162
Бироқ аксарият белгилар касалликнинг биринчи кунида кузатилади.
Мия ичи ўсмасини инкор қилиш учун ўтказилади:
компьютер
томография
магнитнорезонанс томография
агар Рейе синдроми ташҳисига шубҳа бўлса, (16 ѐшдан катта ва ҳуружсимон кечиши)
жигар биопсияси ўтказилади
.
Шошилинч ѐрдам:
АВС ѐрдам
МВБ ни ўлчаш учун марказий вена катетиризацияси ўтказилади. Мия перфузион
босимини 50 мм. см. уст. ушлаши зарур. Мия перфузион босими ўртача АҚБ ва мия
ичи босими ўртасидаги фарқга тенг.
Ҳар 12
соатда ЭЭГ назорати
Қон ва пешобда электролитлар миқдори аниқланади. Жигар етишмовчилигида
натрийнинг миқдори пешобда камайган, калий ошган. Пешобнинг осмолярлиги қонга
нисбатан ошган.
Ҳар 16 – 12 соатда қонда мочевина ва электролитлар аниқланади,
плазманинг
осмолярлиги ва глюкоза аниқланади, ҳар 12 – 24 соатда артериал қонда аммиак
миқдори аниқланади.
Беморда бош веноз оқимини яхшилаш учун ўрта чизиқ бўйича
жойлаштириб, бош
қисми 30 градусга кўтарилади.
Люмбал пункция ўтказиш хавфли
Плазмада глюкоза миқдори назоратида 10 – 15% глюкоза юборилади.
Витамин К, 5—10 мг/сутка в/и 3 кун давомида ѐки протромбин вақти нормаллашгунча
юборилади. Агар препарат уч кундан ортиқ ишлатилса дозаси 1 – 2 мг суткага
камайтирилади. Қон кетиш ҳолатларида янги музлатилган плазма қуйилади.
Аммиак ишлаб чиқарилиши камайтирилади
Рационда оқсил миқдори 10 гр. гача камайтирилади.
Эндоген микрофлорани
пасайтириш учун лактулоза, 1 мл/кг ҳар 6 соатда ѐки
неомицин 50 мг/кг сутка ҳисобида 4 қабулга берилади.
Дориларни бериш ва ошқозон- ичак трактидан қон кетишини қайд қилиш учун
назогастрал зонд қўйилади.
163
Седатив дорилар айниқса жигарда парчаланувчи барбитуратларни қўллаш мумкин
эмас.
Қон, пешоб ва асцит суюқлиги экилади.
Гиповолемия ҳолатида ва зардоб альбуминининг пасайишида альбумин инфузияси 1,
75 г/кг ҳисобида ўтказилади. Бунда зардоб альбумини миқдори 1 гр% ошади.
Агар гиповолемия ҳолати бўлмаса сувга бўлган минимал эҳтиѐжнинг ярми берилади.
Плазма осмолярлиги 290—310 мосмоль/л бўлиши керак. Инфузион суюқликлар
шундай танланадики улар гипогликемия ва плазма осмолярлигини
пасайишига олиб
келмаслиги керак. Акс ҳолда мия шиши ривожланиши мумкин. Шунинг учун 5 ѐки
10% глюкоза физиологик эритма билан қўлланилади.
Эпилептик тутқаноқда фенитоин қўлланилиб, у ҳушни ўзгартирмайди ва беморни
кузатиш имконини беради. Дори тўйинтирилган дозада
физиологик эритмада томир
ичига 1 мг/кг/мин тезликда 15 – 20 мг/кг ҳисобида буюрилади.
Ҳар куни гемосорбция ўтказиш самарали.
Do'stlaringiz bilan baham: