бантамни ташлаб чиқиб,
Суматра оролининг ғарбида ўрнашишга мажбур бўлдилар. 1683 
йили голландлар Тернате князлигини ҳам ўзларига бўйсундирди.
XVII аср охири – XVIII аср бошларида бутун Ява оролида гол-
ландлар зулмига қарши халқ қўзғолони бўлиб ўтди. Айниқса Мата-
рамда Сурапати бошчилигидаги қўзғолон кучли бўлди. Голландлар 
бу қўзғолонни фақат 1720 йилга келиб бостира олишди.
XVIII аср бошларига келиб Индонезияда голландларнинг мус-
тамлака тизими умумий жиҳатдан шаклланиб, бу тизим Ост-Индия 
компаниясининг фаолияти тугагунча давом этди.
Англия билан Голландия ўртасидаги рақобат давом этиб, XVIII 
асрдан голландлар аста-секин ўз позицияларини йўқота бошлади. 
1749 йили Матарам князлиги иккита мустақил князликка – Сура-
карта ва Жокьякарта князликларига бўлиниб кетди. Бу мустақил 
князликлар голландларнинг Ост-Индия компаниясига тобеликни 
тан олдилар.
1780 –1784 йиллардаги тўртинчи англо-испан уруши даврида
инглизлар Индонезиядаги голландларга қарашли оролларни забт 
эта бошлади. Улар Суматранинг ғарбидаги Паданг давлатини босиб 
олдилар. 1784 йили тинчлик сулҳи имзолангандан сўнг Нечапатам 
князлиги ерлари ҳам инглизларга ўтиб, уларнинг кемалари Индоне-
зия архипелагидан эркин сузиб ўтиш ҳуқуқини олдилар. Натижада 
голландларнинг Ост-Индия компанияси даромадлари кескин камай-
иб, 1799 йил охирида компания фаолиятининг якунланишига олиб 
келди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


420

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish